Диндан қочиш тасаввури ёки “вахн”ни хақиқати ва мўъминларни томошабин бўлишлари хамда дорул исломдаги  ижроий ташкилотларининг  бепарволиги.

Диндан қочиш тасаввури ёки “вахн”ни хақиқати ва мўъминларни томошабин бўлишлари хамда дорул исломдаги  ижроий ташкилотларининг  бепарволиги.

(7-қисм)

Албатта бу ерда баъзи омиллар хам бор бўлиб шу омилар бир гурух ёшларимизни мўъминларни йўлидан,сафидан чиқиб мунофиқларнинг  тўдасини  лашкарига қўшилишларига ва ислом динидан секуляризм динига кўчиб ўтишларига боис бўлган.

Ташқи биринчи ва мухим омиллардан бири, шахсни тарбиявий, ақидавий,ахлоқий масъуллари бўлмиш  ота-она хисобланади. Аллох таоло уларга фитрати жихатидан исломни хохлайдиган фарзанд берган:

 فِطْرَتَ اللَّهِ الَّتي فَطَرَ النَّاسَ عَلَيْهَا(روم/30)

охирги ислом шариатида инсонларни қочишига сабаб бўладиган хеч қандай унсур топилмайди, шундай бўлгач баъзи бир кишиларни мана бу шариатдан бошқа динларга ё секуляризм динига ўтиб кетишларига ташқи омиллар сабаб бўлади.

 Мана бу фарзанд балоғат ёшигача аллох таоло берган зехний қобилиятлари билан аста-секинлик билан ўзини  мустақил шахсиятини қуриб боради ва ўзини мустақил шахсиятини шакллантиради, уни янги шахсияти табиий суратда исломий тарзда шаклланиши ва расмий суратда тан олиниши лозим; аммо масъулиятсиз, бепарво ота-оналар уни шариат арзишлари ва исломий шахсият бўйича тарбия қилишмайди ва фарзандларини турли-туман бўхронлар,саргардонликлар, рағбатсизликлар билан ташлаб қўйишади, ёки бепарволик, эхтиётсизлик билан уни тарбиясини душманнинг турли-хил спутник каналларини ва хар-хил мадрасаларни, носоғлом гурухларни ихтиёрига худди оппоқ бир қоғоз ё мияси бўм-бўш флашга ўхшаш холда топшириб қўяди, душман эса бу оппоқ қоғозга ё бўш флашга хохлаган нарсасини ёзади.

Шу тарзда ота-она фарзандлари учун  охирги пайғамбарни шариатидан бошқа ақидаларга кўчиб ўтишларига йўлни осон қилиб қўйишади; росулуллох саллаллоху алайхи васалламни сўзлари бўйича:

  ما مِن مَوْلُودٍ إلَّا يُولَدُ علَى الفِطْرَةِ، فأبَوَاهُ يُهَوِّدَانِهِ أوْ يُنَصِّرَانِهِ، أوْ يُمَجِّسَانِهِ[1]

хар қандай янги туғилган бола фитрат (тавхид) бўйича дунёга келади,  ота-онаси уни ё яхудий ё насроний ё мажус қилади.

Мана бундай жиноятчи ота-оналар ўзларини сўроқ-савол қилинадиган кунга тайёрлашлари лозим, у кунда малоикаларга амр қилинадики, елкасида масъулият топширилган инсонларни барчасини сўроқ-савол қилиниши учун ушлаб туринглар.

 وَقِفُوهُمْ إِنَّهُم مَّسْئُولُونَ (صافات/24)

(давоми бор….)


[1] أخرجه البخاري (1358) واللفظ له، ومسلم (2658)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *