Аллохдан тақво қилиш ўзи нима? Қандай қилиб тақвойимизни мезонини билсак бўлади?
(2-қисм)
Аммо шуни хам яхши билишимиз лозимки, инсон жахолат ва нодонлик билан туғилади ва даражама- даража бартараф бўлиши керак , янги дунёга келган фарзанд тавхид асосида аллохга берган ахдини унутиб юборишлиги табиий нарса, мана бу хақида хеч нарса билмайди:
وَاللّهُ أَخْرَجَکُم مِّن بُطُونِ أُمَّهَاتِکُمْ لاَ تَعْلَمُونَ شَیْئاً وَجَعَلَ لَکُمُ الْسَّمْعَ وَالأَبْصَارَ وَالأَفْئِدَةَ لَعَلَّکُمْ تَشْکُرُونَ (نحل/78)
Аллох сизларни оналарингиз қорнидан бирон нарса билмаган холингизда чиқарди ва шукр қилиш учун сизларга қулоқ,кўзлар ва дилларни берди.
Энди мана бундай замина билан туғилган бола қайта ва қайта турли-хил ақидавий,рафторий хатоларга дучор бўлиши мумкин,фитратига муносиб тўғри таълим унга етмагунича ( ёки истелох билан айтганда иқомайи хужжат бўлмагунича) саргардон бўлади,аллох таоло хадиси қудсийда мархамат қиладики:
يَا عِبَادِي كُلُّكُمْ ضَالٌّ إِلَّا مَنْ هَدَيْتُهُ، فَاسْتَهْدُونِي أَهْدِكُمْ …[1]
Эй бандаларим! Сизларни хаммангиз гумрохсизлар, магар мен уни хидоят қилган кимса ундай эмас, шундай экан мендан хидоят қилишимни сўранглар,шунда мен сизларни хидоят қиламан.
Аллох таоло хануз аллохни шариатидаги калом етиб келмаган ва хикмат таълим берилмаган росулуллох саллаллоху алайхи васалламга хитоб қилиб мархамат қиладики:
وَوَجَدَكَ ضَالاًّ فَهَدَى (ضحی/7)
У зот сизни гумрох-ғофил холда топиб,(хақ йўлига) хидоят қилиб қўйди-ку!
وَکَذَلِکَ أَوْحَیْنَا إِلَیْکَ رُوحاً مِّنْ أَمْرِنَا مَا کُنتَ تَدْرِی مَا الْکِتَابُ وَلَا الْإِیمَانُ وَلَکِن جَعَلْنَاهُ نُوراً نَّهْدِی بِهِ مَنْ نَّشَاء مِنْ عِبَادِنَا وَإِنَّکَ لَتَهْدِی إِلَى صِرَاطٍ مُّسْتَقِیمٍ (شوری/52)
(Эй Мухаммад),шундай қилиб (худди аввалги пайғамбарларга вахий қилганимиздек) биз ўз амримиз билан сизга рухни- қуръонни вахий қилдик. Сиз (пайғамбар бўлишингиздан) илгари ва китобни- қуръонни ва на иймонни ( яъни унинг хақиқат-мохиятини) билгувчи эдингиз. Лекин биз уни (қуръонни) бир нур қилдикки, у билан бандаларимиздан ўзимиз хохлаган кишиларни хидоят қилурмиз. Албатта сиз ( ўзингизга тушган вахий ёрдамида уларни) тўғри йўлга етаклайсиз.
Шундай бўлгач ислом дини асосида яратилган мана бу нафсда исломни қабул қилиш шароити тўлиқ мухайёдир, фақатгина эслатишга ва дилсўзлик билан огохлантиришга эхтиёжи бор, унга яхши ва ёмон йўлни кўрсатилган ва мана бу йўллардан бирини танлаш ихтиёри уни ўзида: аллох таоло мархамат қиладики:
وَهَدَیْنَاهُ النَّجْدَیْنِ (بلد/10)
Ва икки аниқ ва ошкор яхши ва ёмон йўлни кўрсатиб қўймадикми?
Мана бу саргардонлик даври мусулмонзодалар билан ғайри мусулмонлар учун фарқи бор. Мусулмонзодалар учун балоғат ёшигача бўлиб, таклифни қабул қилиш вақти саргардонликни нихояси хисобланади, аммо ғайри мусулмонлар умрларини охиригача саргардон бўлиб қолишади ва саргардон бўлиб ўлиб кетишади.
Аллох таоло шамс сурасида бир қанча қасамлардан сўнг мархамат қиладики:
وَنَفْسٍ وَمَا سَوَّاهَا * فَأَلْهَمَهَا فُجُورَهَا وَتَقْوَاهَا * قَدْ أَفْلَحَ مَن زَکَّاهَا * وَقَدْ خَابَ مَن دَسَّاهَا ( شمس /7-10)
Жонга ва уни расо қилиб-яратиб, унга фисқу-фужурини хам,тақвосини хам илхом қилиб-ўргатиб қўйган зотга қасамки.*** Дархақиқат, уни ( яъни ўз нафсини- жонини иймон ва тақво билан) поклаган киши нажот топди. Ва у (жонни фисқ-фужур билан) кўмиб хорлаган кимса номурод бўлди.
Шундай экан мана бу “нафс” аллох таоло унга берган ва шу ихтиёр билан хайвонлардан,малоикалардан,бошқа мавжудотлардан фарқ қиладиган ихтиёр сифати сабабли,шунчалик мослашувчанликка эгаки нотўғри,ғалат тарбия сабабидан ўзгариб кета олади. Шунга асосланган холда аллох таоло хадиси қудсийда мархамат қиладики:
«وَإِنِّي خَلَقْتُ عِبَادِي حُنَفَاءَ كُلَّهُمْ، وَإِنَّهُمْ أَتَتْهُمُ الشَّيَاطِينُ فَاجْتَالَتْهُمْ عَنْ دِينِهِمْ، وَحَرَّمَتْ عَلَيْهِمْ مَا أَحْلَلْتُ لَهُمْ، وَأَمَرَتْهُمْ أَنْ يُشْرِكُوا بِي مَا لَمْ أُنْزِلْ بِهِ سُلْطَانًا»[2]
“Албатта мен хамма бандаларимни тўғри,мухлис йўлда яратдим ва албатта бандаларимни олдига шайтон келиб уларни динларидан адаштирди ва мен уларга халол қилган нарсаларни харом қилди ва бандаларимга менга ширк келтиришларини буюрди, холбуки мен бу нарсаларни менга шерик эканлиги хақида хужжат нозил қилмаган эдим.”
(давоми бор……)
[1] مسلم2577
[2] مسلم 2865