Мусулмон қандай бўлиши лозим (2)
Росулуллох саллаллоху алайхи васалламни асридаги мўъмин, мусулмонлар хам инсон бўлишган, улар хилма-хил иймоний даражалардаги, хар хил ақидавий ва амалий хатоларга эга турли-туман инсонлардан иборат бўлишган. Мана шунга қарамасдан аллох таоло шу кишиларни ўзини нусратидан кейин росулуллох саллаллоху алайхи васалламни қудратига боис бўлган энг катта сабаб деб билади ва мархамат қиладики:
هُوَ الَّذي أَيَّدَكَ بِنَصرِهِ وَبِالمُؤمِنينَ (انفال/62)،
У сизни ўз ёрдами ва мўъминлар билан қувватлантирган ва уларнинг дилларини бирлаштирган зотдир……
Тоғутга куфр келтириб аллохга иймон келтиришда ёки “ла илаха иллаллох” борасидаги ақидавий хатоларга , бўлиб хам пайғамбарларни хузуридаги шогирдлари томонидан дучор бўлишлик оддий бир холат бўлган кейин, бу иш бизни асримизда содир бўлишига ажабланмаса хам бўлади. Хозирги пайтда ўзимизни атрофимиздаги ахли қиблани пайғамбаримизни ёронларидан хам юқорироқ кўриб маъсумият даражасига чиқариб қўйишимизни ажабланадиган иш десак арзийди. Шариатга қарши бўлган бахоналар билан аллох таоло пайғамбаримиз ва бизларни ихтиёримизга бериб қўйган қудрат манбаъсини қуритишимиз ва уни майдалаб ўзимизни ундан махрум қилишимиз ажабланадиган иш хисобланади. Масалан балиқ агар хар қанча кўпроқ сув бўлса уни сувда харакатланиши қулайроқ, осонроқ бўлади; энди сув хар қанча камроқ бўлса у нобуд бўлишга яқинлашиб бораверади. Сув балиқ учун қудрат хисобланади, мўъминлар хам мўъмин киши учун қудрат хисобланади, мана бу сувни қуритмоқчи бўлаётган кимсалар мана бу балиқни дўсти бўла олмайди.