Муқаддамот дарслари/ бешинчи дарс

Шаръий душманшиносий (3) умумий суратда тан олиш ва ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзодалар  билан муомала қилиш равиши

Муқаддамот дарслари/ бешинчи дарс

Шаръий душманшиносий (3) умумий суратда тан олиш ва ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзодалар  билан муомала қилиш равиши

(44- қисм)

51-Фирибгар бўлишади: 

«يُخَادِعُونَ اللَّهَ وَالَّذِينَ آمَنُوا وَمَا يَخْدَعُونَ إِلَّا أَنفُسَهُمْ وَمَا يَشْعُرُونَ» (بقره/۹)،

Улар аллохни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари холда фақат ўзларинигина алдайдилар.

52-Мутакаббир ва ўзларини ғурурларига берилган бўлишади:

«وَإِذَا قِیلَ لَهُمْ تَعَالَوْا یَسْتَغْفِرْ لَکُمْ رَسُولُ اللَّهِ لَوَّوْا رُؤُوسَهُمْ وَرَأَیْتَهُمْ یَصُدُّونَ وَهُم مُّسْتَکْبِرُونَ» (منافقون/5)،

Қачон уларга:”келинглар, аллохнинг пайғамбари сизлар учун мағфират сўрар”, дейилса, албатта улар бошларини буриб кетурлар ва уларни кибр-хаво қилган холларида юз ўгиришларини кўрурсиз.

53-Аллох таоло қуйидаги гўзал мисолда мунофиқларнинг,секулярзадаларнинг хаёти саргардонликда,ишончсизликда,изтиробда ўтишини кўрсатиб беради, аллох таоло мархамат қиладики:

«مَثَلُهُمْ كَمَثَلِ الَّذِي اسْتَوْقَدَ نَارًا فَلَمَّا أَضَاءَتْ مَا حَوْلَهُ ذَهَبَ اللَّهُ بِنُورِهِمْ وَتَرَكَهُمْ فِي ظُلُمَاتٍ لَّا يُبْصِرُونَصُمٌّ بُكْمٌ عُمْيٌ فَهُمْ لَا يَرْجِعُونَ* أَوْ كَصَيِّبٍ مِّنَ السَّمَاءِ فِيهِ ظُلُمَاتٌ وَرَعْدٌ وَبَرْقٌ يَجْعَلُونَ أَصَابِعَهُمْ فِي آذَانِهِم مِّنَ الصَّوَاعِقِ حَذَرَ الْمَوْتِ ۚ وَاللَّهُ مُحِيطٌ بِالْكَافِرِينَ* يَكَادُ الْبَرْقُ يَخْطَفُ أَبْصَارَهُمْ ۖ كُلَّمَا أَضَاءَ لَهُم مَّشَوْا فِيهِ وَإِذَا أَظْلَمَ عَلَيْهِمْ قَامُوا ۚ وَلَوْ شَاءَ اللَّهُ لَذَهَبَ بِسَمْعِهِمْ وَأَبْصَارِهِمْ ۚ إِنَّ اللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ (بقره/۱۷-۲۰)

Улар мисоли бир ўт (машъала) ёқувчига ўхшайдилар. Энди олов атрофини ёритганида аллох ёруғликни кетказиб, уларни хеч нарсани кўролмайдиган холда зулматларда қолдиради. ** (улар) кар,соқов, кўрдурлар, демак (йўлларидан) қайтмайдилар. ** Ёки улар чақмоқ, момогулдурак, қоронғиликлар билан осмондан қуяётган ёмғир остида яшиндан қўрққанларидан панжаларини қулоқларига тиқиб олган холларида ўлим- халокатдан қочмоқчи бўлиб турган кимсалар кабидирлар. Аллох эса кофирларни ўраб олгувчидир. ** Яшин кўзларини кўр қилгудек бўлади. У (атрофини) ёритганида юриб оладилар, ўчганида туриб қоладилар. Агар аллох хохласа қулоқ ва кўзларини йўқ қилган бўлур эди. Шубхасиз, аллох хар нарсага қодирдир. Мана бу мунофиқларнинг саргардонликка,изтиробга тўла хаётларига келтирилган бир мисолдир.

(давоми бор…….)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *