Муқаддамот дарслари/ бешинчи дарс

Шаръий душманшиносий (3) умумий суратда тан олиш ва ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзодалар  билан муомала қилиш равиши

Муқаддамот дарслари/ бешинчи дарс

Шаръий душманшиносий (3) умумий суратда тан олиш ва ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзодалар  билан муомала қилиш равиши

(26- қисм)

22-Улар доим шак,шубха,иккиланиш билан , мусулмонлар ва ошкор кофирларни ўртасида саргардон бўлиб юришади, диққат қилинглар саргардондирлар:

«إِنَّما يَسْتَأْذِنُکَ الَّذينَ لا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَ الْيَوْمِ الْآخِرِ وَ ارْتابَتْ قُلُوبُهُمْ فَهُمْ في‏ رَيْبِهِمْ يَتَرَدَّدُونَ» (توبه/۴۵)،

Балки фақат аллохга ва охират кунига ишонмайдиган ва кўнгилларида шак-шубха бўлган кимсаларгина сиздан (қолиш учун) изн сўрайдилар. Чунки улар ўз шубхаларида иккиланиб юрадилар.

Бошқа бир ўринда мархамат қиладики:

«مُّذَبْذَبِینَ بَیْنَ ذَلِکَ لاَ إِلَى هَؤُلاء وَلاَ إِلَى هَؤُلاء وَمَن یُضْلِلِ اللّهُ فَلَن تَجِدَ لَهُ سَبِیلاً» (نساء/۱۴۳)،

Улар на у ёқлик, на бу ёқлик бўлмай икки орада сарсон холда қолганлар. кимники аллох йўлдан оздирса, сиз унга бирон йўл топиб бера олмайсиз.

Мунофиқлар ва секулярзадалар диндан  ўзларини мақсадларига етиш учун абзор сифатида фойдаланадиган бўлишса ва ақлларини,истак-хохишларини меъёр қилиб оладиган бўлишса, собит бир ўринни  умуман қўлга кирита олишмайди. Улар фақат манфаъатларига мувофиқ амал қилишади,бир неча хил муомала қилишади. Яъни умуман айтганда иккиюзламачи бўлишади, бизлар буни дунёдаги секуляр давлатларда жуда кўп учратамиз. Бир жойда бир ишни махкум қилиб ёмонлаб чиқишади,чунки уларни манфаъатларига қарши чиқмайди, худди шу ишни бошқа бир жойда манфаъатларига мувофиқ келганлиги боис тасдиқлаб чиқишади. Мусулмонларни орасидаги саргардон,адашган,золлин секулярзадалар хам мана шу меъёрни риоя қилишади ва ўзлари учун собит бир меъёрга эга эмаслар,дамдами мизождурлар; шунинг учун хам ўзларини хаёлларини рохат бўлиши учун ошкор кофирларга қўшилиб хам кетишмайди ёки хаётда собит дунёқарашга эга бўлган холда хадафни мақсад қилиб ўзларини аллохни шариатидаги қонунларга татбиқ қилишмайди хам. Шу сабабли хам саргардонликда қолиб кетишади,золлинларни гурухида типирчилаб юришади, бизлар хар куни намозларимизда аллохдан мана шу золлин гурухида қилмаслигини сўраймиз.

23-Шамол хизби бўлишади, дуч келадиган оғир шароитларда осонлик билан ўринларини ўзгартириб олишади ва макр,хийла,алдов билан ўзларини хам  кофирларни,хам мусулмонларни ғалабасида шерик қилишга харакат қилашади:

«الَّذِينَ يَتَرَبَّصُونَ بِكُمْ فَإِن كَانَ لَكُمْ فَتْحٌ مِّنَ اللّهِ قَالُواْ أَلَمْ نَكُن مَّعَكُمْ وَإِن كَانَ لِلْكَافِرِينَ نَصِيبٌ قَالُواْ أَلَمْ نَسْتَحْوِذْ عَلَيْكُمْ وَنَمْنَعْكُم مِّنَ الْمُؤْمِنِينَ فَاللّهُ يَحْكُمُ بَيْنَكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلَن يَجْعَلَ اللّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً» (نساء/141)،

Улар (яъни мунофиқлар) сизларга кўз тикиб турадилар. Агар сизларга аллох томонидан фатху зафар бўлса: “биз хам сизлар билан бир диндамизку,” дейдилар. Агар ғалаба кофирларга насиб бўлса: “биз сизлардан устун бўлган ва сизларни мўъминлардан химоя қилган эмасмидик?” – дейишади. Энди қиёмат кунида аллох ўрталарингда хакамлик қилур. Ва аллох харгиз кофирлар учун мўъминлар устига йўл бермагай.

(давоми бор………)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *