
Хозирги янги асрдаги дорул исломни намуналари (8) ( эрон исломий жумхурияти)(1)) ( 33 бўлим)
Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган
(8- қисм)
Мана бу холатда хар қандай мусулмон турли-хил ақидаларга эга бўлиши билан бирга – агарчи ахли бидъат бўлса хам – барибир мусулмон хисобланади ва ўзига хос мусулмонларни хуқуқларига эга, хеч ким уларнинг мана бу хуқуқларига тажовуз қилишга ёки уларни хуқуқларини кўрмасликка олишга хаққи йўқ, ибни Таймия мана бу мазхаблардаги ва турли-хил ақидаларни ичидаги мунофиқлардан ташқари қолган ахли намоз кишиларни ахли иймон ва ростгўй деб хисоблайди. Ва айтадики:
وَكُلُّ مَنْ أَظْهَرَ الْإِسْلَامَ وَلَمْ يَكُنْ مُنَافِقًا فَهُوَ مُؤْمِنٌ.[1]
Мана бундан сўнг ибни Таймия ўзи уларни ахли бидъат мусулмонлари деб хисоблайдиган гурухларни катталари хақида фикрлаб ўйлагандан кейин айтадики, бу катталар жумласига Абил Хусайн Басрий мўътазилий, ундан бошқа мўътазиладагилар,каромиядан ибни Хайсам ва ундан бошқа ахли бидъат бўлган бошқа мусулмонлар киради, уларни зикр қилгач охирида мана буларни хаммасига рахмат ва мағфират билан дуо қилиб айтадики: [2]
غفر الله لهم و رحِمهم أجمعين؟!
Чунки ахли суннатни уламолари аллох таолонинг мусулмонларга нисбатан берган ваъдалари бўйича яхши гумон қилган холда, мана бу мусулмон гурухларининг кўпини яхши ниятлари ва қуръонни,суннатни улуғлаш бўйича хам харакат қилганликлари сабабли уларни кечириб мағфират қилишини умид қилишади. Сизлар хам ўзингиз уларни ахли бидъат деб хисоблаган ва аллох таолони шариати учун, қуръон ва суннатни улуғлаш йўлида харакатлар қилган аммо хато ижтиходга ва таъвилга дучор бўлган мўътазиладан ё жухаймадан ё жаъфарий шиъаларидан ё мотрудийлардан ё наждийлардан ё ихвонийлардан ё мактабул қуръондан бўлган олимларни хаққига ибни Таймияга ўхшаб қуйидагича яхши дуо қила оласизларми?
غفر الله لهم و رحِمهم أجمعين؟!
Баъзилар ахли суннатни мана бу йўлида қадам ташлашни ўрнига ахли суннат аиммаларини райъларини бир қисмини кесиб олишади ва хатто мухолиф гурухларга махсусан жаъфарий шиъаларига муносабат билдириш бўйича ахли суннат райъларини ўзгартиришади.уламоларни райъларини кесиб олиш билан бирга бизлар баъзи бир кишиларнинг райъларни кесиб олувчилар мақсад қилган йўлда ўтган кишиларнинг ва турли-хил мазхабларга эргашувчиларнинг шоз райъларини қидириб чиқариб олишади ва исломий турли-хил мазхаблардаги шоз райъларни жамлаб – бўлиб хам бу райълар ўша мазхаблардаги райъларга қарши бўлади – турли-хил шахсларнинг райъларидан бир тўпланма вужудга келтириб ироя беришади ва ўзларининг жохил мухотобларига эса барча мазхабларни райълари шундай деб кўрсатишади!
Исломий диёрларни андалусий қилиши лойихасини олиб борувчиларни қуролларидан бири шуки, улар турли-хил исломий фирқалардаги замон ўтиши билан содир бўлган ўзгаришларни кўришни ва бу мазхабларнинг “хозирги холатини” қабул қилишни хохлашмайди, мана бу нарса исломга ва мусулмонларга нисбатан хийла,найранг ва ошкор хиёнат хамда инсоф ва адолатни бир четга суриб қўйиш эмасми?
(давоми бор……..)
[1] عامة أهل الصلاة مؤمنون بالله ورسوله صلى الله عليه وسلم وإن اختلفت اعتقاداتهم في معبودهم وصفاته إلا من كان مُنافقاً يُظهرالإيمان بلسانه ويبطن الكفر بالرسول فهذا ليس بمؤمن، وكلُّ من أظهر الإسلام ولم يكن مُنافقاً؛ فهو مؤمن له من الإيمان بحسب ما أوتيه من ذلك، وهو ممن يخرج من النار ولو كان في قلبه مثقال ذرة من الإيمان، ويدخل في هذا جميع المتنازعين في الصفات والقدر على اختلاف عقائدهم. ولو كان لا يدخل الجنة إلا من يعرف الله كما يعرفه نبيه صلى الله عليه وسلم لم تدخل أمته الجنة، فإنهم -أو أكثرهم- لا يستطيعون هذه المعرفة، بل يدخلونها وتكون منازلهم متفاضلة بحسب إيمانهم ومعرفتهم (مجموع الفتاوى (5/254-255))
[2] وقد تأملت كلام أئمة هؤلاء الطوائف كأبي الحسين البصري ونحوه من المعتزلة وكابن الهيصم من الكرامية وكأبي الحسن نفسه والقاضي أبي بكر وأبي المعالي الجويني وأبي اسحاق الأسفراييني وأبي بكر بن فورك وأبي القاسم القشيري وأبي الحسن التميمي والقاضي أبي يعلى وابن عقيل وابن الزاغوني غفر الله لهم ورحمهم أجمعين