Партия (хизб),партиявийлик ва дорул ислом ва дорул куфрдаги хизблар (1) (22 бўлим)

Партия (хизб),партиявийлик ва дорул ислом ва дорул куфрдаги хизблар (1) (22 бўлим)

(5-қисм)

Мана бу аллох таолонинг ўзини хизбига, вохид умматига, “сиротол мустақим”дагиларга берган таклифидир, энди шайтонга ва уни хизбигачи? Аллох таоло мархамат қиладики:

  إِنَّ الشَّیْطَانَ لَکُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوّاً    إِنَّمَا یَدْعُو حِزْبَهُ لِیَکُونُوا مِنْ أَصْحَابِ السَّعِیرِ ‏(فاطر/6)

Аниқки шайтон сизларга душмандир, бас уни душман тутинглар! Шак- шубхасиз у,ўз фирқасини ( яъни ўзига эргашган кимсаларни) дўзах эгалари бўлишлари учун даъват қилур.

Бу ердаги қизиқ бир нуқта шуки, аллохни хизби ўзини собит маржаъси ва собит ақидаси билан вохид умматни қолибида бутун тарих давомида хамиша ягона бўлган, аммо мушриклар шайтонни хизби эса бутун тарих давомида минглаб турли-хил,бир-биридан фарқли  ақидаларга эга бўлишган; чунки мушриклар ўзларини динларини асосини хаво ва хавасни устига қуришган, инсонлар мана бу борада хилма-хил,турли-туман бўлишларини хаммамиз яхши биламиз, чунки улар турли-хил хаво ва хавасларга эгадирлар ва собит маржаъга эга эмаслар, шу сабабли хам улар учун “хизб” эмас балки  “ахзоблар” калимасидан фойдаланилган, ундаги ахзобларнинг  барчаси шайтонни хизбидан хисобланади.

Секуляристларни ўртасидаги хар бир хизбни ўзини мақсади бор, улар шу билан ўзларини хурсанд қилиб юришади, худди шунга ўхшаган мўъминларни хам ўзларини мақсадлари бор ва улар шу билан хурсанд бўлишади. Шу сабабли хам хизбларнинг кўп сонли бўлиши, аслида “вохид умматдан” адашишдир ва бу мушрикларни (секуляристларни) белгиларидан хисобланади.

Аллох таоло қуръонни бошқа жойларида хилма-хил пайғамбарларга ишора қилиб мархамат қиладики:

    إِنَّ هَذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاعْبُدُونِ (انبیاء/92)

(Эй инсонлар), сизларни миллатингиз- динингиз хақиқатда бир диндир ( яъни исломдир). Мен эса (барчаларингизнинг) парвардигорингиздирман. Бас, менгагина ибодат қилинглар!

Шуни кетидан тезда кейинги оятда аллох таоло хизбгаролик ,тафрақа амалини қабих эканини мазаммат қилиб мархамат қиладики:

وَتَقَطَّعُوا أَمْرَهُم بَيْنَهُمْ كُلٌّ إِلَيْنَا رَاجِعُونَ (انبیاء/93)

(Одамлар) эса ишларини (яъни динларини) ўзаро парчалаб- бўлиб олдилар. Барчалари бизга қайтгувчидирлар.

Мана шу шаклда мўъминун сурасида аллох таоло мархамат қиладики:

 وَإِنَّ هَذِهِ أُمَّتُکُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّکُمْ فَاتَّقُونِ ‏(مومنون/52)

Шак-шубхасиз (барчангизнинг) миллатингиз (яъни динингиз) бир миллат (яъни исломдир). Мен эса сизларнинг парвардигорингиздирман, бас, мендангина қўрқингиз!” 

Бу оятни кетидан тезда хизбгароликни,тафрақачиларни мазаммат қилади ва тафрақа тарафдори бўлган хизбгароларни рухий холатларини зикр қилиш билан ва мушриклар хақида изох бергандан сўнг,  даъват ва вохид “умматни” мойиллик иши борасидаги пайғамбарларнинг ўрни хақида аллох таоло  мархамат қиладики:

 فَتَقَطَّعُوا أَمْرَهُم بَیْنَهُمْ زُبُراً  کُلُّ حِزْبٍ بِمَا لَدَیْهِمْ فَرِحُونَ *  فَذَرْهُمْ فِی غَمْرَتِهِمْ حَتَّى حِینٍ ‏( مؤمنون/ 53-54)

Сўнг (одамлар) ишларини (яъни динларини) бўлакларга бўлиб юбордилар. Хар бир гурух ўз олдиларидаги нарса (дин) билан хурсанддирлар. ** Бас (эй Мухаммад), сиз (маълум) вақтгача уларни ( яъни макка мушрикларини) ўз ғафлатларида қолдиринг!

(давоми бор……)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *