Хадислардаги ва сахобаларни сўзларидаги дорул ислом ва дорул куфр.

Хадислардаги ва сахобаларни сўзларидаги дорул ислом ва дорул куфр.

(4-қисм)

-Бухорий хам Абу Хурайранинг   хижратини достонини келтириб айтадики:

لَمَّا قَدِمْتُ علَى النبيِّ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ قُلتُ في الطَّرِيقِ:يَا لَيْلَةً مِن طُولِهَا وعَنَائِهَا… علَى أنَّهَا مِن دَارَةِ الكُفْرِ نَجَّتِ [1]

Набий саллаллоху алайхи васалламни олдиларига етиб келган пайтимда йўлда айтдимки: қандай хам узун ва машаққатли кечани бошдан ўтказдим. Аммо худога шукрки куфр диёридан нажот топдим.

-Умар ибни Хаттоб хам Салма ибни Қайсни қўмондонлиги остида лашкарни жўнатаётганда айтадики:

ادْعُوهُمْ إِلَى الإِسْلامِ فَإِنْ أَسْلَمُوا فَاخْتَارُوا دَارَهُمْ فَعَلَيْهِمْ فِي أَمْوَالِهِمُ الزَّكَاةُ…[2]

уларни исломга даъват қил,агар мусулмон бўлишса ва ўзларини ерларини танлашса ва хижрат қилишмаса,бу холда молларидаги закотни беришсин……(чунки уларни диёрлари хам дорул исломни тасарруфига киради ва исломий қонунлар у ерларда ижро қилиниши лозим, бу ерлар хам дорул исломни жумласига киради, шу сабабли мусулмон бу диёрда қолса бўлади, агар бу ерлар дорул куфрни бир қисми бўлганида мусулмонлар хижрат қилишга мажбур бўлишар эди.)

-Ибни Аббос хам айтишича, Умар ибни Хаттоб хаж кунларида сухбат қилмоқчи бўлади, аммо Абдуррохман ибни Авфни фикри бўйича бу сухбат умумий фазода эмас,балки  сахобаларни шўро  мажлисида айтилиши лозим эди, шу сабабли Умар ибни Хаттобга айтдики: эй амирал мўъминин, бу ишни қилманг, чунки хозир хаж мавсуми бўлиб бу ерда авом халқ жамланган, мени фикримча мадинага етиб боргунимизча фурсат беринг,чунки у ер хижрат ва суннат диёридир:

«فإنَّها دارُ الهِجْرَةِ والسُّنَّةِ»[3]

Холид ибни Валидни Хийра ахлига ёзган номасида келадики: уларни устида шуни қарор қилдим: ишлашга қодир бўлмайдиган қари кишилар ёки бемор бўлганлар ёки аввал бадавлат бўлган ва сўнг фақир бўлиб қолганлар ва  ўзини диндошларидан садақа оладиган кишилар жизя беришмайди, бунга қўшимча мусулмонларни байтул моли уни ва оиласини кафолатга олади ва молиявий жихатдан химоя қилади, модомики  улар дорул хажрат ва дорул исломда турар эканлар  бу холат  давом этади,

«ما أقام بدارِالهِجْرَةِ ودارالإسلام»

аммо агар улар дорул хижрат ва дорул исломдан кўчиб бошқа диёрга кетадиган бўлишса,уларни оиласини нафақаси мусулмонларни зиммасида бўлмайди.

« فإن خرجوا إلى غير دار الهِجْرَةِ ودار الإسلام، فليس على المسلمين النّفقةُ على عيالهم» [4](давоми бор……)


[1]رواه البخاري 2530 (4393). قال ابن منظور (والدارة: لغة في الدار) (لسان العرب) 4/ 298،

[2] رواه أبو يوسف في ( الخراج ) ، ص 210 .

[3] أخرجه البخاري في مناقب الأنصار ، باب مقدم النبي وأصحابه المدينة : 7/7/264 .البخاري (6830). 3928 / 3745

[4]أبو يوسف في ( الخراج ) ، ص 155 156 ، وانظر ( الأموال ) لأبي عبيد ، ص 98 ، (مجموعة الوثائق السياسية) د محمد حميد الله ، ص 381 .

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *