Муқаддамот дарслари/ саккизинчи дарс :  фитрий эхтиёж сифатидаги шодлик ва уни қандай контрол қилиб бошқариш.

Муқаддамот дарслари/ саккизинчи дарс :  фитрий эхтиёж сифатидаги шодлик ва уни қандай контрол қилиб бошқариш.

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган

(35- қисм)

Рақс ва ўйин :

  Уммул мўъминин Оиша розиаллоху анхо айтадики: ийд кунида хабашийлар масжидда рақс ва ўйин  билан машғул эдилар                

« جاء حَبَشٌ يزْفِنُونَ في يوْمِ عِيدٍ في الْمَسْجِدِ»

Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мени уларни томошо қилишга чақирдилар, мени уларни кўриш учун даъват қилдилар,

«فَدَعَانِي النبي صلى الله عليه وسلم»

Ва бошимни у кишининг елкаларига қўйдим ва уларни ўйинларини томошо қилиш билан то томошо қилишни хохламай қолгунимча машғул бўлдим. [1]

Имоми Ахмад ибни Ханбал хам уммул мўъминин Оиша розиаллоху анходан ривоят қилиб мархамат қилади:

وَضَعَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ذَقْنِي عَلَى مَنْكِبَيْهِ لِأَنْظُرَ إِلَى زَفْنِ الْحَبَشَةِ[2]

Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мен хабашиларни рақсини томошо қилишлигим учун  мени жағимни елкаларига қўйдилар. Имоми Захабий айтади: бу ердаги “зафн”дан мақсад рақсдур ва ибни Усайр хам айтади: “зафн” ибораси аслида рақс ва ўйин  маъносида. Шунингдек уммул мўъминин Оиша розиаллоху анходан қилинган ривоятларда келтирилишича: [3]

 قَدِمَ وَفْدُ الْحَبَشَةِ، فَجَعَلُوا يَزْفِنُونَ، وَيَلْعَبُونَ، وَالنَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَائِمٌ يَنْظُرُ، فَقُمْتُ وَأَنَا مُسْتَتِرَةٌ خَلْفَهُ، فَنَظَرْتُ حَتَّى أَعْيَيْتُ، ثُمَّ قَعَدْتُ، فَنَظَرْتُ حَتَّى أَعْيَيْتُ، ثُمَّ قَعَدْتُ، وَرَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَائِمٌ يَنْظُرُ، فَاقْدُرُوا قَدْرَ الْجَارِيَةِ الْحَدِيثَةِ السِّنِّ الْمُشْتَهِيَةِ لِلنَّظَرِ. 

Хабашийлардан ташқил топган хайъат бизларни олдимизга етиб келишди ва  улар рақс, ўйин билан машғул бўлишди…… Бошқа бир жойда уммул мўъминин Оиша розиаллоху анхо мархамат қиладилар:  [4]

« وَالْحَبَشَةُ يَلْعَبُونَ بِحِرَابِهِمْ فِي مَسْجِدِ»

Хабашийлар масжидда қуроллари билан ўйин кўрсатишган эди, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мени ўзларини ридолари билан тўсдилар ва мен уларни ўйинларини томошо қилдим. Хабашийлар шодлик қилиб ўйнаётган ва найзалари билан рақсга тушаётган пайтларида Умар масжидга кириб келади ва бир мушт майда тошни олиб уларга ота бошлайди, пайғамбаримиз салаллоху алайхи васаллам унга қараб мархамат қилдиларки: [5]

دعهم یا عمر[6]

“эй Умар уларни ўз холларига қўй.”

Уммул мўъминин айтадиларки: мен шу холатда масжиддаги хабашийларнинг ўйинларини то пайғамбар чарчагунларича томошо қилдим. Шунинг учун хам кичик ёшдаги қизларни хиссиётларини ва уларнинг  ўйинга, кўнгил очар нарсаларга нисбатан эхтиёжларини  эътиборга олиниши керак.

«فَاقْدِرُوا قَدْرَ الْجَارِيةِ الْحَدِيثَةِ السِّنِّ حَرِيصَةً على اللَّهْوِ .[7]

Албатта шу хабашийлар росулуллох саллаллоху алайхи васаллам Мадинага кириб келган пайтларида қадами мубораклари учун шодликларини изхор қилган холда, қуроллари билан ўйин ва рақс намойишини кўрсатган эдилар: Анас ибни Молик розиаллоху анху айтади:  росулуллох саллаллоху алайхи васаллам Мадинага келган пайтларида,

لَمَّا قَدِمَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمَدِينَةَ،

хабашийлар у кишининг қадами мубораклари учун ўзларининг шодликларини изхор қилиб қуроллари билан ўйин кўрсатган эдилар,  

لَعِبَتْ الْحَبَشَةُ لَقُدُومِهِ فَرَحًا بِذَلِكَ، لَعِبُوا بِحِرَابِهِمْ.[8]

Шавконийни айтишича, уларнинг ўйини қуролларини қўллари билан айлантириш ва бадан харакатларидан иборат эди. [9]

Бундан ташқари уммул мўъминин Оиша розиаллоху анхо ривоят қиладиларки: росулуллох саллаллоху алайхи васаллам ўтирган эдилар, шунда ёш болаларнинг бақир- чақир шовқинини эшитдим, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам ўрниларидан турдилар ва бир хабаший чўрининг рақсга тушаётганини ва болалар уни атрофини ўраб олишганини кўрдилар,

«حَبَشِيَّةٌ تَزْفِنُ وَالصِّبْيَانُ حَوْلَهَا»،

Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қилдилар:

 يَا عَائِشَةُ تَعَالَيْ فَانْظُرِي» …[10]

“Эй Оиша кел, буни кўргин……..”

Бу ерда очиқ-ойдин кўриниб турганидек, бир хабаший чўри рақсга тушган, агар рақсга тушишлик харом бўлганида росулуллох саллаллоху алайхи васаллам бу чўрини рақсга тушишдан манъ қилган  ва уни хукмини содир қилган бўлардилар,  бундан ташқари уммул мўъминин Оишани мана бу чўрини рақсини томошо қилишга чақирмаган ва ўзлари хам  қарамаган бўлардилар.

Имоми Шофеъий рохимахуллох мана бу хадисни истинод қилган холда айтадики: рақс харом хам эмас, макрух хам эмас, балки мубохдур, фақат шу шарт биланки эркак киши муханнасин (хунаса)ни қилиғини қилмаслиги керак, яъни ўзини аёлларга ўхшатадиган, суст, ғайратсиз, эркаклик сифатлари бўлмаган эркакларни қилиғини қилмаслиги керак, агар бу ишни қиладиган бўлса харом хисобланади. Энди сизлар шариатдан хабари бўлган ё ўтган мусулмон аждодларини суннатларига эга бўлган хўромийларнинг пойкубисида (хур прай) нима учун  хатто елкани  қимирлатишни ё ўринсиз кулишни ё ортиқча қилиқларни кўрмаслигингизни тушуниб олгандирсиз? Уларни кўпчилиги жиддий, оғир,босиқ холда бу пойкубини қилишади. Гўёки улар жанг қилаётгандек буни амалга оширишади. Шайхлар ва уламоларни хам пойкубиси (хур прай) ва хатто ўзларига хос гуронийлари,тароналари бўлган. Ха, уларнинг шодлиги қалбларида ва уларнинг зохирий харакатлари хам уларнинг эркакликларига,шахоматларига зарба урмайди. Суронийларни,шаккокларни ва бошқа курд лахжаларининг  халпаркий ва пойкубилари, балучларнинг қилич билан рақсга тушишлари, туркманларнинг ханжар билан зикрга тушишлари, эронни жанубидаги хамалийларни азбоси, арабларнинг қилич рақслари хам мана буларга мисол бўла олади. Албатта чеченлар ва бошқа мусулмон қавмлар хам аллохни шариатидаги қонунга муносиб холда пойкубийларни, рақсларни вужудга келтиришган, уларни зикр қилиб ўтиришга хожат йўқ.

Шофеъий мазхабида рақсни хукми мубох, аммо ханафий ва моликий ва ханбалий мазхабларида макрух. Буни далили хам бу рақс инсонни шахсиятини,убухатини пастга тушуриб юборади, деб  саналган. Албатта баъзиларни иддао қилишларича, ханафий ва моликий мазхаблари рақсни умуман харом деб билишади, аммо мана бу азизлар шубхага тушиб қолишган, улар матлабни хато тушунишган, чунки ханафий ва моликий мазхабида ана бу рақс билан ибодат қилаётган кимсаларнинг дастасини рақси харом қилинган, улар бу рақсни аллохга яқин бўлишни бир нави деб хисоблашади. Бу худди баъзи дарвешлар ва сўфийларни ишига ўхшайди, фиқх илмини ахли мана бундай рақсларни тахрим қилиш бўйича хеч қандай ихтилофга эга эмас.

(давоми бор……..)


[1] رواه مسلم

[2]مسند امام احمد (٢٣٧٠٩٩)

[3] ذهبی . الفائق(۲/۱۱۲)

[4]ابن اثیر. النهاية(٢/٣٠٥)

[5]صحیح مسلم، أبو الحسن مسلم بن الحجاج النيسابوري، دار إحياء التراث العربي، ج 2، ص 609

[6] متفق علیه

[7]متفق علیه . مسلم بن حجاج نيشابوري، صحيح مسلم، ج 2، ص 609، تحقيق: محمد فؤاد عبد الباقي، کتاب صلاة العيدين، بَاب الرُّخْصَةِ في اللَّعِبِ الذي لَا مَعْصِيةَ فيه في أَيامِ الْعِيدِ/ محمد بن اسماعيل البخاري، صحيح البخاري، ج 1، ص 173، تحقيق : د. مصطفى ديب البغا، کتاب الصلاة، ابواب المساجد، بَاب أَصْحَابِ الْحِرَابِ في الْمَسْجِدِ . / بخاری کتاب المناقب ج۲ص۱۷۹ و کتاب العیدین ج۱ص۱۲۳ – صحیح مسلم کتاب صلوه العیدین ج۲ص۶۰۸

[8] سنن أبي داود كتاب الأدب باب في النهي عن الغناء.

[9] فإن اللعب هو الحركات الصادرة منهم من تقليب حرابهم بأيديهم وحركة أبدانهم

[10]البانی در ” صحیح الترمذی” (3691). و ابن حجر   در فتح الباري

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *