Исломни умумий маъноси.
Исломни умумий, кенг қамровли маъноси мана будир:
1-Ла илаха- тоғутга куфр келтириш, яъни аллохни шариатидаги қонунларга қарши бўлган барча программаларни, қонунларни, йўлларни рад қилиш, оёқ ости қилиш дегани бўлади.
2-Иллаллох- аллохга иймон келтириш, яъни биз намозларимизда доимий қиладиган ахд бўлади:[1]
« إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ»
“сенгагина ибодат қиламиз ва сендангина ёрдам сўраймиз” бўлиб, бизлар мана шу ахдга биноан ўзимизни барча ибодий ишларимизни, хаётимизни,кундалик ишларимизни, оиламизни, хокимиятни,қонунни,таълим ва маориф сохасини хаммасида ўзимизни аллохга топширамиз.
Бутун тарих давомида мана бу икки асосга ана ўша асрдаги пайғамбарни канали орқали бўйсинган хар қандай шахс ислом доирасига кирибди, яна бир марта қайтариб айтаман,бошқача қилиб айтганда мана бу икки асос, илдизга бўйсиниш охирги пайғамбарни канали орқали бўлиши лозим.
Бу дунёда бу шахсни исломи қабул қилинади, энди бу шахсни қалбида нима борлигини ё нималар кечаётгани ё рост ва ёлғон экани бу аллохга , қиёмат кунига топширилади. У бу дунёда ислом доирасига кирган ва биз уни қалбидаги нарсадан хабаримиз йўқ.
Мана энди росулуллох саллаллоху алайхи васаллам бир неча дақиқани ичида қаршисидаги кишиларга етказиб бера оладиган содда,тушунарли, равшан ислом қайси эканини тушуниб олгандирсизлар? Мукаллаф бўлган хар қандай ёшдаги инсон ўзи эга бўлган саводидан қатъий назар ё уни қабул қилади ё рад қилади.
[1]که در جلسه ی قبل به صورت موردی به چند مورد اساسی آن ها اشاره کردیم.