Мушриклар аллох билан ўзларини ўртасига восита қўйиб

Мушриклар аллох билан ўзларини ўртасига восита қўйиб олишади ва булар бизларни аллохга яқинлаштиради деб эътиқод қилишади. Аллох таоло ўзи билан махлуқини ўртасидаги хар қандай воситани қабул қилмайди ва бутпарастларнинг  яқинлашиш бахонасида восита қилишларини хам рад қилиб айтадики:

  1. 1-    وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِهِ أَوْلِيَاءَ مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَى.

У зотдан ўзга дўстларни ( худо) қилиб олган кимсалар :” биз фақат улар бизни аллохга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз.”

Жавоб: агар оятга диққат билан қарайдиган бўлсак мархамат қилинадики:

 وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِهِ أَوْلِيَاءَ مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَى (زمر/3)

У зотдан ўзга “дўстлар” ни ( худо) қилиб олган кимсалар: “ биз ( ўша худоларимизга) фақат улар бизни аллохга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз”,

Мана бу оятда аллох таоло мушрикларни аллохдан бошқага қилган  ибодатларини маломат қилаётганини  кўрамиз, у зот бу билан ўзига яқинлашиш учун қилинаётган ишларни маломат қилмаяпти ,чунки баъзида  мўъмин кишини  бирор мустахаб ё вожиб амали   хам аллохга яқинлашишига боис бўлади ва бу амал шариатга мувофиқдир. Лекин агарда харом ё ширк амаллари билан аллох таолога яқинлашишни хохлайдиган бўлишса , биз бу ишни шариатга тўғри келмайди деб хисоблаймиз . Шундай экан баъзи бир амалларни восита қилиб аллохга яқинлашишни ўзи қайтарилмаган, балки ибодатларни илохаларга бериб қўйиш ва бу илохаларга аллохни рубубият ва бошқа хусусиятларини бериш шариатда қайтарилгандир.

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *