Шаръий душманшиносий (3) умумий суратда тан олиш ва ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзодалар билан муомала қилиш равиши
Муқаддамот дарслари/ бешинчи дарс
Шаръий душманшиносий (3) умумий суратда тан олиш ва ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзодалар билан муомала қилиш равиши
(64- қисм)
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам яширин холда қурайш секуляристларини кўзидан пинхон қилиб ўзларига муттахид бўлганларни мадинага чақирадилар ва тайёргарлик кўрадилар. У кишининг мақсадлари шу бўлганки,қурайш секуляр кофирлари ўзларига муттахид бўлган кучларни жамлай олмаслиги ва жанг қилишга қодир бўлмаслиги эди, буни натижасида орада одам хам ўлмаслиги лозим эди. Аммо Хотиб розиаллоху анху яширинча қурайш секуляристларига нома ёзиб уларни росулуллох саллаллоху алайхи васалламни мақсадларидан хабардор қилади, зохирда кофирларни фойдасига мусулмонларга қарши жосуслик қилиш жиноятини қилади. Нома олиб кетаётган одам қўлга тушади ва Али ибни Аби Толибни воситасида нома топилади ва мусулмонлар уни қилган ишидан нихоятда қаттиқ ғазабланишади.Умар ибни Хаттоб айтадики:
«يَا رَسُولَ اللَّهِ! قَدْ خَانَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَالْمُؤْمِنِينَدَعْنِي أَضْرِبْ عُنُقَ هَذَا الْمُنَافِقِفَإِنَّهُ قَدْ كَفَرَ».
Бу ерда Умар ибни Хаттоб Хотибни худога,росулига,мўъминларга нисбатан “хоин” бўлганликда айблайди ва уни “мунофиқ” сўнгра эса “кофир” дейди ва Хотибни такфир қилгач айтадики:
دَعْنِي أَضْرِبْ عُنُقَ هَذَا الْمُنَافِقِ.
Эй росули худо! Қўйиб беринг мен мана бу мунофиқни бўйнини узиб ташлай. Аммо росулуллох саллаллоху алайхи васаллам Хотибни олдинги қилиб ўтган амалларини эслатиб яна кўпроқ текшириб масалани иллатини топиш кераклигини айтадилар. Чунки бу ерда каъбани бузиш уни вайрон қилиш масаласи эмас, бир мусулмонни қони ва уни обрўси турарди, мана бу мусулмонни қони каъбадан хам олийроқ турарди. Росулуллох саллаллоху алайхи васалламни ўзлари бунга гувохлик берган эдилар.
Хотиб бу ишини иллатини изохлаб айтадики, мен бу ишни мусулмонларга қарши кофирларни дўст тутиш,валоъ ё уларни химоя қилиш учун эмас, балки ўзимнинг ёлғиз хонадонимни,қавмимни химоя қилиш учун ва уларга озор-азият бермасликлари учун қилдим. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хам уни олдинги ўтмишини яхши билганликлари боис уни узрини қабул қиладилар.
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам Хотибга мархамат қиладиларки: эй Хотиб, бу нима иш? (нима қилдинг?) Хотиб айтдики: эй росулуллох мени хақимда шошилманг; эй росулуллох сизни асхобларингизни хар бирини маккада уни қавмини ,жамоатини химоя қиладиган бирор кими мавжуд, аммо мени у ерда хеч кимим йўқ. Бу номани ёзишимдан мақсад улар буни эвазига мени маккадаги яқинларимни риоя қилишлари эди холос. Мен бу ишни куфр ёки муртад бўлиш ё исломдан сўнг куфрга рози бўлиш учун қилганим йўқ. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қилдиларки: рост айтдинг, у киши Умарни тахдидларига хилоф равишда уни кечирдилар.
Мумтахана сурасини аввалидаги оятлар хам шу муносабат билан нозил бўлади ва нихоятда майда,аниқ маърифатни ироя беради, мана бундай масалалар секуляристлардан бароат қилишга алоқаси борлигини эслатади ва Иброхим алайхиссаломни секуляристлардан бароат қилиш бўйича намуна қилиб кўрсатади. Албатта арабистон секуляристларидан бароат қилиш борасидаги буйруқ ва тавба сураси маккани фатхидан сўнг нозил бўлади. Бир назар ташланглар, мана бу масалада Хотибни ишини аллох таоло Иброхимга боғлайди, яъни асрлар олдинги Иброхимни ишига секуляристлардан бароат қилишига боғлаган,аллох таоло мархамат қиладики:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمْ أَوْلِيَاءَ تُلْقُونَ إِلَيْهِم بِالْمَوَدَّةِ وَقَدْ كَفَرُوا بِمَا جَاءَكُم مِّنَ الْحَقِّ يُخْرِجُونَ الرَّسُولَ وَإِيَّاكُمْ ۙ أَن تُؤْمِنُوا بِاللَّهِ رَبِّكُمْ إِن كُنتُمْ خَرَجْتُمْ جِهَادًا فِي سَبِيلِي وَابْتِغَاءَ مَرْضَاتِي ۚ تُسِرُّونَ إِلَيْهِم بِالْمَوَدَّةِ وَأَنَا أَعْلَمُ بِمَا أَخْفَيْتُمْ وَمَا أَعْلَنتُمْ ۚوَمَن يَفْعَلْهُ مِنكُمْ فَقَدْ ضَلَّ سَوَاءَ السَّبِيلِ (ممتحنه/1)،
Эй мўъминлар, менинг душманларим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (хақида хат-хабар) юборурсизлар, холбуки улар сизларга келган хақ (дин ва қуръон)га кофир бўлгандирлар! Улар пайғамбарни хам,сизларга хам парвардигорингиз бўлмиш аллохга иймон келтирганларингиз сабабли (ўз диёрларингиздан) хайдаб чиқармоқдалар-ку! Агар сизлар менинг йўлимда жиход қилиш учун ва менинг розилигимни истаб чиққан бўлсангизлар (у холда мушрик-кофир кимсаларни дўст тутманглар)! Сизлар уларга пинхон дўстлик қилмоқдасизлар! Холбуки, мен сизлар яширган нарсани хам, ошкор қилган нарсани хам жуда яхши билгувчидирман! Сизлардан ким шу (иш)ни қилса, бас,аниқки, у тўғри йўлдан озибди![1]
(давоми бор……….)
[1]در حالی که تأکید روی مودت خیلی جالب است چنین چیزی را از طرف مسلمانان می خواهد، به طرف آن ها ابراز می شود مودت را مسلمین ابراز می کنند در حالی که آن ها الله تعالی می گوید و مودت می ورزید «وَ تُلْقُونَ إِلَيْهِم بِالْمَوَدَّةِ وَقَدْ كَفَرُوا بِمَا جَاءَكُم مِّنَ الْحَقِّ»