Дорул ислом ва дорул куфр, ахкомлар ва вазифалар.
(5-қисм)
Мана бу ерда аллох таоло кофирларни ерларини “дорул фосиқин” яъни фосиқлар диёри номи билан номлаган.
-Ёки аллох таоло мархамат қиладики, Солих ўзини секуляр қавмига айтдики:
فَقَالَ تَمَتَّعُواْ فِی دَارِکُمْ ثَلاَثَةَ أَیَّامٍ (هود/65)
Шунда (Солих) айтди: ” уй- жойларингизда уч кун (тириклик неъматидан) бахраманд бўлингиз. Мана шу чин ваъдадир.”
Бу ерда хам аллох таоло Солих пайғамбарни қавми бўлмиш кофир мушрикларнинг яшайдиган жойларини дар исми билан номлаган.
-Аллох таоло Шуъайб пайғамбарни секуляр қавмини тилидан мархамат қиладики:
قَالَ الْمَلأُ الَّذِینَ اسْتَکْبَرُواْ مِن قَوْمِهِ لَنُخْرِجَنَّکَ یَا شُعَیْبُ وَالَّذِینَ آمَنُواْ مَعَکَ مِن قَرْیَتِنَا أَوْ لَتَعُودُنَّ فِی مِلَّتِنَا قَالَ أَوَلَوْ کُنَّا کَارِهِینَ (اعراف/88)
(Шунда) унинг қавмидан бўлган мутакаббир кимсалар: “эй Шуъайб, ё сени ва сен билан бирга иймон келтирган кишиларни қишлоғимиздан хайдаб чиқарамиз ёки сизлар бизнинг динимизга қайтасизлар”,дейишди. У айтди: ” агар (динингизни) ёмон кўрсам хам-а?
Худди шу ишни ўзини бугунги секуляристлар ( ё араб тили билан айтганда мушриклар) мўъминлардан талаб қилишади. Ё бизларни секуляристик қонунларимизга эргашинглар ёки бўлмасам бизни давлатимиздан,диёримиздан чиқиб кетинглар. Шундай эмасми?
Хар холда бу ерда аллох таоло мана бу диёрни кофирларни шахри,яшаш жойи деб номлайди.
Аллох таоло бошқа бир жойда айтадики:
وَقَالَ الَّذِینَ کَفَرُواْ لِرُسُلِهِمْ لَنُخْرِجَنَّکُم مِّنْ أَرْضِنَا أَوْ لَتَعُودُنَّ فِی مِلَّتِنَا فَأَوْحَى إِلَیْهِمْ رَبُّهُمْ لَنُهْلِکَنَّ الظَّالِمِینَ (ابراهیم/13)
Куфр йўлини тутган кимсалар ўзларининг пайғамбарларига: “албатта, биз сизларни еримиздан хайдаб чиқарурмиз ёки сизлар бизнинг динимизга қайтурсизлар”, дедилар. Шунда парвардигорлари уларга (яъни пайғамбарларга): “албатта, биз бу золимларни халок қилурмиз
Бу ерда хам аллох таоло яна кофирларни қонунлари,дини асосида идора қилинадиган кофирларни “ер”и ва диёри деган номлардан фойдаланяпти, бу ерларда хокимият кофирларни ихтиёридадир, мана бу кофирларнинг диёрларини яъни дорул куфрни хамма сифатидир.
Аллох таоло мадинада мавжуд ансорлар хақида хам мархамат қиладики:
وَالَّذِینَ تَبَوَّؤُوا الدَّارَ وَالْإِیمَانَ مِن قَبْلِهِمْ یُحِبُّونَ مَنْ هَاجَرَ إِلَیْهِمْ (حشر/9)
Улардан (мухожирлардан) илгари (мадина) диёрига ўрнашган ва иймон –эътиқодни (махкам ушлаган) зотлар (ансорлар) эса ўзлари(нинг ёнлари) га хижрат қилиб келган кишиларни суюрлар
Ибни Касир айтадики: яъни ансорлар мухожирлардан олдин “дорул хижрат”да сокин бўлишган ва ансорлар жуда кўп мухожирлардан олдин иймон келтиришган.(давоми бор…..)