Вахдатга монеълик қиладиган нарсалардан(8): муштарак нуқталар ва муштарак манфаатларга  тавофуқ қилмаслик (1)  

Вахдатга монеълик қиладиган нарсалардан(8): муштарак нуқталар ва муштарак манфаатларга  тавофуқ қилмаслик (1)

Корзон Шаккок

 Ахли суннат деб маъруф бўлган фирқалар ва бу фирқаларни катта уламоларидан  жуда кўп савобга эга бўлган нихоятда кўп дуолар ва намозлар нақл қилинган бўлиб, агар шахс бир кеча кундузни хаммасини сарфласа хам уни хаммасига вақти етмайди. Шубхасиз мана бу уламолар хам хамма вақтларини бу дуо ва намозларни ўқишга сарфлашмаган, лекин бу билан мана бу олимларни амалсиз олимлар  бўлган,деб тасаввур қилиб бўлмайди. Балки бу ерда инкор қилиб бўлмайдиган хилма-хилликга ишора қилингандир.

Чунки хар бир мусулмоннинг мана бу ишлар бўйича  ўзига яраша истеъдоди, қобилияти бор бўлиб, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам турли-хил қобилиятга эга бўлган  хар-хил одамларга тавсиялар берганлар. Яъни масалан бир киши фалончи ибодатда истеъдод ва қобилиятга эга бўлиши ёки бошқа бир киши эса фалончи дуо ва намозда қобилиятли бўлиши мумкин…….. Албатта айтиб ўтилган ўринлар шахсий ишларга киради, яъни  барча мусулмонлар бажариши лозим бўлган умумий ишлардан эмас. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, мана бу савобларни барчаси худди ўша росулуллох саллаллоху алайхи васалламни давридаги учта сахобага ўхшаш, 

жанг, урушдан қолиб кетиб жиноят қилган кимсаларга тегишли эмас.

Энди бир гурух кимсалар мана шу жузъий ишларга ёпишиб олган холда, ўзларини тор назарлари билан тафарруқ ва хорликни асбобини мухайё қилишяпти. Улар аллохни дини ва аллохни бандалари бизнинг  ихтиёримиздаги, яхшилаб сақлашимиз керак бўлган,  икки қимматли омонат эканини унутиб қўйишган,улар бу ишлари билан яхши химоя қила олмасликлари ва рафтор, қилмишлари сабабли, ислом арзишларини амалга ошиши ва тарқалишига хатто мусулмонларни ўзига хам зарба уришяпти.

Бу шахсларни келиб чиқиш тарихи садрил исломни даврига бориб тақалади, шиъаларни ривоят қилишларича Салмон форсий одамларга айтган эдики:

هربتم من القرآن إلى الأحاديث، وجدتم كتاباً رقيقاً حوسبتم فيه على النقير والقطمير والفتيل وحبة خردل فضاق ذلك عليكم و هربتم إلى الأحاديث التي اتسعت عليكم»

Қуръондан қочиб хадисга осилиб олдинглар, чунки қуръон сизларни арзимаган нарсалар ва ингичка иплар ва хантални уруғига ўхшаган нарсалар учун хам хисоб-китоб қиладиган нихоятда дақиқ китоб эканини тушундинглар, шу сабабли хам сизларга қийин бўлиб кетди ва сизларга кенгчилик берадиган хадислар томонга қочдинглар.”([1])

Шахс шундай бир фазога кириб қоладики, биргина ривоятни эшитиш  орқали, ё бир дуони ё зикрни ўқиш ё фалон майда шахсий амални бажариш билан жаннати фирдавсни энг олий даражотларига кўтарилиб кетадигандек ва нихоятда осонлик билан ёмонликлари пок бўлиб хисоб- китобдан омонда қоладигандек хаёл қилишади.

Аслида эса бу нафсоний рағбат, бошқача қилиб айтганда иблис ривоятларда мавжуд майда нарсалар билан мусулмон кишини жаханнамга тортадиган шайтоний ғурур бўлади ва аллох мутаол инсонни шайтоннинг мана шу алдовчи ғуруридан эхтиёт бўлишга  чақириб мархамат қиладики:

 «يَعِدُهُمْ وَيُمَنِّيهِمْ وَمَا يَعِدُهُمُ الشَّيْطَانُ إِلاَّ غُرُورًا»

(шайтон) уларга ваъдалар берур, хамхаёлларга мубтало қилур. Охир-оқибатда шайтон берган ваъдалар фақат ёлғон –сароб бўлиб чиқар.(нисо 120)

Бир гурух кимсалар қуръон ва суннати сахихдаги дини исломнинг “атъамахум мин жуъ ва аманахум мин ховф” ва ундан сўнг “фаляъбуду робба хазал байт” барчага энг яхши усул билан мухайё бўладиган  исломий хукуматни тузиш йўлидаги  олий хадафлари ва тушунчаларини эътиборга олмасдан, бутун ғам ва ташвишларини ўзларини фирқаларига хос бўлган фиқхий масалаларга қаратишган. Яъни ишни шу даражага олиб бориб қўйишганки, хатто уларга эргашган кишилар динни асл хадафи,  қандай тахорат олишлик ва ғусл қилишлик ва бошқа юзлаб бошқа шахсий одоблардан иборат,деб хаёл қилишади.

Имоми Шотибий рохимахуллох мана шундай гурух билан муомала қилиш борасида ўзини тортган қийинчиликлари  хақида айтадики:

” Мени атрофимда гўёки қиёмат қоим бўлган эди, хаммалари мени маломат қилиб айблашарди. Мени дуо шахс учун хеч қандай фойда етказмайди, деганликда айблашарди, чунки мен намозга имом бўлган пайтимда намоздан сўнг барча билан бирга намоз ўқимасдим. Гохида эса мени рофизийликда ва сахобаларга нисбатан кина сақлашда айблашарди,чунки мен хутбаларимда сахобаларни доим зикр қилишни лозим,деб санамасдим. Баъзида эса мени олдин ўтиб кетган имомларга нисбатан қиём ва қўзғолон қилишга эътиқод қиламан,деб айблашарди, бу тухматни  сабаби мен хутбаларимда бу имомлар хақида сухбат қилмаган эдим. Гохида эса қаттиқ қўлликда ва  диний ахкомларни қаттиқ ушлашда муттахам қилишарди, улардаги бу тасаввурни сабаби шуки мен таклиф ишлари ва фатволар бўйича ўзим лозим тутган машхур мазхабий сўзларга амал қилиб ундан тажовуз қилмас эдим. Улар эса бу борада чегарадан ташқарига чиқиб кетишарди, яъни савол қилувчи осон ва уни истагига мувофиқ бўладиган даражада – агарчи бундай хукм шоз ва истисно бўлса хам – фатво  беришарди. Баъзида эса мени аллохни авлиёларига нисбатан душманчиликда айблашарди,буни сабаби хам аллохни росулини суннатига қарама- қарши равишда амал қиладиган, аммо уларни гумонларича эса одамларни хидояти йўлида харакат қилаётган  бидъатчи суфийларга мухолиф бўлганлигим эди……..” [2]

Шотибий аллома ибни Батта рохимахуллохнинг  ўзини замонидаги назари тор муллолар томонидан дучор бўлган мусибатларини зикр қилиш билан ўзига тасалли бериб сабр қиларди ва у кишини сўзларини эсларди. Ибни Баттани айтишича: мен ўзимнинг сафарда ёки бир жойда турган пайтимдаги яқин ва узоқ ,таниш ва бегона шахсларни орасидаги холатимдан таъажжуб қилдим. Мен маккада, хуросонда ва бошқа диёрларда мулоқот қилган кишилар  мени сўзимга мувофиқ бўлишса хам, ё қарши бўлишса хам уларни сухбатларига қулоқ солиб айтганларини тасдиқлардим ва уни тўғрилигига шаходат берардим.

Агар мен улар айтган нарсани тасдиқласам – жуда кўп одамлар шу ишни қилишарди- мени мувофиқ кишилардан деб санашарди ва агар озгина бўлса хам уларни сўзларига ё амалларига қаршилик қиладиган бўлсам мени мухолифлардан деб номлашарди.

Агар бирор иш хақида қуръон ва суннатда  сени мана бу амалинг ё сўзингни қарама- қаршиси келтирилган десам, мени хаворижга чиқариб қўйишарди.

Агар уларга тавхид хақида хадис ўқиб берадиган бўлсам, муташаббихлардан (аллохни у зотдан бошқаларга ташбех қиладиган тоифа) деб номлашарди.  Агар аллохни кўриш хақидаги хадисни келтирадиган бўлсам, солимий деб хисоблашарди. Агар иймон хақида сухбат қиладиган бўлсам, мени муржиъалардан деб билишарди. Агар амаллар хақида сухбат қилиб бошласам, қадарий бўлганликда муттахам бўлардим. Шунингдек агар маърифат ва яхши таниш хақида сухбат қилсам каромий бўлганлик айби қўйиларди. Абу Бакр ва Умарни фазилатлари хақида гапириш билан носибийга ва ахли байтни фазилатларини айтиш билан эса рофизийга айланардим.

Агар қуръондаги оятларни тафсири ё хадис хақида сукут қиладиган бўлсам ва унга жавоб бермайдиган бўлсам, зохирий бўлардим ва агар жавоб берадиган бўлсам ботиний бўлиб қолардим. Агар таъвил асосида жавоб берсам ашъарий саналардим. Шунингдек агар бирор иш борасида айтилган икковидан бошқачароқ жавоб берадиган бўлсам, мўътазилага айланардим……агар уларни бирини сўзини тасдиқлайдиган бўлсам, бошқалари мен билан душман бўлиб қолишарди, агар уларни хаммасини рози қиладиган бўлсам, парвардигоримни ғазабига дучор бўлардим……..”   [3]

Шу сабабли хам афғонистонда шофеъий мазхабидаги мухожир мужохид мусулмонни ўлдирилишига гувох бўлган эдик, чунки бу мусулмон намозда ташаххудни ўқиётган пайтида бармоғини қимирлатишдек жиноятни содир қилган эди, шу сабабли хам махаллий ханафий мазхабидаги мусулмон томонидан ўлдирилади. Ота-онасини, оиласини,фарзандларини, ватанини ана ўша мусулмонларни химоя қилиш учун ташлаб келган мухожир мусулмон, бир жузъий фиқхга оид масаладаги ихтилоф сабабли ана ўша мусулмонлар томонидан ўлдирилади.

Мана бу қотилни назаридаги ўзига хос  майда фиқхий масала, бир инсонни ўлдиришдан кўра юқорироқ туради. Аслида эса аллох таоло мана бундай инсонларни ўлдириш, хамма инсонларни ўлдириш билан баробар эканини очиқ баён қилган:

 مَن قَتَلَ نَفۡسَۢا بِغَيۡرِ نَفۡسٍ أَوۡ فَسَادٖ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَكَأَنَّمَا قَتَلَ ٱلنَّاسَ جَمِيعٗا وَمَنۡ أَحۡيَاهَا فَكَأَنَّمَآ أَحۡيَا ٱلنَّاسَ جَمِيعٗاۚ(مائدة/ 32)

“Кимки бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга хаёт ато этса (яъни ўлдиришдан бош тортса),демак; гўё барча одамларга хаёт берибди.”

Давоми бор ……..иншааллох.

Вахдатга монеъ бўладиган нарсалардан(8): муштарак нуқталарга ва муштарак манфаъатларга мувофиқ бўлмаслик (2)

Корзон Шаккок

Монеъ сифатида амал қилаётган шахсларнинг  кўпи ислом динини барча қирраларини яхши танишмайди, хатто уни умумий мафхумини хам дарк қилишмайди; шу сабабли хам исломни химоя қилаётган пайтларида шундай вахимали,вайрон қилувчи натижаларга етиб бориб қолишади, агар улар мана бу химояни ўрнига сукут сақлаб туришганда яхшироқ бўлар эди. Уларни гапираётган нарсалари офат ва касалликларни манбаъсини очилиб кетишига ўхшайди , мана бу манбаъ, минтақа ё жахон бўйича бўлган улил амр шўросига  етиб борилгунича, исломий хукуматни назоратини остидаги гурухни ичидаги иқтиқлол сифатида оғзи ёпиқ холида қолиши лозим.

Йиллар эмас балки бар қанча асрлардан буён, мана бу назари тор фақат майда жузъий нарсаларни кўрадиган мусулмонлар, турли-хил вазиятларда вахдат хақида гапириб қолишади, аммо қилаётган ишларини хосили эса фақат тафрақа келтиради холос, бирлашиш ва иттиход хақида шиорлар беришади,аммо парокандаликдан  бошқа натижага эришган эмаслар. Улар зохирда туқия ва муроса билан рафтор қилишади, аммо ботинда эса ичларида ғазаб ва қасос олишга рағбат яшириниб олган.

Бу ердаги ажойиб нарсалардан бири шуки,бир пайтлар  бошқа фирқаларни қўл остида бўлиб улардан зулм кўрган мана бу шахслар, хокимга айланиб бошқа фирқалар уларни қўл остига тушиб қолган пайтда, уларни ўзларидан  олдинги золимга ўхшаб баъзида эса ундан хам бадтарроқ золимга айланишади. Улар ислом ва шўро байроғини ўрнига  фирқаланиш ва ёлғиз юриш ва тор назарлик бўлиш  байроғини кўтариб юришади,бу ерда бу байроқ қайси фирқани қўлида бўлиши хам мухим эмас, балки хаммасидан хам мухимроғи бу байроқ шўрони қўлида эмаслигидадир.

Росулуллох саллаллоху алайхи васалламни қўлларидаги асосий абзор у кишидаги хақиқат эди, шу сабабли хам хеч қандай қўрқувсиз хаммани ўзаро сухбатга чақирардилар ва аллох таоло хам мухолиф кофирларга очиқчасига қуйидагича гапиришга буюрарди:

  قُلْ هَاتُوا بُرْهَانَكُمْ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ (نمل/64)

Аммо бугунги кундаги тор назарли мутаъассибларнинг мухолифлари билан сўзлашув олиб боришга монеълик қилаётган энг катта нарсаларни бири улардаги жахолатдир. Улар хақиқатда сўзлашув олиб бориш ва ўзларини хурофот ва хато ишончларини ошкор бўлишидан ва хақиқатга таслим бўлиш ва уларга мерос бўлиб етиб келган нотўғри ишончларини тарк қилишдан қўрқишади. Улар гурухларида қўл остларида бўлган кишилар олдида орлари келиб уялиб қолишдан қўрқишади, аммо ўзлари билан бирга олиб юришган жахолат сабабли орлари хам келмайди ва уялишмайди хам. Имом Зайнул Обидинни айтишича: “бизларни ислом ва уни йўлида яхши кўринглар,агар шундай қилмасанглар яқин орада сизларни яхши кўришингиз бизларга ор ва шармандалик олиб келиши аниқ!”

Бу кишиларнинг “исломга” нисбатан  жахл ва жахолатига қўшимча равишда, улар бошқа мусулмонларга хам ор ва шармандагарчилик келтиришган, гохида эса бу кишилар бошқа фирқалар билан ўрталаридаги чуқур яралардан, ихтилофлардан нолиган пайтлари хам бўлган,лекин улар қўлларидаги пичоқлари билан ўртада қолган охирги пайвандларни хам узиб ташлашади ва мушкилот аслида қаерда эканини хам билишмайди? Бу кимсалар ўзларининг фиқхий ишларда устозга ўхшаб қолганликларидан хам ғофил бўлиб қолишган, умуман олганда тафрақа соладиган ва бошқа фирқалар билан муштарак бўлмаган ишларда мутахассис бўлиб кетишган. Мана бу ўринлардаги фиқхий иттиходни минтақа ё жахон фуқахоларининг улил амр шўросини ташкил қилинса ва бу шўро бир уммат сифатида ўзини вохид ижмоъсини ироя берган пайтдагина қўлга киритса бўлади. Ана ўша давр келгунча бу фиқхий масалалар бўйича вахдатга эришиб бўлмайди, қилинадиган хар қандай мехнат ховончага сув қуйиб уриш билан биробардир.

Сумайя, Ёсир,Аммор ва Билол, Салмон ва авс ва хазраж нима билан вахдатни қўлга киритганига эътибор бериш керак? Улар бир неча бир-бирига қарама-қарши бўлган фиқхий масалалар орқали вахдатни қўлга киритишган эдими? Ёки бўлмасам тоғутга куфр келтириб аллохга иймон келтириш ё росулуллохни каналидаги ла илаха иллаллох  ва бугунги кунда барча исломий фирқалар учун муштарак бўлиб, унга яқинлашиб қолишган исломий биродарчилик усуллари орқали эришишса бўладими?

Вахдатни ўзига хос канали бор, вахдат тарафдори бўлган шахс хатто икки мужтахид хам келиша олмаган хилма-хил,бўлинган фиқхий йўллардан эмас, балки росулуллох саллаллоху алайхи васаллам юрган йўлдан юришлари лозим бўлади. Энди бу ерда мужтахид олимлар келишувга эриша олмагач, росулуллох саллаллоху алайхи васалламнинг харакатини стратегияси ва склетига хеч қандай алоқаси бўлмаган авом халқни келишувга эришиши хақида гапирмаса хам бўлади. Каъбадаги мусулмонларни ёки мадинадаги  авс ва хазражни ва пайғамбаримизни бошқалар билан тузган иттиходларини тарихига бир назар ташланса, хамма нарса ойдин бўлади,вахдатга эришадиган йўл мана бу ранго-ранг ва бир-бирига қарама-қарши бўлмайди. Мўъминларга қарата хитоб қилинган қуйидаги оят хақида фикрлаш мана бу мавзуни тушунишга жуда катта ёрдам беради, аллох таоло мархамат қиладики:    

 فَإِنۡ ءَامَنُواْ بِمِثۡلِ مَآ ءَامَنتُم بِهِۦ فَقَدِ ٱهۡتَدَواْۖ وَّإِن تَوَلَّوۡاْ فَإِنَّمَا هُمۡ فِي شِقَاقٖۖ فَسَيَكۡفِيكَهُمُ ٱللَّهُۚ وَهُوَ ٱلسَّمِيعُٱلۡعَلِيمُ (بقرة/137)

Энди агар улар (яъни ахли китоблар) сизлар иймон келтирган нарсаларга иймон келтирсалар, хақ йўлни танлабдилар. Агар юз ўгирсалар, у холда, шубхасиз, сизларга нисбатан гина ва адоватлари бордир. Уларнинг ёмонлигидан сизга (эй Мухаммад), аллохни ўзи етарлидир.

Аввал айтиб ўтилган гурухдаги кимсалар ўзларини иймонларини аллох айтган канал бўйича олиб боришмайди, шу сабабли хам хеч қачон вахдатга эришишмайди, натижада эса кўпроқ тафарруқни хабарини келтиривчи бўлишади холос.

Мана бу гурухдаги кимсаларнинг шахслардан қилаётган химояси, чуқур тафрақалар, мусулмонларни бир-бирлари билан машғул бўлиб қолишлари ва бундан бошқа омилларни хаммаси бир-бирини кучайтирган холда қуйидаги шароитни вужудга келтирган, яъни ер юзидаги бир ярим миллиярд мусулмоннинг дунёвий хаёти борасида қарор қабул қилиш тизгини, секуляризм дини ва аллохнинг  шариатидаги  қонунларнинг  душманини қўлига тушиб қолган.

Вахдатга монеълик қиладиган нарсалардан(8): муштарак нуқталар ва муштарак манфаъатларга  тавофуқ қилмаслик (3)

Корзон Шаккок

Агар секуляризмни динини муридлари ва уни хилма-хил мазхаблари, ўрталаридаги чуқур ихтилофлар бўлишига қарамасдан, аллохни шариатидаги қонунларга қарши муборазанинг ва ислом динининг  тўртлик мафхумини хазф қилишни атрофида барчалари муттахид бўлишган, аммо ислом жахонидаги  мана бу тор назарли,хор  химоячилар,исломий  фирқаларни ва тафсирларни  орасидаги нихоятда кенг миқёсдаги бир қанча муштарак нуқталарни кўрмаганликка олиб ва исломий шўрога асосланган хукуматни йўқлиги боис юзага чиқиб турган арзимаган, мажбурият остидаги жузъий ихтилофларни янада кўпроқ тафрақа солиш ва ажратиш ва жанг, урушларни вужудга келтириш ва мусулмонларни бир-бирлари билан машғул қилиш йўлида бахона қилиб олишган. Барчамизни душманларимиз ботил хадаф йўлида бир-бирлари билан бирлашиб туришса-ю, мана бу кимсаларнинг  хақ йўлида кофирларни қўлидан нажот топиш ва хаммани ўз ичига оладиган исломий хукуматни ташкил қилиш учун муттахид бўла олмасликлари шармандагарчилик эмасми? Аллох таоло мархамат қиладики:

   إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوۡمٍ حَتَّىٰ يُغَيِّرُواْ مَا بِأَنفُسِهِمۡۗ (رعد/ 11)

Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича аллох уларнинг ахволларини ўзгартирмас.

Шўрога асосланган исломий хукуматни бузилиши ва уни муовия томонидан шохигарликка асосланган хукуматга айланиши ва уни кетидан назари тор кимсаларни вужудга келиши ва бундан бошқа омилларни қўшилиши сабабли, мусулмонларни бошига ноўрин такфир қилиш, тафарруқ, муваффақиятсизликлар, хорлик ва кўр-кўрона тақлид қилиш каби офатлар ёғилиб кетди.

Ислом хатто ахли китобнинг кофирлари билан хам чиройли сўзлашув олиб боришни таъкидлаган пайтда, мана бу тор назарли кимсалар ўзларини сўзлари,рафторларини муқаддамасига тухмат қилиш, ўйламасдан хукм чиқаришни қўйиб олишган, улар хатто ўзларига мухолиф бўлган исломий фирқалар билан ғаразсиз сўзлашув олиб боришдан хам узоқлашиб кетиб,бундан  ўзларини махрум қилишган.

Аллох таоло мархамат қиладики:

  وَلَا تُجَٰدِلُوٓاْ أَهۡلَ ٱلۡكِتَٰبِ إِلَّا بِٱلَّتِي هِيَ أَحۡسَنُ إِلَّا ٱلَّذِينَ ظَلَمُواْ مِنۡهُمۡۖ (عنکبوت/ 46)

“(эй мўъминлар), сизлар ахли китоб билан фақат энг чиройли йўсинда мужодала-мунозара қилинглар, магар уларнинг орасидаги зулму-зўравонлик қилган кимсалар билингина (кескин муомала қилишингиз мумкиндир).”

Бунга қўшимча равишда ислом, ахли китоб бўлмаган кофирлар (яъни бугунги кундаги секуляристлар) хам,ўзларини динларини ўзгартиришга мажбур бўлмаган холда илохий каломни эшитишга хақлари борлигини таъкидлайди. Аллох таоло мархамат қиладики:

وَإِنۡ أَحَدٞ مِّنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ ٱسۡتَجَارَكَ فَأَجِرۡهُ حَتَّىٰ يَسۡمَعَ كَلَٰمَ ٱللَّهِ ثُمَّ أَبۡلِغۡهُ مَأۡمَنَهُۥۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ قَوۡمٞ لَّا يَعۡلَمُونَ (توبة/ 6)

(эй Мухаммад) , агар мушриклардан биронтаси сиздан химоя сўраса, бас, уни химоя қилинг, токи у аллохнинг каломини эшитсин. Сўнг уни ўзи учун тинч бўлган жойга етказиб қўйинг. Бу (хукм) уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари учундир.

Аммо мана бу тор назарли кишилар ўзларидаги фикрни чегараланган доирасига ва хато кўз-қарашга суянган холда, бир қанча асрлардан буён ўзларини мусулмон биродарлари ва опа-сингиллари билан вужудга келган ихтилофларни хал қилиш ва сўзлашувга рағбатлари хам йўқ, энди ахли китобни кофирлари ё секуляристлар (мушриклар) билан сўзлашув хақида гапирмаса  хам бўлади.

Мана бу заифликдир, шу сабабли хам мана бу шахсларни аксарияти мухолифлари билан сўзлашув олиб борган пайтларида,сўкиш ва ноўрин сўзларни айтиш ва нихоят мушт,тепки ва қуролдан фойдаланишади.

Мусулмонларни вахдат ва бирлик неъматидан махрум қилиб,адашган йўлларга ва тафрақа, кина ,нафрат азобига тортиб кетаётган кимсалар,аслини олиб қараганда аллох таолони буйруқлари ва амрларидан бош тортиш билан бирга, мусулмонларни ва бошқа инсонларни хам жаханннамни жарига итариб юборишяпти. Бу воқеиятга аллох таоло хам очиқ, равшан ишора қилиб қилиб мархамат қилади:

وَٱعۡتَصِمُواْ بِحَبۡلِ ٱللَّهِ جَمِيعٗا وَلَا تَفَرَّقُواْۚ وَٱذۡكُرُواْ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ عَلَيۡكُمۡ إِذۡ كُنتُمۡ أَعۡدَآءٗ فَأَلَّفَ بَيۡنَ قُلُوبِكُمۡ فَأَصۡبَحۡتُم بِنِعۡمَتِهِۦٓ إِخۡوَٰنٗا وَكُنتُمۡ عَلَىٰ شَفَا حُفۡرَةٖ مِّنَ ٱلنَّارِ فَأَنقَذَكُم مِّنۡهَاۗ(آل عمران/ 103)

“ва барчангиз аллохнинг арқонига (қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Хамда алллохнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз. Ва дўзах чохининг ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди. Хақ йўлни топишингиз учун аллох сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади. “

Мана шу тор назарли фасод қилувчи гурух, мусулмонларни аччиқ андалус тажрибалари, муғулларни хамласи,бугунги кунда фаластинда, миёнморда, марказий африкада, ироқда, сурияда, яманда, афғонистонда, сумоли ва нигерияда ва ………да вужудга келган, тафарруқ ва тенги йўқ хорликдан келиб чиққан вахшиёна қирғинлар каби,  жаханнам жарини лабига ва мехнатга ва қийинчилик даврларига олиб бориб қўйди.

Мана бу аччиқ тажрибаларни бошдан ўтказиш ва ана ўшанча дахшатли трагедияларга сабр-тоқат қилиш исломий хукуматни илдизини бутунлай бани умайяни шохигарлик хукуматига айланиши  ва ундан сўнг улил амр шўроси ва мана бу шўродан келиб чиқадиган вохид уммат,хамда вохид ижмоъни ўртадан кетиши; мана буларни хаммасини натижасида ошкор адашиш ва мусулмон бўлмаган кишиларнинг  сифатларидан бўлган тафарруқ касаллиги мусулмонларга ёпишиб олди ва аста-секинлик билан мусулмонларни ахли китоб босиб ўтган йўлга тушуриб қўйди ва бизлар бир неча асрлардан буён шохид бўлиб турган сахналарга сабаб бўлди.

  Мана бу тор назарли кимсалар, қайси фирқада бўлишликларидан қатъий назар, ўзларига мухолиф бўлган фирқа билан муомала қилиш бобида,яхуд ва насоролар босиб ўтган равишларни ишлатишяпти ва муқобилидаги тарафга муомала қилаётган пайтларида ўшаларни адабиётидан фойдаланишяпти,аллох таоло мархамат қиладики:

                                                                                                                                         وَقَالَتِ ٱلۡيَهُودُ لَيۡسَتِ ٱلنَّصَٰرَىٰ عَلَىٰ شَيۡءٖ وَقَالَتِ ٱلنَّصَٰرَىٰ لَيۡسَتِ ٱلۡيَهُودُ عَلَىٰ شَيۡءٖ وَهُمۡ يَتۡلُونَ ٱلۡكِتَٰبَۗ كَذَٰلِكَ قَالَ ٱلَّذِينَ لَا يَعۡلَمُونَ مِثۡلَ قَوۡلِهِمۡۚ فَٱللَّهُ يَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ فِيمَا كَانُواْ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَ (بقرة/113)

Яхудийлар:”насронийлар хақ эмаслар”, дейишди. Насронийлар:”яхудийлар хақ эмаслар”,дейшиди. Холбуки, улар (яъни яхудийлар хам насронийлар хам) китоб (яъни таврот ва инжил) тиловат қиладилар, шунингдек, билмайдиган кимсалар уларнинг гапига ўхшаш гап айтдилар. Бас, уларнинг ўзаро ихтилоф қилиб ўтган нарсалари хақида аллох қиёмат кунида хукм қилади.

Натижада бир-бирларини тахқир қилишади ва тафрақа бўлишга шароитни мухайё қилишади ва ўзларини қилган ишларидан хурсанд бўлишади,

فَتَقَطَّعُوٓاْ أَمۡرَهُم بَيۡنَهُمۡ زُبُرٗاۖ كُلُّ حِزۡبِۢ بِمَا لَدَيۡهِمۡ فَرِحُونَ (مؤمنون/ 53)

Сўнг (одамлар) ишларини (яъни динларини) бўлакларга бўлиб юбордилар. Хар бир гурух ўз олдиларидаги нарса (дин) билан хурсанддирлар.

Аллох таоло мана бу ўринларни ва тафарруқни хавфли натижаларини  зикр қилиш билан бирга, мусулмонларга мушрикларга (секуляристларга) ўхшаб динни бўлак-бўлак қиладиган кимсалардан бўлмасликка ва ўзларини уларни шаънига баробар қилмасликка амр қилади ва мусулмонларни тафарруқнинг оқибатларидан қўрқитиб мархамат қиладики:

 وَلَا تَكُونُواْ مِنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ * مِنَ ٱلَّذِينَ فَرَّقُواْ دِينَهُمۡ وَكَانُواْ شِيَعٗاۖ كُلُّ حِزۡبِۢ بِمَا لَدَيۡهِمۡ فَرِحُونَ (روم/ 31- 32(

Мушриклардан бўлманглар! Улар (яъни мушриклар) динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб олгандирлар. Хар бир фирқа ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар.

Мана буларни йўлидан юришни ўзи хато бўлиб, бу йўл бир гурух мусулмонларни ўзларининг мусулмон биродарлари ва опа-сингилларини нотўғри такфир қилишларига сабаб бўлди. Аммо Шофеъий рохимахуллох мана бу гурух хақида қуйидаги фикрга эга эди:

 «کان الشافعی/ینهی عن النهج الشدید عن الکلام فی الأهوا و یقول إذا خالف صاحبه قال، کفرت و العلم نفیه ظانما یقول أخطأت»[4]

Шофеъий рохимахуллох/ хаво ва хавас асосида гапиришдан нихоятда қаттиқ шева билан қайтарганди ,у кишини айтишича: улар ўзларини шерикларига қаршилик қилган пайтларида ,уларга кофир бўлдинг,дейишади, агар улар илмга эга бўлганларида хато қилдинг,деган бўлардилар.

Вахдатга монеълик қиладиган нарсалардан(8): муштарак нуқталар ва муштарак манфаъатлар бўйича тавофуқ қилмаслик (4)

Корзон Шаккок

Росулуллох саллаллоху алайхи васалламни давридаги хукуматни ёки ундан кейинги исломий хукуматларни даврида хам, ахли китобни кофирлари тинчлик остида хеч қандай ранж ва озорсиз яшашарди, лекин мана бу тор назарли, фикрлаш майдони чегараланган кишилар ўзларини мусулмонларнинг  мухолифидаги фирқалар билан бўлган жузъий ихтилофлар  билан машғул қилиб олишган ,улар бу ишлари орқали ўзларини атрофидаги гурухлар ва авом халқни ўртасида мана бу ифлос абзор воситасида, арзиш ва қийматни қўлган киритмоқчи бўлишяпти. Бундай кимсалар мусулмонларни ўртасида нафрат ва кина, тафарруқни оловини кучайтириш орқали  ўзларига аллохни ғазабини сотиб олишяпти.

Аллох таоло мана бундай тафрақа солувчи кимсалар хақида мархамат қиладики:

  إِنَّٱلَّذِينَ فَرَّقُواْ دِينَهُمۡ وَكَانُواْ شِيَعٗا لَّسۡتَ مِنۡهُمۡ فِي شَيۡءٍۚ إِنَّمَآ أَمۡرُهُمۡ إِلَى ٱللَّهِ ثُمَّ يُنَبِّئُهُم بِمَا كَانُواْ يَفۡعَلُونَ (أنعام/ 159)

“динларини бўлиб, ўзлари хам гурухларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисидан бирон нарсада (масъул) эмассиз. Уларнинг ишлари аллохга хавола. Кейин уларга қилиб ўтган ишларини хабарини берур.”

Аслида асосий хадаф  исломни химоя қилиш ва исломий вахдатга ёрдам етказиш ва барча душманларни қаршисида мусулмонларни қудратини кучайтириш бўлиши лозим, аммо мана бу тор назарли,тафрақа солувчи кимсалар бу ишларни дарк қилишдан ожиз бўлиб қолишган.

Қуръон адабиёти ва росулуллох саллаллоху алайхи васалламни сийратлари билан яшаган кишилар,аллох таолонинг ўзини каломида хайвонпарастлик, бутпарастлик каби жиноятларни қилган ёки яхудлар, насороларга ўхшаб ислом динидан узоқлашиб адашиб кетишган (мушриклар- секуляристлар)каби  энг ёмон махлуқотлар билан сўзлашув ва бахс олиб боради ва ўзини бетараф, воқеиятда  бўлиб турган холатида шарх бериб, уларни ички ишончларини,сўзларини ва ташқи амалларини ,уларни адашиш мезонини бу кимсаларни ўзига, уларни атрофидагиларга, мусулмонларга очиқ баён қилади ва ислом динига эргашган кишиларни  кўркўрона, жохилий таъассуб ёки бўлмасам ёлғон ва тухмат тарқатишга чанг солиш орқали ўзларини мухолифларини устига юк қилиб олишларига рухсат бермайди. У зот мусулмонларнинг ўзларига қўйилган чегарадан, қолипдан четга чиқмасликларини ва фақатгина мана шу канал орқали хақни ботилдан ажрата билишларини ва бошқаларни хидоятига сабаб бўлишларини ,хамда ўзларини иймонларини қувватлантиришларини тушунтиради.

Шубхасиз аллох таоло ўзини илми азалийси билан бизларнинг мана шунча фирқаларга тақсимланиб кетишимизни билган, аллох бизларни мана шу тафарруқ, жанглар, қон тўкилишлар қоронғилигида бизларни ташлаб қўяди,деб хам ёмон  гумон қилиб бўлмайди.

Хозирги замонда хеч қандай фирқа ўзини имомини тарк қилишга рози бўлмайди,улар хатто ўзларини муқобилидаги тарафни хужжат қилиб келтирган ривоятларини хам қабул қилишмайди. Бу ердаги доим хаммани қатъий равишда  боғлаб турган ва фақат унга чанг солиш орқали ўртадаги тафарруқни олиб ташлаб бўладиган восита қуръондир. Аллох таоло мархамат қиладики:

 وَٱعۡتَصِمُواْ بِحَبۡلِ ٱللَّهِ جَمِيعٗا وَلَا تَفَرَّقُواْۚ (آل عمران/ 103)

“Ва барчангиз аллохнинг арқонига (қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз!”

Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хам уни сифатлаб мархамат қиладиларки: “ аллохни китоби худони арқонидир. Унга эргашган хар қандай шахс хидоят топади ва уни тарк қилган хар қандай кимса гумрохликка дучор бўлади.” [5]

У кишидан ривоят қилган кишиларни барчасини айтишича мархамат қилган эдиларки: “ бу қуръон аллохни зиёфати, мехмондорчилигидир, қўлингиздан келганча ундан бир нарсани ўрганинглар, шубхасиз қуръон аллохни арқони, ягона ошкор нур ва манфаъатли шифодир. Уни махкам ушлаган киши омонда бўлади ва унга эргашган кишилар нажот топишади.” [6]

Нахжул балоға китобида имоми Алидан ривоят қилинишича: “ аллох таоло хеч кимни қуръонга ўхшаш нарсани воситасида панд- насихат қилган қилган эмас. Чунки қуръон аллохни махкам арқони ва у зотни ишончли воситасидир.” [7]

Кунларнинг бирида имом Ризо қуръон хақида гапириб, уни далиллари, нишоналари, тартиб жихатидан уни мўъжизаларини буюклигини айтиб мақтади, сўнг айтдики: “ қуръон аллохни махкам арқони, мухтахкам устуни ва эртага жаннатга бизларни йўллайдиган ва жаханнамни оловидан нажот берадиган тўғри йўлидир. Вақт ўтгани сари хам у эскирмайди ва тилларда хам заифлашиб қолмайди. Чунки бу китоб барча замонларга тегишли ва барча инсонларга далил ва хужжат бўлишга қодир, у зот бу хақида мархамат қиладики:

لَّا يَأۡتِيهِ ٱلۡبَٰطِلُ مِنۢ بَيۡنِ يَدَيۡهِ وَلَا مِنۡ خَلۡفِهِۦۖ تَنزِيلٞ مِّنۡ حَكِيمٍ حَمِيدٖ (فصلت/ 42)

Унга олдидан хам, ортидан хам ( хеч қандай) ботил – нохақлик келмас (яъни қуръони каримнинг хеч қайси томонидан бирон китоб  ё хужжат келиб уни ботил қила олмас , чунки у ) хикмат ва хамду сано эгаси томонидан нозил қилингандир. [8]

Ха,аллохни арқони қуръон бўлиб, уни воситасида хамма нарсани имтихон қилса бўлади ва тафарруқдан сақланиш ,вахдатга эришиш учун бир абзор ва гурухларни,бир-бирлари билан келишолмай қолган эътиқодий мазхабларни ўртасида хақиқатни равшан қилиб берадиган ягона далил, қатъий хужжат хисобланади. Мана бу қуръонга эга бўлган тарафни уни муқобилидаги томоннинг беасос далилларини нихоятда осонлик билан билан энг яқин йўлдан ботил қила оладиган кудратга эга қилади.

Энди нихоятда кўп жавобларга ва мутахассис, ишбилармон кишиларга тегишли тортишувларга, бахсларга хожат йўқ. Мана бу тортишувлар,бахслар умумий одамларни мана бу хақиқатларни тушуниб етишларига тўсқинлик қилади, чунки улар мана бу хақиқатни фақатгина махсус олимлар тушунишади ва фақат уларга боғлиқ , деб ўйлашади. Оддий шахслардан бирининг тортишув пайтида мағлуб бўлганини ёки бўлмасам мухосаранинг то кўчасига кириб қолганини ва далилларини ботил экани маълум бўлганини кўрган вақтида айтадики: бизни уламоларимиз донороқ, улар бизлар огох бўлмаган жавобларни билишади ва ўртадаги бахсни албатта уламоларни бирига топшириш керакдек, хамда бу уламо қарор қабул қилиши, воқеиятга ойдинлик киритиши  лозимдек қилиб  нихоясига етказишади. Мана бундай шахслар мусулмонларнинг дин ақидаси ва уни асослари бўйича мурожаъат қиладиган манбаси башар эмас, қуръон эканидан хабардор эмаслар. Агар мана бу андиша ва тасаввуротлар уни зехнида сақланиб қолар экан, хақни нишоналари йўқолиб воқеий тасаввур уни зехнида мураккаблашиб кетади. Чунки уни фикрлашича хақиқат доимо  бахсда ғолиб чиққан кишини тарафида,деб ўйлайди, аслида эса доим хам бундай бўлмайди. Чунки баъзида ғалаба хақиқатни эмас, балки  бахсни равишини яхши билган кишини томонида  бўлади.

Имоми Молик мана шу масалага ишора қилишича, бир киши у кишини хизматларига келиб айтдики: “ кел икковимиз бирга бахс қилайлик. У киши мархамат қилдилар: агар мен ғолиб бўлсамчи? Бахс талаб қилган киши айтди: мен сенга эргашаман. У киши айтдилар: агар сен мени устимдан ғолиб бўлсангчи? У одам айтди: унда сен менга эргашасан. Имоми Молик айтдиларки: агар учинчи шахс келиб бизларни хар иккимизни мағлубиятга учратсачи? У одам айтдики: бизларни хар икковимиз хам унга эргашамиз.

Шунда имом Молик мархамат қилдилар: бу масала нихоятда узоққа чўзилади, биз ўзимиздан бахс равиши бўйича ўзимиздан донороқ киши келгунича кутиб сўнг унга эргашишимиз керакми? Сен шак ва шубхага тушиб қолган одамсан. Ўзингга ўхшаган шак ва шубхада юрган одамни олдига бор. “      [9]

Вахдатга монеълик қиладиган нарсалардан (8) муштарак нуқталар ва муштарак манфаъатлар бўйича келишмаслик (5)

Корзон Шаккок

Аллох таоло очиқ-ойдин, тушунарли қилиб баён қиладики, қуръонни ўзини элчиси ,бандаси росулуллох саллаллоху алайхи васалламга хамма нарсани баён қилиши  учун нозил қилган. У зот мархамат қилади:

 وَنَزَّلۡنَا عَلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ تِبۡيَٰنٗا لِّكُلِّ شَيۡءٖ (نحل/ 89)

“Ва сизга хамма нарсани баён қилиб берувчи, хидоят, рахмат ва мусулмонлар учун хушхабар бўлган китобни- қуръонни нозил қилдик.”

Қуръонда бошқа бир ўринда баён қиладики:

مَّا فَرَّطۡنَا فِي ٱلۡكِتَٰبِ مِن شَيۡءٖۚ (أنعام/38)

Китобдан  бирон нарсани қолдирмай ёздик.

Шахс ислом динига кира оладиган ёки ундан чиқадиган дини исломнинг ақидаларига оид хамма масалалар қуръонда топилади, яъни шахс мусулмон бўлиш учун эхтиёжи бўладиган барча нарсалар қуръонда мавжуд, турли-хил фиқхий китоблардаги ахкомларда ишора қилинган жузъий масалалар эса, дини ислом биносини янада чиройлироқ ва мустахкамроқ бўлиши учун таъсир қиладиган  қўшимча қирралари, зийнатлари хисобланади.

Имоми Жаъфар Содиқ рохимахуллох мана бу заминада мархамат қиладики: “ аллох таоло қуръонда хамма нарсани баён қилиб берган. Аллохга қасамки, у зот  бандалари мухтож бўладиган хеч қандай нарсани назардан четда қолдирмаган. Хатто бир киши келиб: кошки аллох мана бу ўринда оят нозил қилганида эди,дея олмайди. Яъни аллох барча ўринлар бўйича оят нозил қилиб бўлган.” [10]

Имоми Али розиаллоху анху айтадики: “ аллох субхана ва таоло, ноқис динни жўнатганмиди ва уни комил қилиш учун улардан ёрдам сўраганмиди? Ёки улар дин ахкомлари бўйича нимани хохлашса шуни айтадиган ва аллох бунга рози бўладиган  аллохни шериклари бўлишадими? Ё аллох таоло пок ва зулол динни жўнатган-у, аммо пайғамбар саллаллоху алайхи васаллам уни етказишда камчиликка йўл қўйганми? Хамма нарсадан покиза аллох таоло мархамат қиладики:

مَّا فَرَّطۡنَا فِي ٱلۡكِتَٰبِ مِن شَيۡءٖۚ(أنعام/ 38)

Китобдан бирон нарсани қолдирмай ёздик.

Шунингдек мархамат қиладики:

تِبۡيَٰنٗا لِّكُلِّ شَيۡءٖ(نحل/ 89)

Қуръон хамма нарсани баён қилувчидир.[11]

Мана бу кўз-қараш билан бугунги кунда ташайъю ахлига эргашиб қуръон ва суннатга имоми Алини ё у кишидан кейинги  бошқа аиммаларни канали орқали таъриф қилиб борсак хам,бизлар росулуллох саллаллоху алайхи васалламга ва дини исломга етиб борамиз ва агар бошқа ахли суннат деб маъруф бўлган фирқаларга эргашиб имоми Алини ва бошқа сахобаларни  канали орқали қуръон ва суннатга тобеъ бўлсак хам яна ўша манбаъга дини исломга етиб борамиз. Шундай бўлгач ўртада вужудга келаётган хар қандай ихтилофлар,тафарруқлар мана бу яшириб бўлмайдиган муштарак нуқталарни танимаслик, билмаслик маъносидадир.

Ривоят қилинишича имоми Али розиаллоху анху Нахравонда хаворижларга қарата айтадики:” барчамизни худойимиз ягона экани, пайғамбаримиз битта экани, қибламиз хам битта экани сизларга  биродарларингиз ўлдиришдан қўлингизни тийишингиз учун кофий эмасми? Бир неча тарихий ривоятларни бизларга баён қилишича, ханафий- шофеъий- ханбалий- ханафий ва бошқа фирқаларни ўртасида ўзаро ва мана бу фирқаларнинг эса имоми Жаъфарий фирқаси билан ўрталарида дахшатли,қонли тўқнашувлар бўлган, бўлиб хам мана бу фирқаларнинг ўртасида қуйидаги  муштарак нуқталар мавжуд эди: ягона аллох, битта пайғамбар, битта қуръон, битта каъба, муштарак битта ривоятлар, қиёмат кунига ва жаннатга ва жаханнамга ва …….га иймон келтиришлик.  Буларга қўшимча равишда эса уларни ўзаро умумий душманлари ва ўзаро муштарак нуқталари хам бор эди.

Барча фирқаларни ўртасидаги санаб ўтилган муштарак ўринлар билан бир қаторда, бу фирқаларнинг  аксарини 12 имомлик шиъалар билан ўрталаридаги асосий ихтилоф,,4 росулуллох саллаллоху алайхи васалламни ўринбосарларига бориб тақалади, мана бу жараён эса ўтган асрларга таъаллуқли бўлиб , буни исботлаш ё исботламаслик хам бугунги кундаги вазиятимизга хеч қандай амалий фойда етказмайди. Аммо мана булар сабабли ихтилофларни вужудга келтириш эса, бизларнинг ошкор ва пинхон кофир душманларимиз учун нихоятда катта манфаъатларни , бизларни ўзимизга эса катта ва кўп зарарларни келтиряпти.

 Абу Басир тартусийга ўхшаган кишиларнинг  ва оли саъуднинг  салтанат муфтиларини  барча шиъаларга қарши чиқарган  фатволарини кўрган пайтимизда, ошкор ва пинхон кофирлар ёмон уламойи суъ варрувайбизани канали орқали ички жангларни оловини янада кучайтириш, бошқа томондан эса тафарруқ ёриқларини янада кенгайтириш ва умум одамларни зехнини мушкилотлардан,дардлардан, хокимиятдаги тоғутлар томонидан кўрсатилаётган зулмлардан чалғитиб, бефойда тарихий масалаларга тортиш орқали жуда кўп фойдаланди. Улар мана булардан фойдаланиб ўзларини омиллари орқали тафарруқни,ихтилофларни янада ишириб катталаштиришди. мусулмонларни душманлари хам ўртада вужудга келган нотўғри хиссиётларни ўзлари хохлаган томонга йўналтириб, ўрнида ундан ўзига хос манфаъатларда фойдаланишди ва ўзларини хадафларига эришишди, энди   ўзини душманларидан рахм қилиш ва инсофни кутаётган кишиларгина ўртада  ахмоқ бўлиб қолаверади!   


([1]) رجال كشي, چاپ كربلاء, ص 22 و 23.

[2]) الاعتصام، ج 1، ص 27-28.

[3]) همان ، الاعتصام، ج 1، ص 28-29.

[4]اخرجه الالکائي 1/147

[5]) صحیح ابن حبان، ج 1، ص 330، شعیب ارنووط گفته است: بنا بر شرط مسلم اسناد آن صحیح است.

[6]وسائل الشیعه، ج 6، ص 168

[7]) نگا:نهج البلاغه، (خطبه‌ای که فرد را از پیروی نفس باز می‌دارد.)

[8])عیون اخبار الرضا، ج 1، ص 137.

[9]) کتاب، (المنهج القرآنی الفاصل بین اصول الحق واصول الباطل)، ص 15-16 با تصرف.

[10]) الکافی، ج 1، ص 59، (باب الرد الی الكتاب والسنة)، حدیث شماره 1، و تفسیر قمی، ج 2، ص 452.

[11]) نهج البلاغه، ص 61، خطبه شماره 18، (و من كلام له  في ذم اختلاف العلماء في الفتیا).

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *