Муқаддамот дарслари/ бешинчи дарс

Шаръий душманшиносий (3) умумий суратда тан олиш ва ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзодалар  билан муомала қилиш равиши

Муқаддамот дарслари/ бешинчи дарс

Шаръий душманшиносий (3) умумий суратда тан олиш ва ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзодалар  билан муомала қилиш равиши

(10-қисм)

Мана бу кофир секуляристлар ва ички пинхон мунофиқлар ўлишган. Бу нихоятда яхши мисол; ўлган одам қандай қилиб ўликхонадан уйига қайта олади? Ёки қандай қилиб қабристондан уйига қайтишга қодир бўлади? Шунинг учун хам аллох таоло мархамат қиладики:

«هُمْ لایَرجِعُون»،

Яъни улар ўзлари танлаган нотўғри,ғалат йўлларидан қайтишмайди, чунки таниш абзорларини қўлдан бой беришган. Ўзини сиздан кўра ақллироқ деган ва ўзи танлаган йўлни сизни йўлингиздан яхшироқ,деб биладиган кар,кўр,лол бўлган инсон жарликка тушиб кетаётган холда бўлса,сиз уни нажот беришга қодир бўлмайсиз; бу бечорани  сизни огохлантиришингизни эшитиш учун қулоғи хам йўқ, оёғини тагини ёки огохлантириш аломатларини  кўриш учун кўзи хам йўқ, йиқилиб кетаётган пайтида ёрдам сўраш учун тили хам йўқ, шундай бўлгач унга хеч ким ёрдам бера олмайди.

Хар қандай холатда хам ошкор ва пинхон кофирларни хар икки дастаси кар,кўр,лол бўлиб улар иймон келтиришмайди. Мана  бу бир асл ва воқеиятдир. Мунофиқлар хеч қачон ўзларини фосид ақидаларидан қайтишмайди. Улар хақиқатни танигач уни инкор қилиб қайсарлик қилишган ва хақни,хақиқатни кўргандан сўнг ўзларини кўрликка солишган, шунинг учун хам ўзлари учун мухайё қилишган сабабларга кўра аллох таоло уларни қалбларини мухрлаб қўйган ва унга энди хақ кирмайди,мухр босилган қалбларга хақни даъвати кира олмайди:

ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ آمَنُوا ثُمَّ كَفَرُوا فَطُبِعَ عَلَى قُلُوبِهِمْ فَهُمْ لَا يَفْقَهُونَ‏ (منافقون/3)،

Бунга сабаб уларнинг (тилларида) иймон келтириб,сўнгра (дилларида) кофир бўлганларидир. бас, уларнинг диллари мухрлаб қўйилди. Энди улар (иймон хақиқатини)англай олмаслар!

وَمِنْهُم مَّن یَسْتَمِعُ إِلَیْکَ حَتَّى إِذَا خَرَجُوا مِنْ عِندِکَ قَالُوا لِلَّذِینَ أُوتُوا الْعِلْمَ مَاذَا قَالَ آنِفاً أُوْلَئِکَ الَّذِینَ طَبَعَ اللَّهُ عَلَى قُلُوبِهِمْوَاتَّبَعُوا أَهْوَاءهُمْ ‏(محمد/16)،

(Эй Мухаммад), уларнинг (мунофиқларнинг) орасида шундай кимсалар хам борки, улар сизга қулоқ солиб турур-да, хузирингиздан чиққан вақтларида илм ато этилган зотлардан (масхара қилишиб): “хозиргина (Мухаммад) нима деган эди?” деб сўрарлар. Ана  ўшалар аллох дилларини мухрлаб қўйган ва ўзларини хавойи нафсларига эргашган кимсалардир.

رَضُواْ بِأَن یَکُونُواْ مَعَ الْخَوَالِفِ وَطُبِعَ عَلَى قُلُوبِهِمْ فَهُمْ لاَ یَفْقَهُونَ ‏(توبه/87)،

Улар хотин-халаж билан қолишга рози бўлдилар. Диллари мухрлаб қўйилди. Бас,энди улар (жиходга чиқишда бўладиган яхшиликни) англамайдилар.

Мушрик ва секуляристларни ақидалари,ишончларига эга бўлган ички пинхон кофирлар ё мунофиқлар хеч қачон иймон келтирмайдилар ва секуляризм динидан бош тортишмайди. Чунки кофир бўлган киши қуйидаги қоидага кўра аслан иймон келтирмайди:

«إِنَّ الَّذِینَ کَفَرُواْ سَوَاءٌ عَلَیْهِمْ أَأَنذَرْتَهُمْ أَمْ لَمْ تُنذِرْهُمْ لاَ یُؤْمِنُونَ»

Харгиз иймон келтиришмайди, чунки кўриш ва таниб олиш абзорларини қўлдан бой беришган ва аллох уларни абзорларига мухр уриб қўйган,парда тортган:

«خَتَمَ اللّهُ عَلَى قُلُوبِهمْ وَعَلَى سَمْعِهِمْ وَعَلَى أَبْصَارِهِمْ غِشَاوَةٌ وَلَهُمْ عَذَابٌ عظِیمٌ».

Аллох таоло ички пинхон кофирлар ё мунофиқларни ё бугунги забон билан айтганда секуляристлар тўдасини сифатларини, уларни турли-хил белгиларини таништириш орқали мусулмонлар учун фитнагарлар жараёнини кўрсатиб фой қилмоқда, уларнинг  дин,иймон,ибодат  ёпинчиғини остида мусулмонларни жамиятига,иймонига зарба уриш қасдида юришганини баён қиляпти.

Шунингдек мусулмонларни орасида хам уларни сўзларига қулоқ соладиган кишилар борлигини хам айтяпти:

«وَفِیکُمْ سَمَّاعُونَ لَهُمْ» (توبه/47)،

Хамда ораларингизда уларга қулоқ солувчилар хам (топилган) бўлур эди.

Хатто бундай кишиларни сухбат қилишларидан росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хам таъажжуб қиладилар:

«يُعْجِبُكَ قَوْلُهُ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا …»

Пайғамбар уларни гапиришларидан ажабланган эдилар, оддий одамлар эса қандай қилиб уларни сухбатларига қулоқ солишмасин, албатта одамлар уларни сухбатларига тортилиб кетишади?! Улар пайғамбарни хам ажаблантиришган. Мана бу кимсалар албатта шариатга хилоф нарсалар хақида гапиришмаган, қуръондан ва диндан,шариатдан сухбат қилишган. Истелох бўйича айтганда маъруфдан сўзлашган.

(давоми бор……)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *