Дорул ислом ва дорул куфр, ахкомлар ва вазифалар.
(4-қисм)
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хам мархамат қиладиларки:
إِنَّمَا الأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ، وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى[1]
Амаллар ниятларга боғлиқдир, хар бир кишини ниятига муносиб рафтор қилинади. Имоми Шофеъий ва имоми Ахмад ибни Ханбал айтадики: мана бу хадис исломни учдан биридир, имоми Шофеъий рохимахуллох буни шундай асослайдики, дин уч қисмга бўлинади: эътиқод, амаллар, ихлос, шу сабабли хам динни учдан бирини мана бу хадис ташкил қилади. [2]
Хилма-хил исломий мазхабларни фуқахоларини ўртасида мутавотир суратда ишлатилган бу истелохларни илдизи қуръон ва сахих суннатда мавжуд.
Энди барча исломий мазхабларни фуқахолари томонидан фойдаланилган истелох яъни жахонни икки қисмга дорул ислом ва дорул куфрга тақсим бўлгани масаласига келсак, бу мусулмонларнинг миллатлараро сиёсатларига боғлиқдир.
Инсонларни икки қисматга яъни мусулмонлар ва кофирларга ажратган аллох таолони ўзи кофирларни “олтита ошкор дастага” ва “бир пинхон дастага” тақсим қилган ва уларни хар бири учун ўзига хос қонунларни чиқарган, шу сабабли хам аллох таолони ўзи кофирларни диёрларини мусулмонларни диёрларидан ажратган ва мусулмонларни қўл остидаги диёрларга хам ва кофирларни қўл остидаги диёрларга хам алохида исм қўйган, уларни хар бирига алохида қонунларни чиқарган, мўъминлар хам қуръондан ва росулуллох саллаллоху алайхи васалламни тилидан бу исмларни олиб инсонларга ва диёрларга қўйишган.
Нима бўлганлигини тушунгандирсизлар? Яъни инсонларни тақсим қилиш ва уларга “аллазина аману” ва аллазина хаду, собеин, насоро, мажус, валлазина ашроку, муртаддин,деб исм қўйиш ва ерни икки қисмга дорул ислом ва дорул куфрга тақсим қилиш, фиқхий усуллар ва қоидаларга ўхшаш эмас, бу истелохларни исломий мазхабни фуқахолари,мужтахидлари оят ва хадисларни тушуниб ижтиход қилиб тузиб чиқишмаган, балки аллох таоло ўзини китобида ёки росулуллох саллаллоху алайхи васалламни тили орқали баён қилган, сахобалар хам барча мазхаблар хам мана шу асосга кўра диёрларни номлашган.
Аллох таоло мархамат қиладики:
وَکَتَبْنَا لَهُ فِی الأَلْوَاحِ مِن کُلِّ شَیْءٍ مَّوْعِظَةً وَتَفْصِیلاً لِّکُلِّ شَیْءٍ فَخُذْهَا بِقُوَّةٍ وَأْمُرْ قَوْمَکَ یَأْخُذُواْ بِأَحْسَنِهَا سَأُرِیکُمْ دَارَ الْفَاسِقِینَ (اعراف/145)
Унинг учун лавхларга (яъни таврот варақларига) хамма нарсани – панд насихат ва барча нарсаларнинг тафсилотини ёзиб қўйдик ва :”уларни махкам ушлагин хамда қавмингни у панд-насихатларнинг энг гўзалларини олишларига буюргин” (дедик). Энди сизларга итоатсиз кимсаларнинг диёрларини кўрсатурман.
(давоми бор…..)
[1] متفق علیه . بخاری 1
[2]کتاب الاذکار امام نووی، ص:4