Хизблар  тарфарруқни омили, дорул ислом эса мусулмонларнинг  вохид жамоатини сақлаб турувчи ва дунёга келтирувчи омил хисобланади.

Хизблар  тарфарруқни омили, дорул ислом эса мусулмонларнинг  вохид жамоатини сақлаб турувчи ва дунёга келтирувчи омил хисобланади.

Бугунги  кунда эронда  биз кўриб турганимиздек, наждийлар бир нарса дейишса, муфтизодани мактаби бошқа  бир нарса дейди, инглиз шиъалари ва либирал суннийлар ёки америкалик мутахажжирлар  яна бошқачароқ гапиришади, дарвеш ва суфийлар ва …..бошқалар хам ўзларига турли-хил йўлларни чизиб ўзларини йўлларидан  кетишяпти. Сизларга мисол тариқасида  айтадиган бўлсам: йўл қоидалари бўйича қизил чироғ тўхташ ва эхтиёт билан ўтиш маъносини билдиради. Бир тасаввур қилиб кўринглар, агар бизлар қизил чироғ борасида хам манъ қилиш ва ўтишга рухсат хукмларига эга бўладиган бўлсак, буни натижаси нима бўлади?!…….албатта мусибат…….

Хар бир жамиятда хукумат, хизб (партия)  ё жамоатларнинг  хар бирида бир мушаххас иш учун икки хил қонунга эга бўлинса, шубхасиз бундай  жамият хаёти ва ўзини идора  қилишни бир  хил тартибда, хамоханг  равиш билан олиб боришга қодир бўлмайди……

Биздан олдинги  даврларда  ўтган  жамиятларнинг   ёрқин намунаси,  пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламни давридаги жамият бўлиб, бу жамиятда “хилма- хил фикрлар” бўлиши  билан бир қаторда “ягона қонунни” биргаликда қабул қила олишган, аммо бошқа жамиятлар турли-хил назарларни нафий қилиш билан диктаторлик системасини вужудга келтиришди ёки ягона қонунни ўрнига ана ўша турли- хил назарларни қабул қилиб, хар куни ўзларини парокандаликлари,қолоқликларини кучайтиришди……

Мусулмонлар жамияти махсусан исломий хизблар   (партиялар) мана шундай асосий  мушкилотга рўбарў бўлиб қолишган, бу хизблар турли-хил назарларни асоси бўйича ягона қонунга асосланиб амал қилишмайди ,балки бир-бирига  қарама- қарши амал қилиб боришади,  мана бу биз мусулмонларнинг  ўртасидаги тафарруқни умумий хусусиятларидан биридир.

Сиз ўзингизни тахқиқотларингиз асосида қўлингизни намоз пайтида ханбалийларга ўхшаб кўкрагингизни устига қўйишингиз ё шофеъийларга ўхшаб киндикни устига қўйишингиз ёки бўлмасам ханафийларга ўхшаб киндикни остига ё моликийлар ва жаъфарийлар ва зайдийларга ўхшаш қўлингизни  шундай ташлаб қўйишингиз мумкин,  аммо мана буларни барчасини  сиз ўзингиз якка холда намоз ўқиганингизда ижро қилса бўлади, энди сиз жамоат намозига қўшилган пайтингизда  эса бу қонун амал қилмайди ва сиз имомга  эргашиш қонуни бўйича амал қилишингиз лозим бўлади…..

(давоми бор……)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *