Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш.

Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш.

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган.

(139- қисм)

 Яхудийлар,насронийлар, ғуллот ёки нодон хадис ясовчи дўстлар томонидан вужудга келтирилган ёлғон ривоятларни барча фирқаларни манбаъларида  топилиши шу даражага етганки, бу касалликдан жуда кам фирқалар омонда қолган, хеч қайси фирқа бутун тарих давомидаги хамма китобларидаги ривоятчиларни тасдиқлай олмайди. Шу сабабли хам ахли суннат деб маъруф бўлган фирқаларни китобларида адашган матлабни жуда кўп топса бўлади, шунга ўхшаш шиъа фирқаларини китобларида хам бундай матлабларни осон топиш мумкин; энди хар қандай далилга кўра (хадисни заифлиги, ижтиход, хато ва…..) бир фирқани уламолари матлабни рад қилса ва унга мухолиф бўлган фирқани уламолари хам ўша далилларга кўра, агарчи бу матлаблар уларни китобларида мавжуд бўлса хам, матлабни рад қила олишади ва ўзларидан узоқлаштиришади.

Мана бу холатда, ўзлари хам уларни заиф ва ёлғон деб хисоблайдиган ва уларга қарши раддия хам ёзишган  ёлғон ривоятлар сабабли, шиъа ғуллотларининг суннийларни  айблашлари ёки сунний ғуллотларининг шиъаларни айблашлари, қандай натижаларга олиб келади?  Шиъа ва суннийни ўртасидаги бугунги кунда содир бўлаётган  жанглар, касалликларлардан бошқа нарса келтирадими? Буни фойдасини ким кўради? Эътибор беринглар, бу борада фикр қилингларчи.  У келтираётган иккинчи ўринда айтадики:

  ثانياً: يأتي كفرهم من جهة قولهم بقرآن فاطمة، ونزول الوحي عليها ..!

Бу хам бугунги кундаги шиъаларда хеч қандай асосга,пояга эга бўлмаган ғуллотларни ақидаларидан бири хисобланади. Яъни улар фақат бир ёлғонни кетидан 12 имомлик шиъаларни хаммасини муртад дейишликдан шарм қилишмайдими? Бўлиб хам бугунги кундаги шиъалар хозирги мавжуд қуръонга бутунлай эътиқод қилишади. Улар шарм қилишмайди. Олдин айтиб ўтганимиздек, қуръон ва суннат бўйича кофир ва муртад дейиш учун биз айтиб ўтган  тўрт филтер ва тўртталик мархаладан ўтказилиши керак, бу ерда мана бу мархалаларни риоя қилинганми? Аслида улар ахли суннат деб маъруф бўлган фирқалар билан бирга икки қадам йўлни босиб ўтишган эмас ва уларнинг  хар бирини жамоати бирга бўлишмаган, улар бошқа йўлдан юришган ахли суннат ва жамоатни бошқа фирқалари ва бошқа мусулмонлар бошқа йўлдан юришган. Яъни уни айтишича,улар  фотимани қуръони деб эътиқод қилишади ва уларни ўлдириш керак. Хўп. Хозирни ўзида бориб улардан сўра, одамлардан сўрачи, одамларни орасида эмассизларми? Хатто хануз уларни ўрталарида ғуллотни фосид ақидалари сақланиб қолган кишилар  хам орадан минг йилдан ортиқ вақт ўтганига  қарамасдан хали-хануз покланишмаган, яъни ақидалари покланмаган, агар уларга мурожаъат қилсанг барибир улар қуръонни хақ деб билишади; энди сухбатлари очиқ-ойдин бўлган уламолар хақида гапирмаса хам бўлади. Учинчи ўринда айтадики:         

  • ثالثاً: يأتي كفرهم من جهة غلوهم في الأئمة، والقول بعصمتهم ..!

Агар такфирни шартларини ва монеъликларини назарга олмаган холда, аимма ва буюк кишилардаги ғулув шахсни муртад бўлишига боис бўладиган бўлса,сизни назарингиз бўйича  бутун тарих давомида пайғамбарлар, шайхлар, ўзларини  уламолари, аиммалари борасида ғулувга дучор бўлган ахли суннат деб маъруф бўлган фирқаларни хаммаси муртад бўлишмайдими? Хозирчи? Уларни неча фоизи муртад бўлишдан омонда қолар экан?  Уларнинг аксари мана бу кимсаларнинг назари бўйича муртад бўлмайдими? Демак, мана бу кимсаларнинг муридларидан имом Нававийни, ибни Хожарни ва бошқаларни очиқчасига такфир қилаётган кимсалар пайдо бўлгани учун ажабланмай қўяверинглар, улар сўфийларнинг  баъзи сифатларига эга бўлган мусулмонларни ўртасида бемалол бомба портлатишади, уларнинг қўли ва тилидан мусулмонларни хеч нарсаси омонда  қолмайди.

Улар ислох учун келишмаган, улар мусулмонларни айблардан,нуқсонлардан тозалаш учун келишган эмас. Улар тўртталик мархала нима эканини билишмайди? Улар шариат қўйган тўртталик филтер  учун келишмаган, улар фақат мусулмонларни мусулмонлар билан машғул қилиш учун келишган холос.  Бориб фирқаларнинг барча китобларини кўриб чиқинглар, боринглар мана бу мусулмонларни ( биз уларни умуман олганда мусулмон деб биламиз) кўриб чиқинглар, уларнинг фалончи шайх, фалончи пир, фалончи имом, фалон нарса хақидаги раъйлари нима? Уларни шундай  жинояткорки, бемор мусулмонни дармон қилишни ўрнига ўлдиришади. Фақир мусулмонни бениёз қилишни ўрнига ўлдиради. Олдин мана бу заминада муфассал сухбат қилганмиз, фақатгина мана бу бир далил сабабли, мусулмонни қонини тўкишни халол қилишган.  

غلوهم في الأئمة،

Шу далил сабабли уни қонини халол қилиб олгандан сўнг, худди шу далил билан  покистондаги,афғонистондаги, мисрдаги, бошқа жойлардаги, ироқдаги сўфийларни марказига бориб бомба портлатади ва масжидга борган мусулмонларни ёки бир маконда жамланган мусулмонларни портлатиб юборишади; эркак ва аёлни, қари ва ёшни, хаммани, гўдакларни тириклайин бўлак-бўлак қилиб ташлашади. Бу ишлар  мана бу фатвони асосида қилинади. Демак, улар қаердан сув ичаётганини кўриб қўйинглар? Улар кимларга хизмат қилишяпти? Улар мусулмонларни хизматидами ё мусулмонларни душманиними? 

  • رابعاً: يأتي كفرهم من جهة تكفيرهم للصحابة، وعامة المسلمين …! 

Биз олдин хам бу хақида сухбат қилганмиз. Мана бу холатда, уларни назари бўйича хавориж муртад хисобланади, нима учун? Чунки улар Али розиаллоху анхуни ва ана ўшанча сахобаларни такфир қилишган. Бўлиб хам пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васаллам Али розиаллоху анхуни жаннат ахлидан деб санаган эдилар. Аммо хавориж келиб у кишини бошқа минглаб сахобаларга қўшиб такфир қилишади. Али розиаллоху анху буларни баробарида туриб уларни такфир қилганлари йўқ,балки айтдиларки:

اخواننا بغوا علینا یا قومٌ بغوا علینا؛

улар бизларни биродарларимиз бўлиб, бизларга қарши бағий бўлишган. У киши уларни кофир эмас, ўзларини биродарлари деб номлаганлар. Агарчи улар у кишини очиқчасига такфир қилишган ва қўлларини юзлаб мусулмонларни қонига белашган бўлса хам уларни такфир қилмаганлар, кейинроқ эса мана бу кимсалар  қўлларини бу кишини қонига хам белашди. Имоми Али розиаллоху анхуни мана шу кишилар ўлдиришган.

Али ибни Аби Толиб розиаллоху анху мана бу такфирийларни қўли мусулмонларни қонига беланмагунча, хеч қандай жазо тайинлаган эмаслар, масжидларда уларни имомларини ортида намоз ўқилган ва уларни масжидларида намоз ўқишни мамнуъ қилинмаган ва  улар учун хам бошқа масжидларга келиб намоз ўқишларига чеклов қўйилмаган. Аммо энг баттар холатда баъзи бир уламолар уларнинг бузғунчи фикрларини олдини олиш учун маълум жазоларни белгилашган, бу билан уларни тилларини тийишни ва адаб қилинишларини назарда тутилган, лекин уларни устида муртадларни ахкомларини ижро қилишмоқчи бўлишган эмас. Улар масалан бошқаларни хақорат қилаётган,сўкаётган ёки бошқаларга тухмат қилаётган, ўғрилик қилган,зино қилган,шароб ичган кишилардек мухокама қилинарди, уларни мухокама қилинишларини талаб қилишган. Яъни уларни жинояти хақорат қилиш,сўкиш,тухмат қилишдан иборат бўлган, ёки опа-синглиси ва биродарини жиноят қилган деб иддао қилган аммо бу жиноятни исбот қила олмаган, шу сабабли хам ёлғончи,тухматчи, хақорат қилувчи киши сифатида шаллоқ уриш ёки бир неча кун зиндонга ташлашга ўхшаш жазоларни назарда тутишган.

Бундан ташқари агар улар мана бу жиноятни такрорлашса, худди ёлғончи,хақорат қилган ё тухматчи кишига ўхшаш улардан эхтиёт бўлиш керак; яъни худди мунофиқ ва секулярзадалардан эхтиёт бўлгандек  улардан эхтиёт бўлинади. Чунки сен ўзинг учун мухим бўлган нарсани қаттиқ мухофизат қиласан ва уни мухофизат қилиш бўйича бепарволик қилмайсан. Бундай кишилар ўзларига куфрни  қайтиб келишидан ибо қилишмайди ва куфрга қайтиш улар учун қўрқинчли эмаслигини хам  кўрсатишади, улар учун куфрга тушиб қолишлари хам мухим эмас, шу сабабли хам бепарволик қилишади,дархақиқат улар иймонларини хатарга қўйишади. Бўлиб хам мўъмин киши яна қайтадан куфрга қайтишдан кўра тоғни тепасидан пастга ташланишни афзал кўради ; шунинг учун хам иймонини қаттиқ химоя қилади.

(давоми бор……..)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *