Муштарак усул.
Барча пайғамбарлар одамларни вохид динга даъват қилишда эргашадиган собит ва муштарак усул, бу икки содда аммо мухим илдиздан иборат эди,ўша даврдаги пайғамбарни канали орқали мана бу икки асосга таслим бўлган хар бир киши ислом доирасига кирарди. Аллох таоло мана бу икки муштарак асос,илдиз хақида мархамат қилади:
وَلَقَد بَعَثنا في كُلِّ أُمَّةٍ رَسولًا أَنِ اعبُدُوا اللَّهَ وَاجتَنِبُوا الطّاغوتَ (نحل/36)،
Аниқки, биз хар бир умматга:”аллохга ибодат қилинглар ва тоғутдан (шайтон, бутлар, золимлар) йироқ бўлинглар”, (деган вахий билан) бир пайғамбар юборганмиз.
وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ مِنْ رَسُولٍ إِلَّا نُوحِي إِلَيْهِ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدُونِ (انبياء/25)،
Биз сиздан илгари юборган хар бир пайғамбарга хам:”хеч қандай илох йўқ, магар менгина бордирман, бас менгагина ибодат қилинглар,” деб вахий юборгандирмиз.
Шу сабабли аллох таоло мана бу мазмунни тасдиқлаб мархамат қиладики:
فَمَن يَكفُر بِالطّاغوتِ وَيُؤمِن بِاللَّهِ فَقَدِ استَمسَكَ بِالعُروَةِ الوُثقى لَاانفِصامَ لَها (بقره/256)
Бас, ким тоғутдан юз ўгириб, аллохга иймон келтирса, у хеч ажраб кетмайдиган мустахкам халқани ушлабди.
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам ўзларини даъватларини бошида мухотоб кишиларга рисолат сифатида айтган нарсалари (яъни жамиятга оид хукмлар нозил бўлишидан олдин), мана бу икки асос, илдизни одамларга баён қилиб берардилар:
يَا أَيُّهَا النَّاسُ، قُولُوا: لا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ تُفْلِحُوا؛
Шунчалик содда,осонлик билан баён қилганлар.