Мусулмонларни бугунги кундаги холати нихоятда ачинарли
Айтиб ўтилгандек росулуллох саллаллоху алайхи васаллам ўзларидаги хукуматни қудратига суянган холда қандай кофирлар билан муттахид бўлмадилар, бўлиб хам улар қандай ақида ва қандай амалларга эга бўлишган эди! Энди хозирги пайтда бизнинг мусулмонларни ўртасида “иттиход”ни ўрнатиш даъвати билан нидо қилиб чиқишимиз, баъзи бир кимсаларни шу даражада қўрқитиб юборди! Бўлиб хам мана шу мусулмонларни бизлар билан ижтиход таъвили бўйича фалон оят ё тарихий ривоятда фарқи бўлиши мумкин холос.
-Нима учун баъзи бир кимсалар ўзларидаги ихтилофлар яъни фарқлар бўлишига қарамасдан, битта жибхада туриб исломий “иттиход” билан бирлашиш мумкинлигини дарк қилиб тушуниб етишмайди?
-Нима учун мусулмонларни ўртасида фирқаланиш ва ички жанглар ва мусулмонларни қириш нидоси билан бақир- чақир қилишади? Ахир улар ислом душманларининг мусулмонлар билан жанг қилишга қодир бўлмай қолган жойларда , мана шу мусулмонларнинг ўртасига ихтилоф, келишмовчилик ташлашини ва мусулмонларни орасига тафарруқ уруғларини сочишни орқасидан икки асрдан буён мусулмонлар устида хукмронлик тизгинини қўлларида тутиб юришганини кўриб туришибди-ку?!
-Улар нима учун бир-бирларини ўлдириб юришибди, шундоқ хам хар куни бутун жахон секуляр кофирлари томонидан қанчадан- қанча мўъминлар қатли ом бўлишяпти –ку?! Ахир улар хатто жанг қизиб турган пайтда хам ,агар шу жангдаги кофир жангчи мен иймон келтирдим, деса уни ўлдирмаслик кераклиги яхши билишади-ку?! Улар бу ерда Усома ибни Зайд розиаллоху анхуни хатосини такрорламасликлари керак-да!
«يا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذا ضَرَبْتُمْ فِى سَبِيلِ اللَّهِ فَتَبَيَّنُوا وَ لا تَقُولُوا لِمَنْ أَلْقى إِلَيْكُمُ السَّلامَ لَسْتَ مُؤْمِناً»
Энди жанг майдонларидан анча узоқларда яшаётган ва мусулмон экани барчага очиқ ойдин маълум бўлган мусулмонларни масаласи нима бўлади? Мана бу гурухдаги мусулмонларни биттагина гунохи бўлиб, у хам бўлса аллохни шариатига эмас , балки сизларнинг фикрингиз, таъвилингиз, ижтиходингизга қарши бўлганлиги холос.
Агар Мухаламга ўхшаб ўзингдаги нафсоний ва дунёвий далилларга суянган холда сўзинг ё қўлинг билан мусулмонларни ўлдирсанг ёки уларни ўлимига рози бўладиган бўлсанг, буни тавонини хам тўлашинг керак бўлади, ўзингни қуйидаги сўзларга муносиб қилиб оласан:
«اِذْهَبْ لاَ غَفَرَ اللّهُ لَکَ؛
“кетавер, аллох сени мағфират қилмасин” , чунки бу одам ўзини нихоятда хатарли гунохга ботириб олган эди,шу сабабли росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қилгандилар:
كُلُّ ذَنْبٍ عَسَى اللَّهُ أَنْ يَغْفِرَهُ إِلاَّ مَنْ مَاتَ مُشْرِكًا أَوْ مُؤْمِنٌ قَتَلَ مُؤْمِنًا مُتَعَمِّدًا[1]
Аллох таоло барча гунохларни кечириши мумкин, аммо секуляр мушрик холида ўлган ва мўъмин кишини қасддан ўлдирган мўъмин кишини гунохини кечирмайди. Энди секуляр мушрик кимса жаханнамда абадий қолиши аниқ, қотил мўъмин киши – аллох яхшироқ билади- гунохи сабабли жаханнамда қанча қолиши бизларга маълум эмас.
Хатто агар ўзингни ё гурухингни нотўғри таъвил ва тафсири сабабли , жанг қизиган яъни қарор қабул қилишга вақт жуда кам бўлган пайтда, шаходатайнни айтиб турган ва муртадлар гурухидан хам бўлмаган мусулмон кишини ўлдирадиган бўлсанг, ўзингни росулуллох саллаллоху алайхи васалламни саволларига тайёрлаб қўявер:
«أَقَتَلْتَهُ بَعْدَمَا قَالَ: لا إِلهَ إِلَّا اللَّهُ؟!»
Усома ибни Зайд розиаллоху анхуга ўхшаб хато қилишни хохлайсанми? Ундай бўлса:
“қиёмат кунида ла илаха иллаллох билан келганда нима қиласан?!”
[1]سنن ابی داوود باب فی تعظیم قتل حدیث 4272 / الاحادیث الصحیحه، حدیث 511؛ صحیح الجامع، حدیث 4524).