Мусулмонни реакцияси.
Исломни бошланиш давридаги мусулмонлар ўзларига яқин бўлган кофирларнинг узоқроқдаги кофирларни қаршисидаги мағлубияти сабабли ғамгин бўлишган ва бу мағлубиятни ўзларига нисбатан хам зарба деб билишар эди. Ахли китоб бўлган румликларнинг шибхи ахли китоб бўлмиш эронлик мажуслардан енгилиши сабабли мусулмонларнинг шаръий реакцияси, ғамгинликларига жавоб тариқасида аллох таоло мархамат қиладики:
الم * غُلِبَتِ الرُّومُ * فِی أَدْنَى الْأَرْضِ وَهُم مِّن بَعْدِ غَلَبِهِمْ سَیَغْلِبُونَ * فِی بِضْعِ سِنِینَ لِلَّهِ الْأَمْرُ مِن قَبْلُ وَمِن بَعْدُ وَیَوْمَئِذٍ یَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ یَنصُرُ مَن یَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِیزُ الرَّحِیمُ * وَعْدَ اللَّهِ لَا یُخْلِفُ اللَّهُ وَعْدَهُ وَلَکِنَّ أَکْثَرَ النَّاسِ لَا یَعْلَمُونَ * یَعْلَمُونَ ظَاهِراً مِّنَ الْحَیَاةِ الدُّنْیَا وَهُمْ عَنِ الْآخِرَةِ هُمْ غَافِلُونَ .(روم/ ۱-۶)
Алиф,Лам,Мим. Жуда яқин жойда рум мағлуб бўлди. (лекин) улар бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ичида албатта ғалаба қилажаклар. Аввалу охир барча иш аллохнинг (измида) дир. Ўша кунда мўъминлар аллох ( румликларни) ғолиб қилгани учун шодланурлар. ( аллох) ўзи хохлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва рахм –шафқат эгасидир. ( бу) аллохнинг ваъдасидир. Аллох ўз ваъдасига халоф қилмас. Лекин кўп одамлар билмаслар. Улар охиратдан ғофил-бехабар бўлган холларида фақат хаёти дунёнинг зохиринигина билурлар.
Ха, кўриб турганингиздек, бу ахли китоб билан шибхи ахли китобнинг орасидаги жангга нисбатан бир мусулмонни кўрсатган реакцияси эди, ўзингиз бир қаранглар аллох таоло нусратини кимга беряпти? У зотни нусратига кимлар лойиқ бўлади? Мана бу бир мусулмонни буларни хаммасига нисбатан билдирган реакцияси бўлади, бу жараёнда аллохни нусрати кофирни қаршисидаги бошқа бир кофирга насиб қилган, лекин мана бу кофир мусулмонларни шариатига мехр жихатидан яқинроқ, ислом уларни динига хам яқинроқдир. Аллох таолони ўзи буни ташхис берган, шибхи ахли китобни эса мусулмонлар билан орасидаги масофаси анча узоқ бўлиб, аммо насронийларни ахли китоб бўлган кофирлари эса яқин бўлишади. Шу сабабли хам секуляристлар рухий жанг пайтида мусулмонларга узоқроқ бўлган томонга тарафдорлик қилиб уларни химоя қилишар эди. Агарда хар икки кофирдан жизъя олинса хам , мусулмонлар уларни тамоман аксини қилишган.