
Хозирги янги асрдаги дорул исломни намуналари (8) ( эрон исломий жумхурияти)(1)) ( 33 бўлим)
Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган
(3- қисм)
Мана булар аллох таолони ва жибрилни ва росулуллох саллаллоху алайхи васалламни тилидан айтилган ахли исломни, мўъминларни,муттақинларни белгиларидир, аллохга ва жибрилга ва росулуллох саллаллоху алайхи васалламга ишонган ва уларни сўзига қаноат қилган кишилар, албатта бу шартларга,сифатларга эга бўлган барча исломий мазхабларга мана шу дунёқараш билан қарашлари керак, мусулмонларни мана бу сифатларга эга қилиш ва уларни иймон ахли муттақинлар жумласидан бўлишлари учун юзлаб узрларга хатто шубхаларга чанг солишимиз лозим бўлади.
Имоми Таховий ақидатут таховияда айтадики: “ ўзимиздаги барча ахли қибла агарчи росулуллох саллаллоху алайхи васаллам худо томонидан олиб келган нарсаларни хаммасини тасдиқлаб эътироф қилар экан, уларни мусулмон ва мўъмин деб номлаймиз.”[1]
Жаъфарий шиъалари хам бошқа исломий мазхабларга ўхшаб иймон арконларига
(الایمان بِاللهِ، وَمَلَائِكَتِهِ، وَكُتُبِهِ، وَرُسُلِهِ، وَالْيَوْمِ الْآخِرِ،)
Аллохга,малоикаларга,китобларига, росулларига ва қиёмат кунига ва суннат уни баён қилиб берган қадарга иймон келтириб эътиқод қилишади; шунингдек исломни амалий арконларига хам
(شَهَادَةِ أنْ لا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وأنَّ مُحَمَّدًا رَسولُ اللَّهِ، وإقَامِ الصَّلَاةِ، وإيتَاءِ الزَّكَاةِ، والحَجِّ، وصَوْمِ رَمَضَانَ)
иқрор бўлишади ва бошқа мусулмонларга ва исломий мазхабларга ўхшаб муфлихунлар жумласига шомил бўлишади.
Албатта аввал хам жуда кўп такрорлаб зикр қилиб ўтканимиздек, рофизийгарлик ва рофизийлар харакати жаъфарий шиъаларини орасида мавжуд бўлган ва бу нарса фақат жаъфарий шиъаларига хос эмас,балки барча мазхабларда хатто осмоний шариатларни хаммасида хаттоки барча секуляр ахзобларда хам бундай харакатлар мавжуд, рофизийлар ўзларини рахбарлари учун нихоятда керакли,нозик,зарур,эхтиёжли лахзаларда уларни ташлаб бош тортиб кетишади; ўзларини рахбарларини ташлаб кетган кимсаларни ўзи хам бир неча фирқаларга тақсимланишади, баъзи бир рофизийлар фикр ва манхажда сахих йўлдан кетишган, улар четга чиқиб сукут қилишган ва томошабин бўлиб туришган, аммо шундай дасталар хам мавжудки, мана бу ишлардан ташқари фикрий ва манхажий жихатдан хам булғанишган ва ғолийларни ва ғуллотларни адашган йўлидан юришган.
Энди баъзилар шиъаларни орасидаги “ рофизий ғуллотлардан” ёки ханафийларни,моликийларни, ханбалийларни, зайдийларни орасидаги “рофизий ғуллотлардан” бўлган дасталар хақидаги ўтган уламоларни фатволарини бир қисмини қирқиб олиб мана бу ғуллотлар хақида содир қилинган хукмни ораларида ғуллот мавжуд бўлган барча мазхабларга тарқатмоқчи бўлишяпти; шубхасиз мана бу кимсаларнинг бераётган хукмлари қуръон ва суннатга ва росулуллох саллаллоху алайхи васалламни асхобларига алоқаси йўқ, ахли суннат деб маъруф бўлган мазхаблардаги хамма аиммаларга ва жаъфарий шиъаларига хам алоқаси йўқ.
(давоми бор……..)
[1] ابو جعفر الطحاوی، متن العقیده الطحاویه، ج ۱، ص ۳۸ و ابن ابی العز، الحنفی، شرح العقیده الطحاویه، ج ۱، ص ۳۵۰/ ونسمی أهل قبلتنا مسلمین مؤمنین ماداموا بما جاء به النبی صلى الله علیه وسلم معترفین وله بکل ما قاله وأخبر مصدقین؛