Партия (хизб),партиявийлик ва дорул ислом ва дорул куфрдаги хизблар (3) (24 бўлим)
(2-қисм)
Ана ўшанча умматни орасида энг яхши уммат бўлишликка сабаб бўладиган нарса ва уни вазифаларидан бири яхши ишларга буюришлик ва ёмон,ғайри шаръий ишлардан қайтариш хисобланади, шунингдек аллох таоло мархамат қиладики:
كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ…َ (آل عمران/۱۱۰)
(Эй уммати Мухаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро,сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амалладан қайтарасиз ва аллохга иймон келтирасиз.
Бу ерда бизларни афзал,бошқалардан устун бўлишимизни шарти “яхши ишларга буюриш ва ёмон ишлардан қайтаришдир”. Умар ибни Хаттоб розиаллоху анху мана бу оятни тафсирида айтадики:
مَنْ سَرَّهُ أَنْ يَكُوْنَ مِنْ هَذِهِ الأُمَّةِ، فَليُؤَدِّ شَرْطَ اللهِ فِيْهَا[1]
Кимки мана бу умматни жумласидан бўлишга рағбати бор экан, мана бу борадаги аллох таолони шартларини ( яъни яхши ишларга буюриш ва ёмон ишлардан қайтариш) албатта рўёбга чиқариши керак.
Бугунги кунда шўроларга,сендиколарга, хелфларга ва халқ уюшмарига ўхшаган турли-хил каналлар, абзорлар мавжуд бўлиб, уларни канали орқали қудратмандлик билан яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш бўйича фаолият олиб борса бўлади. Аммо хозир бир назар ташлангларчи, мана бу қудратни сиз кимларни қўлига топшириб қўйгансизлар? Албатта ана ўшанча қилаётган иддаоларингга қарамасдан “амалда” дунёни қўлида қўғирчоққа айланган ва осонлик билан “вахн” сенинг қалбингга жойлашиб олган бепарво бир томошабинга айлангансан ва жуда хам осонлик билан “мавжуд вазиятга” кўниккансан ва аллох таоло мархамат қилган лаънатга шомил бўлиб қолишдан хам қўрқмайсан, у зот мархамат қиладики:
لُعِنَ الَّذِينَ كَفَرُواْ مِن بَنِي إِسْرَائِيلَ عَلَى لِسَانِ دَاوُودَ وَعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ ذَلِكَ بِمَا عَصَوا وَّكَانُواْ يَعْتَدُونَ، كَانُواْ لاَ يَتَنَاهَوْنَ عَن مُّنكَرٍ فَعَلُوهُ لَبِئْسَ مَا كَانُواْ يَفْعَلُونَ (مائده/۷۸-۷۹)
Бани исроил орасида кофир бўлган кимсалар Довуд ва Ийсо бинни Марям тилида лаънатгангандирлар. Бунга сабаб уларнинг қилган исёнлари ва тажовузкор бўлганларидир. *** Улар бир-бирларини қилган нолойиқ ишларидан қайтармас эдилар. Бу қилмишлари нақадар ёмон иш!
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хам мархамат қиладиларки:
والَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَتَأْمُرُنَّ بالْمعرُوفِ، ولَتَنْهَوُنَّ عَنِ المُنْكَرِ، أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللَّه أَنْ يَبْعثَ عَلَيْكمْ عِقَاباً مِنْهُ، ثُمَّ تَدْعُونَهُ فَلاَ يُسْتَجابُ لَكُمْ[2]
Жоним уни қўлида бўлган зотга қасамки, албатта яхшиликка буюриб мункар ишлардан қайтаришингиз керак, агар бундай қилмасангиз аллох ўзини томонидан сизларга азобни келтириб қўяди, сўнгра – мана бу азоб ва мусибатни бартараф қилиш учун – хар қанча дуо қилсангиз хам дуоларингиз ижобат бўлмайди.
Ибни Арабий рохимахуллох айтадики: мана бу матлабдан яхши огох бўлишлик нихоятда ахамиятга эга бўлиб, жуда кўп гунохларни жазоси мана шу дунёда рўёбга чиқади ва бошқалари эса охиратга қолади, гунохни муқобилида сукут қилишлик гунохи учун жазо мана бу дунёни ўзида мол-давлатга ва жонга,махсулотларга хисорат,зиён етишлиги ва сукут қилган кишиларни устида золим масъулларни,хокимларни хукмронлик қилишлари орқали амалга ошади.
(давоми бор……)
[1] جامع البیان(۷/۱۰۲)
[2] امام احمد در مسند (٢٢٧٩٠) و امام ترمذی در سنن (٢١٩٦)