
Хавфсизликни таъминлаш асли (3) ( 20 бўлим)
(5-қисм)
Аллох таоло мархамат қиладики:
إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِینَ آمَنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَإِذَا کَانُوا مَعَهُ عَلَىأَمْرٍ جَامِعٍ لَمْ یَذْهَبُوا حَتَّى یَسْتَأْذِنُوهُ إِنَّ الَّذِینَ یَسْتَأْذِنُونَکَ أُوْلَئِکَ الَّذِینَ یُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ فَإِذَا اسْتَأْذَنُوکَ لِبَعْضِ شَأْنِهِمْ فَأْذَن لِّمَن شِئْتَ مِنْهُمْ وَاسْتَغْفِرْ لَهُمُ اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِیمٌ (نور/62)
Албатта мўъминлар фақат аллохга ва унинг пайғамбарига иймон келтирган зотлардир. Улар (пайғамбар) билан бирон мухим иш устида бўлган вақтларида то ундан изн сўрамагунларича кетмаслар. Фақат сиздан изн сўрайдиган зотлар – ана ўшаларгина аллох ва унинг пайғамбарига иймон келтирадиган зотлардир. Энди қачон улар сиздан баъзи бир ишлар учун изн сўрасалар, бас улардан ўзингиз хохлаган кишиларга изн беринг ва аллохдан уларни мағфират қилишини сўранг. Албатта аллох мағфиратли, мехрибондир.
Шуни тушуниб етишимиз лозимки, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам маълум даврда хам рисолат вазифасини бажарганлар ва хам дорул исломни, исломий хукуматни рахбари,имоми,хокими бўлганлар, демак у кишига хар икки холатда хам итоат қилиниши вожиб бўлади. Аммо у киши рихлат қилганларидан сўнг дорул исломни рахбари,имомига мана бу вазифа қолдирилган, хукумат ишлари бўйича дорул исломни рахбарини,имомини даъвати бошқаларни даъвати билан баробар кўрилмаслиги керак. Аллох таоло мархамат қиладики:
لَا تَجْعَلُوا دُعَاء الرَّسُولِ بَیْنَکُمْ کَدُعَاء بَعْضِکُم بَعْضاً قَدْ یَعْلَمُ اللَّهُ الَّذِینَ یَتَسَلَّلُونَ مِنکُمْ لِوَاذاً فَلْیَحْذَرِ الَّذِینَ یُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَن تُصِیبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ یُصِیبَهُمْ عَذَابٌ أَلِیمٌ (نور/63)
(Эй мўъминлар), пайғамбарни чақиришни ўрталарингизда бир-бирларингизни чақириш каби қилмангизлар (яъни у зотни хурмат-эхтиром билан “эй аллохнинг пайғамбари”,деб чақиринглар), сизлардан беркинган холларда (пайғамбар хузуридан) суғурилиб чиқиб кетадиган кимсаларни аллох яхши билур. (Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан хазир бўлсинлар!
Мана бу холатда дорул исломни имомига,рахбарига хос бўлган жамоат ишлари бўйича, агар бир шахс ё гурух ё жамоат бизларни бир ишни қилишга даъват қилса, бизлар хар қандай шароитда мана бу шахсларни,гурухларни,жамоатларни даъватини қабул қилмаймиз ва уларни даъватини дорул исломни имоми,рахбарини даъватидан афзал кўрмаймиз, мана бу гунохга дучор бўлган хар қандай киши шубхасиз бало ва фитнага учрабди, шубхасиз у қаттиқ азобга йўлиқади, мана бу дунёда бир даста мўъминлар жиходий ёки афзал “уч абзордан” бирининг имоми ва рахбаридан узоқлашган жиходий бўлмаган тарқоқ,хилма-хил гурухларнинг,жамоатларнинг даъватини қабул қилиб ошкора мана бундай балоларга,азобларга тушиб қолганликларини кўрганмиз ва хозирда хам кўриб турибмиз.
(давоми бор…..)