
Хозирги асрдаги дорул исломни намуналари (6) ( усмонийларнинг исломий изтирорий бадал хукумати-2) (29 бўлим)
Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган
(12-қисм)
2-Саййид Мухаммад Козим Тобатабоий яздий ( у охун Хуросонийдан сўнг шиъаларнинг умумий маржаъиятини зиммасига олган эди) сиёсий майдондаги “маслахат” фиқхидан фойдаланган холда ва куфрни дорул исломга қилган хужумини қайтариш учун тадбир билан усмонийларнинг хукуматини химоя қилади. Шиъалар мана бундай шароитда Нажафдаги фуқахоларга эргашиб масълуятни хис қилишади ва ўзларини тақдирларини усмонийларни пойдевори сустлашиб қолган давлатининг тақдири билан боғлашади. [1][2]
Шиъаларнинг мана бу умумий маржаъияти барча ихтилофларни, курашларни хатто исломий изтирорий бадал хукумат билан ироқдаги шиъа қабилалари, гурухларини ўртасида бўлиб ўтган зулмларни бир четга суриб мусулмонларни катта маслахатларини назарга олади ва ироқ халқи билан усмонийларни хукуматини ўртасидаги келишувни, иттиходни мустахкамлашга юзланади. У киши томонидан биринчи жахон жангида яъни усмонийларнинг британияга қарши олиб борган жанглари пайтида, ироқдаги шиъа қабилаларини бошлиқларига хитоб қилиб ёзилган бир неча номалар мавжуд, у киши шиъаларга усмонийларни хукуматига қаршилик қилмасликни ва усмонийларни лашкари билан бирга англия босқинчи харбийларига қарши ироқни жанубида жанг қилишни қаттиқ таъкидлайди.[3]
Саййид Мухаммад Козим Таботабоий яздий шиъаларни умумий маржаъияти сифатида секуляр кофирларга ва англия босқинчиларига қарши жиход даврида ўнлаб эълонномалар, фатволар содир қилади ва чегараларни сақлаб қолишни, исломни борлиғини ва усмоний давлатини мулкларини дифо қилишни вожиб деб эълон қилади. Ва ўзини фарзанди саййид Мухаммад Таботабоий яздийни жиходий гурухларни қўмондони сифатида англия секуляр кофирларига қарши жангга жўнатади, мана бу жангларда ханафий мазхабидаги усмонийларни исломий изтирорий бадал хукуматини хокимияти остидаги дорул исломни дифо қилишда у кишини фарзанди ўлдирилади. [4]
У киши фақат шуни ўзи билан кифояланиб қолмайди, балки ханафий мазхабидаги усмонийларни исломий изтирорий бадал хукуматини хокимияти остидаги дорул исломнинг бошқа бир қисми бўлган душман томонидан ишғол қилинган ливиядаги минтақаларда италиялик секуляр кофирларга қарши жиход қилишга фатво беради ва босқинчи кофирларга қарши жиходни ва уларни хайдаб чиқаришни исломнинг энг мухим фарзларидан деб хисоблайди. [5]
Хатто кофирларга қарши иқтисодий мубораза бўйича хам четдан келган махсулотлардан фойдаланишни имкони борича чеклашга ва ички махсулотлардан фойдаланишга фатво бериб ёзадики: куфр ва кофирларни қувватланишига ва исломни, мусулмонларни заифлашишига боис бўлган нарсалар харомдир, бу муомалаларда бўладими ё ундан бошқа нарсаларда бўладими фарқи йўқ, мусулмонлар хар қачон лозим бўлса куфрни қувватланишига сабаб бўладиган нарсалардан эхтиёт бўлишлари керак. [6]
ўша замондаги шиъаларнинг яна бир тақлид қилиш маржаъларидан бири бўлган Мирзо Мухаммад Тақий Шерозий фатво берадики: хеч бир мусулмон ғайри мусулмонни мусулмонларни хукуматидан афзал кўриб танлашга хаққи йўқ. Мана бу яъни “нафий сабил” ни аслини риоя қилишдир. [7]
Аммо бутун жахон секуляр кофирлари сенарио ясашни ва режиссёрлик сахнасида парда ортига ўтиб олишган эди ва 1339 қамарий ,1300 шамсий йилда ўзлари таъйинлаган қўғирчоқларни секуляр босқинчиларни режаларини, мақсадларини пиёда қилиш учун сахнага олиб чиқишади ва “қўмондонликни малик файсалга топширишади”. Малик файсал хам умум мусулмонларни фикрини адаштириш учун одамларни ўртасида танилган,хурматли инсонларни ўзининг хукуматини ичига торта бошлайди ва улардан ўзининг фосид хукуматида “туолетни хушбўй қилувчилар” сифатида фойдаланади. [8]
Гувох бўлиб турганимиздек бугунги кунда ўша вахдатгаролик йўлини давом эттираётганлардан бири эрон исломий жумхурияти бўлади, хатто ханафий мазхабидаги усмонийларнинг исломий изтирорий бадал хукумати нобуд бўлгандан сўнг хам уни яхшилик билан эслайдиган кишилардан бири хозирги эрон исломий изтирорий бадал хукуматини асосчиси бўлган Оятуллох Хумайний айтадики: усмонийларнинг давлати исломий давлат эди, унинг хукмронлиги тахминан шарқдан бошлаб ғарбгача……. бўлган масофани эгаллаган эди, усмонийларнинг мана бу давлати исломий хилофатни соясида, қуръони мажидга суянишни соясида ана ўша улуғворликка эга бўлган. Бу хукумат парчаланиб кетгач бизларни замонимизда хабис отатуркни замонида, у ерда исломни бекор қилишди; хозирги туркия хукумати мусулмон эмас, лекин улуғ туркия миллати мусулмондир.” [9]
(давоми бор…….)
[1] علی ابوالحسنی (منذر):فراتر از روش آزمون و خطا، ص۶۲۴-۶۱۷.
[2] علی الوردی، لمعات الاجتماعیه من تاریخ العراق الحدیث،ج 4، ص236-242
[3] علی ابوالحسنی (منذر):فراتر از روش آزمون و خطا، ص۶۲۵ – ۶۲۶.
[4] علی ابوالحسنی (منذر):فراتر از روش آزمون و خطا، ص۶۲۹. یکی از فتواهای این عالم و مرجع عامه شیعیان در سال ۱۳۳۲ق/۱۹۱۴م، جهت جهاد و رویارویی با قوای اشغالگر و سکولار انگلیس اینگونه است : بسمالله الرحمن الرحیم
پوشیده نیست که دول اروپا به خصوص دولت انگلیس و روس و فرانسه همیشه از قدیمالایام بر ممالک اسلامیه تعدی و تجاوز نمودهاند، چنان که بیشتر ممالک اسلام را غصب نمودهاند؛ و از این تعدیات به جز محو دین(العیاذ بالله)مقصدی ندارند، تا در این اوقات مقاصد خود را ظاهر نموده، بر ممالک دولت عثمانی(اعزالله بنصرها الاسلام) هجوم نموده و نزدیک است دست تعدی دراز و بر حرمین شریفین و مشاهد ائمه طاهرین (ع) تهاجم و بر اوطان مسلمانان و نفوس و اعراض و اموال آنها غلبه نمایند. پس واجب است بر عشایر ساکن در مرزها و عموم مسلمین متمکنین اگر در حدود مَن بهِ الکفایه نباشد، حفظ مرزها و دفاع از بیضه اسلام به مقدار قدرت خود بنمایند.
والله هو الناصر و المعین و المؤید للمسلمین.
نجف اشرف الاحقر محمدکاظم الطباطبایی
[5] متن فتوای این مرجع عامه ی شیعیان آن روزگار به این شرح است : در این ایام که دول اروپایی مانند ایتالیا به طرابلس غرب (لیبی) حمله نموده و از طرفی روسها شمال ایران را با قوای خود اشغال کردهاند، و انگلیسیها نیز نیروهای خود را در جنوب ایران پیاده کردهاند و اسلام را درمعرض خطر نابودی قرار دادهاند، بر عموم مسلمین از عرب و ایرانی واجب است که خود را برای عقب راندن کفار از ممالک اسلامی مهیا سازند و از بذل جان و مال در راه بیرون راندن نیروهای ایتالیا از طرابلس غرب و اخراج قوای روسی و انگلیسی از ایران هیچ فروگذار نکنند، زیرا این عمل از مهمترین فرایض اسلامی است تا به یاری خداوند دو مملکت اسلامی از تهاجم صلیبیها محفوظ بماند. (محمد کاظم طباطبایی) / مجله نور علم، دوره دوم، شماره سوم، صفحهٔ ۸۲
[6] مهدی ابوطالبی (۱۳۹۵)، عالمان شیعه و صیانت از سرمایههای ملی، کانون اندیشه جوان، ص. ۳۶،
[7] علی المومن، سنوات الجمر، ص20-21
[8] جودیت میل روا، از تکریت تا کوت، ترجمه حسن تقی زاده میلانی،ص96
[9] کوثر، ج1، ص 136-138، صحیفه امام، ج 1، ص: 373