Ахли суннат ва жаъфарий ташайюъсини ўртасидаги ясама ривоятларни хужжат қилиб келтирадиган кимсалар

Ахли суннат ва жаъфарий ташайюъсини ўртасидаги ясама ривоятларни хужжат қилиб келтирадиган кимсалар

Холид хўромий

Бир қанча асрлардан буён ахли суннат хилма-хил хукуматларга эга бўлган холатда росулуллох саллаллоху алайхи васалламни хадисларини поклашни бошлашган. Ўтган бир неча аср ичида ахли суннат турли-хил мархалаларда ва даврларда исроилиётлар……… номи остида ясама хадисларни ўзларини китобларидан поклашди, мана бу поклашни охиргиси Албоний рохимахуллохга тегишли бўлиб,у киши асрлардан буён амал қилиниб келаётган ва кўзга кўринган ахли суннат уламоларининг  китобларида мавжуд бўлган машхур аммо заиф юзлаб ривоятларни жамлаб олди. Мусулмонлар мана бундай хадисларни очиб кўрсатиш ва уларни росулуллох саллаллоху алайхи васалламга нисбатлашдан нихоятда эхтиёт бўлишлари керак.

Шундай бўлгач ахли суннатни китобларида ясама, заиф ривоятларни борлиги яшириб ўтирадиган нарса эмас. Худди шу ясама, заиф ривоятлар ахли ташайюъни китобларида хам мавжуд, бунга мисол тариқасида қуйидагиларни айтса бўлади:

Шиъалардан бир киши келиб имом Ризо (алайхиссаломга) арз қиладики: одамлар бизларга жибр ва ташбех сўзларини  нисбатлашяпти, чунки оталарингиздан мана бу заминада ривоятлар нақл қилинган экан. Хазрат ривоят қилаётган кишидан савол қилиб сўрайдилар: ” мени оталаримдан жибр ва ташбех хақида нақл қилинган ривоятлар кўпроқми ё пайғамбар саллаллоху алайхи васалламдан нақл қилинган ривоятлар кўпми?”  Ровий жавоб бериб айтади: пайғамбаримиздан нақл қилинган ривоятлар кўпроқ. Шунда хазрат айтадилар: ” бундай экан пайғамбар саллаллоху алайхи васаллам хам жибр ва ташбехга қоил бўлган экан,денглар.” Ровий хазратга арз қилиб айтади: уларни айтишларича, пайғамбар саллаллоху алайхи васаллам буларни мархамат қилмаганлар, балки уни ясалган. Имом Ризо (алайхиссалом) айтадилар: ” шундай экан мени оталарим хақида хам шундай данглар, улар мана бу хадисларни мархамат қилишмаган ,балки уларни сўзлари сифатида ясалгандир.”  [1]

Мана булар воқеиятда бор  бўлишига қарамасдан, баъзи бир шиъалар ахли суннатни ўтган даврлардаги китобларини қидириб заиф ривоятларни келтиришади ва буларни хужжат қилган холда ахли суннатга хамла қилишади, аслини олганда  ахли суннатни ўзи мана бу ривоятларни қабул қилишмайди. Худди шунга ўхшаш ахли суннатдан бўлган баъзи бир кишилар хам ташайюъни қадимги китобларидан ривоятлар, ижтиходларни топиб буларни хужжат қилган холда ташайюъга хамла қилишади, аслини олганда бугунги кундаги ташайюъ хам бу ривоятларни қабул қилишмайди.

Энди сизни назарингизда тафарруқ ва ички жанглардан бошқа мақсади бўлмаган мана бу икки гурух, душманни рухий жангини олиб борувчилари ва ташайюъ , тасаннунни душмани эмасми?    


[1]صدوق،التوحید،ص363-364/صدوق،محمدبنعلیبنبابویهقمی،التوحید،ترجمه: محمّدعلیسلطانی،انتشاراتارمغانطوبی،تهران، 1388 ش،چاپششم.

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *