МУСУЛМОН

МУСУЛМОН

Аллох таоло дини исломга эргашганларга уни бошланган кунидан бошлаб то қиёмат кунигача фақат бир исмни танлаган бўлиб, бу хам бўлса “мусулмон” деган номдир.  Мана бу исмни аллох таоло ла илаха иллаллох , яъни тоғутга куфр келтириб ибодатни фақат аллохни ўзигагина махсус қилган ва мана бу икки асосга таслим бўлган кишиларга қўйган;

هُوَ سَمَّاكُمُ الْمُسْلِمينَ مِن قَبْلُ وَفِی هَذَا(حج/78)،

Ўзи сизларни илгариги(муқаддас китобларда) хам, мана шу (қуръонда) хам мусулмонлар (яъни ўзини динига бўйсинувчилар) деб атади.

Мусулмон биродарлар ва опа-сингиллар! Диққат билан эътибор беринглар, мана бу исмни аллох таоло бутун башарият тарихи давомида ислом динига эргашганларга қўйган,хозирда хам бизни исмимиз мана шудир. Еру-осмон,денгиз, тоғ, шамол, қуёш ва ойни исмини ўзгартира олмаганимизга ўхшаш, яратган зот тарафидан бу исмларни ўзгартиришга хам буюрилган эмасмиз,аллох таоло бутун тарих давомидаги барча мусулмонларга қўйган исмни хам ўзгартира олмаймиз. Албатта тоғни исмини сен ўзинг қўйгансан, лекин сенга аллох таолони ўзи исмингни танлаган, уни ўзгартира олмасан.

Шунга ўхшаш “ислом дини” хам барча пайғамбарларни рисолати бўлган, мана шу динга эргашганларга “мусулмон” деган номни берилган. Агар қуръонни хаммасини қидириб чиқсангиз хам, унда  исломга эргашганларга “мусулмон”дан бошқа исм билан мурожаат қилинмаганини кўрасиз. Кўриб турганингиздек бу исмни бизни яратган зотни  ўзи танлаган бўлиб,фақат мана бу динга эргашган кишиларга қўйилган ва бу дин қиёмат кунигача бизларга нозил қилингандир.

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *