
Хозирги янги асрдаги дорул исломни намуналари (8) ( эрон исломий жумхурияти)(1)) ( 33 бўлим)
Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган
(7- қисм)
Мана бу холатда барча исломий мазхабларни, тафсирларни, уларга эргашганларни райълари тўғри ё хато бўлиши эхтимоли бор, шунинг учун хам барча исломий мазхабларга нисбатан хато, содда қараш, ижтиходий хатолардан кўз юмиш бўйича бир хилда қаралаши керак.
Бу ердаги яна бошқа бир нуқта шуки, мусулмонларда хар қанча бидъатлар бўлса хам барибир кофирлардан яхшироқдирлар, бу хақида ибни Таймия айтадики:
كُلُّ مَنْ كَانَ مُؤْمِنًا بِمَا جَاءَ بِهِ مُحَمَّدٌ – صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ – فَهُوَ خَيْرٌ مِنْ كُلِّ مَنْ كَفَرَ بِهِ؛ وَإِنْ كَانَ فِي الْمُؤْمِنِ بِذَلِكَ نَوْعٌ مِنْ الْبِدْعَةِ، سَوَاءٌ كَانَتْ بِدْعَةُ الْخَوَارِجِ وَالشِّيعَةِ وَالْمُرْجِئَةِ وَالْقَدَرِيَّةِ أَوْ غَيْرِهِمْ .[1]
Бир киши Мухаммад саллаллоху алайхи васаллам олиб келган нарсага иймон келтирган бўлса, бундай киши кофир бўлган кимсадар яхшироқдир. Агарчи мана бу мўъминда бирор хил бидъат мавжуд бўлса хам. Унинг бидъати хавориж навидан бўладими ё шиъами ё муржиъами ё қадариями ё ундан бошқасими фарқи йўқ.
Олдин хам ғуллот ва рофизийлар билан 12 имомлик шиъаларни ўртасидаги фарқ хақида батафсил сухбат қилганмиз, уни такрорлаб ўтиришга хожат йўқ,деб ўйлайман, чунки буни бугунги мавзуйимизга алоқаси йўқ, аввал бошидан буён хам эрон исломий жумхуриятини хокимиятининг склетини шаклланишига хам хеч қандай боғлиқ жойи йўқ, албатта жаъфарийлар, шофеъийлар, ханафийлар,наждийлар ва бошқаларни орасида рофизийлар жуда кўп учраган, улар аввал бошидан буён исломий жумхуриятни баробарида тўсиб қолувчи омил,монеъ сифатида душманларни қўлида эса бир абзор бўлиб хизмат қилишган; хар қандай холатда хам ибни Таймия шиъалар билан рофизийларни ўртасини ажратган холда,барибир ана ўшанча бидъатларга эга бўлган рофизийларни мусулмон деб билади,шубхасиз бидъатларга эга бўлган хар қандай мусулмон киши барибир хар қандай кофирдан яхшироқ, у киши айтадики:
وَقَدْ ذَهَبَ كَثِيرٌ مِنْ مُبْتَدِعَةِ الْمُسْلِمِينَ: مِنْ الرَّافِضَةِ وَالْجَهْمِيَّة وَغَيْرِهِمْ إلَى بِلَادِ الْكُفَّارِ فَأَسْلَمَ عَلَى يَدَيْهِ خَلْقٌ كَثِيرٌ وَانْتَفَعُوا بِذَلِكَ وَصَارُوا مُسْلِمِينَ مُبْتَدِعِينَ وَهُوَ خَيْرٌ مِنْ أَنْ يَكُونُوا كُفَّارًا. [2]
Рофизий, жухамийларга ўхшаган ахли бидъат мусулмонларининг кўпчилиги кофирларни диёрларига боришган ва улар сабабли жуда кўп одамлар мусулмон бўлишган ва улардан манфаъат кўришган, натижада ахли бидъат мусулмонлари бўлишган, мана бундай ахли бидъат мусулмони бўлишлик хам кофирдан яхшироқдир.”
Ибни Таймия 12 имомлик шиъалар ва жаъфарийлар билан рофизийларни ўртасини ажратишдан ташқари, мана бу шиъалар билан Салохиддин Айюбий бир муддат уларни хукуматида вазирликни ва лашкарни қўмондонлигини бажарган исмолийларга ўхшаш ички ғуллотларни орасига хам фарқ қўяди, жохилликларига ўрин қолмаган ва огохона аллохни шариатини баробарига туриб олишган исмоилийларни аиммаларидан ,катталаридан ташқари барча исмолийларни мусулмонлар жумласидан деб хисоблайди ва айтадики: аммо 12 имомлик шиъалар улардан – яъни исмолийлардан- яхшироқдурлар,
( وَالْإِمَامِيَّةُ الِاثْنَا عَشْرِيَّةَ خَيْرٌ مِنْهُمْ بِكَثِيرٍ)
Имомиялар ўзлари эга бўлган жохилликлари,гумрохликларига қарамасдан, уларни орасида ботин ва зохирда мусулмон бўлган одамлар мавжуд, занодиқа мунофиқ эмас.
(فِيهِمْ خَلْقٌ مُسْلِمُونَ بَاطِنًا وَظَاهِرًا لَيْسُوا زَنَادِقَةً مُنَافِقِينَ،)
Аммо улар жохил ва гумрох бўлишган ва хаволарига эргашиб кетишган. ва аммо улар (исмоилийлар) демак уларнинг ички даъватларини хақиқатидан огох бўлган катта аиммалари зиндиқ мунофиқдурлар. Лекин уларнинг авом халқи бу кишиларнинг ички ишларини ( яъни исмолий аиммаларни рахбарларини) танишмайди, демак улар мусулмондурлар,
(وَأَمَّا عَوَامُّهُمُ الَّذِينَ لَمْ يَعْرِفُوا بَاطِنَ أَمْرِهِمْ فَقَدْ يَكُونُونَ مُسْلِمِينَ.)».[3]
Мана бу ибни Таймиянинг 7 имомлик исмоилий бўлган ботиний ғуллотлар хақидаги назаридир, афсуски баъзи бир кишилар огох холда мана шу назарни 12 имомлик жаъфарий шиъаларини устида татбиқ қилишади, аммо аслида буни 12 имомлик шиъаларга умуман алоқаси йўқ; шунингдек 539 шамсий йилда Лолишда вафот топган шайх Адийга эргашган язидийлар хақида содир қилинган хукмни ёки 798 шамсий йилда хўромонда вафот топган Султон Исхоқ ( Сахок) барзанжийга эргашган алиюллохийлар хақида содир қилинган хукмни, агарчи улар ахли суннатдан ажраган бўлишса хам, ахли суннатга алоқаси йўқ. [4]
(давоми бор……..)
[1] مجموع الفتاوى (35 / 201).
[2] مجموع الفتاوى ( 13 / 96)
[3] ابن تیمیه . كتاب منهاج السنة النبوية ، ص452 / وَالْإِمَامِيَّةُ الِاثْنَا عَشْرِيَّةَ خَيْرٌ مِنْهُمْ بِكَثِيرٍ، فَإِنَّ الْإِمَامِيَّةَ مَعَ [فَرْطِ] جَهْلِهِمْ وَضَلَالِهِمْ فِيهِمْ خَلْقٌ مُسْلِمُونَ بَاطِنًا وَظَاهِرًا لَيْسُوا زَنَادِقَةً مُنَافِقِينَ، لَكِنَّهُمْ جَهِلُوا وَضَلُّوا وَاتَّبَعُوا أَهْوَاءَهُمْ، وَأَمَّا أُولَئِكَ فَأَئِمَّتُهُمُ الْكِبَارُ الْعَارِفُونَ بِحَقِيقَةِ دَعْوَتِهِمْ الْبَاطِنِيَّةِ زَنَادِقَةٌ مُنَافِقُونَ، وَأَمَّا عَوَامُّهُمُ الَّذِينَ لَمْ يَعْرِفُوا بَاطِنَ أَمْرِهِمْ فَقَدْ يَكُونُونَ مُسْلِمِينَ.
[4] بر روی سنگ سنگ قبر وی چنین نوشته شدهاست: بسم الله الرحمن الرحیم خالق السماء و الارض، اخفض هذه المنزل محل الشیخ العدی الحکاری، شیخ یزیدیه./ در این صورت اصلاً به دروغهای سکولاریستها اهمیت ندهید که بر خلاف تمام اسناد و مدارک تاریخی قصد دارند کلمه ی یزیدی را به ایزدی و سابقه ی آنها را دوران باستان برگردانند . در حالی که اینها فرقه ای انحرافی از مسلمین بودند تا به تدریج به اینجا رسیده اند.