
Муқаддамот дарслари/ саккизинчи дарс : фитрий эхтиёж сифатидаги шодлик ва уни қандай контрол қилиб бошқариш.
Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган
(25- қисм)
Хар қандай холатда хам, мана бу оятлар ва кофир ва муртадларнинг тарихи бизларга шу нарсани ошкор ва равшан кўрсатиб турибдики, сўзларни хам яхшиси бор ва хам ёмони. Хақорат қилиш,сўкиш, куфр сўзларини айтиши ва бошқалар каби. Энди шундай хулоса қила оламиз: аллохни шариатидаги қонунни кўз- қараши бўйича ёмон ва харом бўлган сўзлар мамнуъ, қайтарилгандур, энди булар наср шаклида бўладими ёки оддий бир кўринишда айтиладими ё шеър ,оханг шаклида бўладими, буни фарқи йўқ. Аллохни шариатидаги қонунлар бўйича яхши бўлган нарса озод. Охангларда, гуронийларда айтиладиган сўзлар хам шуларни жумласига киради.
Оханг айтиш ё хиргойи қилиш хам мутлақо табиий нарса. Бир ёшни атрофидаги болачадан тортиб энди ўзидан қандайдир овозлар чиқараётган чақалоқгача ухламоқчи бўлган пайтида ўзидан бирор хил овозлар чиқаради, ёки шу болаларни онаси хам боласи учун хиргойи қилиб алла айтади, ёки араблар туяга ё отга минган пайтларида хам хиргойи қилишган ва унга
«غناء الركبان» یا« غناء النَّصْب» یا «غناء الفتیان» یا «السناد» و …
дейишган, мана буларни хаммаси инсоннинг фитрий махсулоти хисобланади. Умар ибни Хаттоб розиаллоху анху айтадики:
الغناء من زاد الراكب،…..[1]
яъни хиргойи қилиш, шеър айтиш отлиқнинг ё мусофирнинг юкидир.
Ёки арабларни хиргойиларидан яна бири, чўпонлар туялари учун айтадиган овоз бўлиб, унга “алхудаъи” дейилган, масалан сафарлардан бирида чиройли овозга эга бўлган Анжаша мана бу “алхудаъи”ни шунчалик яхши ўқиган пайтида, туялар хаяжонга тушиб тезликни оширишади, буни кўрган росулуллох саллаллоху алайхи васаллам етук бир ўхшатиш ва ажойиб яширин истелох билан айтадиларки: эй Анжаша секинроқ шишалар синиб кетмасин:
رُوَيْدَكَ يَا أَنْجَشَةُ لَا تَكْسِرْ الْقَوَارِيرَ .[2]
У кишининг бу ердаги манзурлари кажаваларда ўтирган аёллар бўлган эди, агар туялар тезликни оширишса улар азият бўлишлари ё туядан йиқилиб тушишлари мумкин эди. Ёки хожилар хажга,маккада ё масжидун набийда намоз ўқишга бўлган завқ ва шавқлари сабабли бир нав охангни куйлашган, ёки мужохидлар ғайратларини кўпайтириш ёки жанг майдонида бошқа мужохидларнинг шижоатини ошириш учун овоз хиргойи қилишган, шу каби жуда кўп мисолларни келтирса бўлади, улардан бири қабрни лабига бориб қолган қари чол кишининг ўзини кўнгли учун овоз айтиши хам мисол бўла олади.
Исломий турли- хил манбаъларда келтирилишича хам, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам ва у кишининг асхоблари хам сафарда юрган пайтларида ёки жамланиб ўтиришган пайтларида хам, ёки иш қилаётган пайтларида хам, шеър айтишган, бу шеърни якка холда хам ўқишган – буни Хассон ибни Собит ва Анжаша ва Омир ибни Аквоъдан ривоят қилинган – кўпчилик бўлиб хам ўқишган, ахзоб жангидан олдинги хандақ ковлаш пайтидаги шеър ўқишлар бунга мисол бўлади.
Анас ибни Молик розиаллоху анху айтадики: росулуллох саллаллоху алайхи васаллам биздаги очликни ва чарчоқни кўрган пайтларида қуйидаги шеърни ўқиган эдилар:
“اللَّهُمَّ لَا عَيْش إِلَّا عَيْش الْآخِرَه ***فارْحَمْ الْأَنْصَارَوَالْمُهَاجِرَهْ “
(Эй аллохим, хаёт фақат охират хаётидур, шундай экан ансор ва мухожирларга рахм қилгин) шунда сахобалар у кишига жавоб тариқасида айтган эдилар:
“نَحْنُ الَّذِينَ بَايَعُوا مُحَمَّدَا … عَلَى الجِهَادِ مَا بَقِينَا أَبَدَا “
( Бизлар ўлгунимизгача Мухаммад билан жиход қилишга байъат қилган кишилармиз)
Бундан ташқари росулуллох саллаллоху алайхи васалламнинг асхоблари мажлисларида овоз айтишарди: Абдуррохман ибни Авф розиаллоху анхуни фарзанди Абу Салма рохимахуллох айтадики:
“لم یکن أصحاب رسول الله صلی الله علیه و سلم منحرفین و لا متماوتین، کانوا یتناشدون الأشعار فی مجالسهم، و ینکرون أمر جاهلیتهم…” .
Росулуллох саллаллоху алайхи васалламнинг асхоблари мунхариф (адашган) хам бўлишмаган, ифрот яъни хаддан ошириб юборувчи хам бўлишмаган ва ахли тафрит хам бўлишган эмас, улар мажлисларида шеърни оханг суратида айтишган , улар жохилиятда ўзлари қилган ишларни – мана бу шеърларда – қоралаб айтишган…….нашид бу араб тилида ” шеърни чиройли овоз билан айтишлик” бўлиб, бизлар унга гуроний ёки сизларни тилингиз билан айтганда эса оханг,овоз, нағма,хиргойи бўлади. [3].[4]
Келтирилган нарсаларни хаммаси жоиз бўлган овоз айтишни жумласига киради, хеч қайси бир олим овоз айтишни харом қилган эмас. Шеър ўқиш, овоз айтиш ё уларга қулоқ солиш аллохни шариатидаги қонунларда рухан нафас олиш ва шахсни, хамда бошқаларни рухини шод ва хурсанд қилиш учун бир абзор сифатида фойдаланса бўлади, бу билан шахсдан ва бошқалардан нохушликни, чарчоқни кетказса бўлади, натижада эса инсонлар яна қайтадан куч- қувват олиб ва қалблари кучга тўлиб, ором олиб ўзларига вожиб қилинган ишларни бажаришади, мана бу ишни яхши иш деса бўлади, чунки мана бу овоз айтиш ё бу овозга қулоқ солиш, бир вожиб ишни бажариш учун абзор бўлиб, ўша шахсни ўзига ва аллохни бандаларига шубхасиз хизмат қилади – агар ният яхши бўлса – ва у ажр ва мукофотсиз қолиб кетмайди. Бу росулуллох саллаллоху алайхи васалламнинг хандақни ковлаш пайтида айтган овозларига ўхшайди. Махсусан агар фитрий овоз айтишга бўлган эхтиёж аллохни шариатидаги қонунларни воситасида бошқарилган бўлса ва шахс ғайри шаръий овоз куйлаш томонга кетиб қолмаса, шубхасиз ана ўша шаръий овоз айтишлик бу шахс учун ибодат хисобланади,нима учун? Чунки унга ажр берилади ва ажр берилган нарсани хар бири ибодат саналади:
Абу Зар розиаллоху анху айтади: росулуллох саллаллоху алайхи васалламни ёронлари айтишдики: эй росулуллох бадавлат кишилар савобларни олиб кетиб қолишди,чунки улар худди биз намоз ўқиганимиз каби намоз ўқишади ва бизлар рўза тутганимиз каби рўза тутишади, бундан ташқари улар қўшимча мол-давлатларидан садақа хам беришади, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қилдилар:
« أَوَ لَیْسَ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لَکُمْ مَا تَصَّدَّقُونَ إِنَّ بِکُلِّ تَسْبِیحَةٍ صَدَقَةً وَکُلِّ تَکْبِیرَةٍ صَدَقَةً وَکُلِّ تَحْمِیدَةٍ صَدَقَةً وَکُلِّ تَهْلِیلَةٍ صَدَقَةً وَأَمْرٌ بِالْمَعْرُوفِ صَدَقَةٌ وَنَهْیٌ عَنْ مُنْکَرٍ صَدَقَةٌ وَفِی بُضْعِ أَحَدِکُمْ صَدَقَةٌ »
Аллох сизларга садақа беришларингиз учун бир нарсаларни ихтиёрингизга қўйиб қўймадими? Субханаллох дейишлик садақадур, аллоху акбар садақа, алхамдулиллах садақа, яхши ишни қилишга дастур бериш ва ёмон ишни қилинишига қаршилик қилишлик садақадур, сизларни авратингизда хам садақа бор ( агар аёли билан яқинлик қилса) : шунда сахобалар айтишдики:
« قَالُوا یَا رَسُولَ اللَّهِ أَیَأتِی أَحَدُنَا شَهْوَتَهُ وَیَکُونُ لَهُ فِیهَا أَجْرٌ»
агар бизлар шахватимизни қондирсак хам, бизлар учун шу ишда хам ажр ва савоб бериладими? Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қилдилар:
أَرَأَیْتُمْ لَوْ وَضَعَهَا فِی حَرَامٍ أَکَانَ عَلَیْهِ فِیهَا وِزْرٌ فَکَذَلِکَ إِذَا وَضَعَهَا فِی الْحَلَالِ کَانَ لَهُ أَجْرًا» [5]
Қани сизлар менга айтингларчи: агар (бир шахс) мана бу шахватни харом йўл орқали қондирадиган бўлса, унга гунох ёзиладими? Шунинг учун хам агар уни халол йўл билан қондирадиган бўлса, унга ажр ва савоб берилади. Шу ерда Муоз ибни Жабал розиаллоху анху айтади:
انی احتسب نومتی کما احتسب قومتی.
Мен уйғоқлигимда хам ва ухлаётганимда хам ибодат қиламан. Яъни мен ибодат қилиш учун уйғонганим каби , аллох таоло ухлашимни хам мен учун ибодат сифатида хисоб қилишини ният қилиб ётаман.
(давоми бор……….)
[1]التمهيد ( 22 / 197 ، 198)روى ابن وهب عن أسامة وعبد الله ابني زيد بن أسلم عن أبيهما زيد بن أسلم عن أبيه
[2]متفق علیه / رواه البخاري ( 5857 ) ومسلم ( 2323 ) .
[3] مصنف ابن أبی شیبة:711/8)
[4] قاموس المحیط
[5] رواه مسلم