Муқаддамот дарслари/ тўртинчи дарс: ислом нима ва мусулмонлар кимлар?
(1-қисм)
Бисмиллах валхамдулиллах
“Албатта хамд ва сано танхо аллохга лойиқдир, унга шукр айтамиз ва ундан ёрдам сўраймиз, ва ундан мағфират талаб қиламиз ва ўзимизни нафсларимизни шарридан ,амалларимизни ёмонлигидан аллохдан панох сўраймиз, кимни аллох хидоят қилса уни хеч ким гумрох қила олмайди, кимники аллох гумрох қиладиган бўлса уни хеч ким хидоят қила олмайди, ва аллохдан ўзга илох йўқлигига ва уни шериксиз эканига гувохлик бераман, Мухаммад уни бандаси,элчиси эканига шаходат бераман.”
“Эй мўъминлар,аллохдан хақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган холларингда дунёдан ўтинглар!”
“Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (одамдан) яратган ва ундан жуфтини (хавони) вужудга келтирган хамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган парвардигорингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавоблардан ўртага номи солинадиган аллохдан қўрқингиз ва қариндош- уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)! Албатта аллох устингизда кузатувчи бўлган зотдир.”
“Эй мўъминлар, аллохдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда аллох) ишларингизни ўнглар ва гунохларингизни мағфират қилур. Ким аллохга ва унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди.”
Аммо баъад: энг рост сўз аллохни китоби ва энг яхши равиш Мухаммад саллаллоху алайхи васалламни равишидир, энг ёмон иш динда янгилик вужудга келтиришдир, динда янги пайдо бўлган нарса, бидъатдир; хар қандай бидъат гумрохлик ва хар бир гумрохлик эса жаханнамдадир.[1]
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух
Олдинги уч дарсни ўқиган биродарлар ва опа-сингиллар дин нима эканини яхши билишади. Уни тўрт мафхуми,маъноларини ўрганишган, бунга қўшимча равишда, жохилият махсусан мухим ишлардан бўлмиш тоғутга куфр келтириш масаласини яхшилаб таниб олишган, бугунги дарсни дарк қилиш хам уларга жуда осон ва енгил бўлади.
Дарсимизни аввалидаёқ шу нуқтани мусулмон биродарларимиз ва опа-сингилларимизга эслатиб ўтмоқчиманки, қуръон назари бўйича икки дин мавжуддир: ё ислом дини ё мушрикларни дини, аллох таоло ўзини каломида қаерда мушрикларни исмини келтирган бўлса, ундан мақсад ғайри ахли китобни мушриклари бўлган. Яъни соддароқ бугунги забон билан айтганда, фақат иккита дин бор, ё ислом дини ( ўзини хилма-хил шариатлари билан) ё секуляризм дини ( у хам ўзини юзлаб турли-хил мазхаблари,фирқалари билан бирга).
Бу холатда, осмоний динлар деган сўзни ишлатиш дуруст бўлмайди, балки қуръонни назари бўйича фақат биргина осмоний дин мавжуд ва барча пайғамбарлар бир динни етказиш,таблиғ қилиш учун келишган у хам бўлса исломдир; аллох таоло таъкидлаб айтадики:
“إنَّ الدِّینَ عِنْدَ اللَّهِ الْإِسْلام” و “وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَالْإِسْلامِ ديناً فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنَ الْخاسِرينَ”.
Барча пайғамбарлар одамларни мана бу ягона динга даъват қилиш бўйича эргашадиган икки содда аммо мухим аслдан иборат бўлган, ана ўша даврни пайғамбарини канали орқали мана бу икки аслга таслим бўлган киши, ислом доирасига кирарди. Аллох таоло мана бу икки асл хақида мархамат қиладики:
وَلَقَد بَعَثنا في كُلِّ أُمَّةٍ رَسولًا أَنِ اعبُدُوا اللَّهَ وَاجتَنِبُوا الطّاغوتَ (نحل/36)،
Аниқки, биз хар бир умматга: “аллохга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар”, (деган вахий билан ) бир пайғамбар юборганмиз.
وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ مِنْ رَسُولٍ إِلَّا نُوحِي إِلَيْهِ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدُونِ (انبياء/25)،
(эй Мухаммад), биз сиздан илгари юборган хар бир пайғамбарга хам: “хеч қандай илох йўқ, магар менгина бордирман, бас менгагина ибодат қилинглар,” деб вахий юборгандирмиз.
Шу сабабли хам мана бу мафхумни тасдиқлаб мархамат қиладики:
فَمَن يَكفُر بِالطّاغوتِ وَيُؤمِن بِاللَّهِ فَقَدِ استَمسَكَ بِالعُروَةِ الوُثقى لَاانفِصامَ لَها (بقره/256)،
Бас,ким шайтондан юз ўгириб, аллохга иймон келтирса, у хеч ажраб кетмайдиган мустахкам халқани ушлабди.
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хам ўзларини даъватларини бошида мухотобларга рисолат сифатида баён қиладиган нарса,(жамиятдаги ижроий ахкомлар нозил бўлишидан олдин) мана бу икки асл бўлган, у киши мархамат қиладиларки:
يَا أَيُّهَا النَّاسُ، قُولُوا: لا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ تُفْلِحُوا؛
Эй инсонлар, ла илаха иллаллох,денглар нажот топасизлар;
Исломни икки умумий,хамма нарсани ўз ичига олувчи маъноси:
1-Ла илаха- тоғутга куфр келтириш, яъни аллохни шариатидаги қонунларга хилоф бўлган барча қонунларни,программаларни,йўлларни оёқ-ости қилиш, рад қилишдир. [2]
2-Иллаллох- аллохга иймон келтириш, яъни бизлар намозларимизда бераётган ахддир:
« إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ»
Мана бу ахдга биноан, ўзимизни барча ибодат ишларимизни кундалик ишларимиз, хаётимиз, хукумат, қонун, таълим ва тарбия ва хамма нарсани аллохга топширамиз.
Бутун тарих давомида, мана бу икки аслга таслим бўлган хар бир киши ( ла илаха- тоғутга куфр келтириш ва иллаллох- аллохга иймон келтириш), ана ўша асрни канали орқали, яна таъкидлаб айтаман, мана бу икки аслга таслим бўлиш албатта ана ўша асрни пайғамбарини канали орқали бўлиши керак, ёки бошқача таъбир билан айтганда охирги пайғамбарни канали орқали бўлиши лозим; бу холатда мана бу шахс ислом доирасига киради ва дунёда уни исломи қабул бўлади, энди мана бу шахсни қалбида нима борлигини, рост ё ёлғонми, қалбидаги нарса аллохга топширилади,қиёмат кунига қолади, мана бу дунёда ислом доирасига қолади ва биз уни қалбидаги нарсадан бехабармиз.
Мана энди росулуллох саллаллоху алайхи васаллам шахсларга бир неча дақиқани ичида тушунтирган фахмлаш осон бўлган содда исломни қайси эканини билиб олгандирсизлар? Хар қандай ёшда ва хар қандай саводни мезонига эга бўлган мукаллаф шахс ё уни қабул қиларди ё рад қиларди. Аммо бугунги кунда ,тавхидни навлари ва қисмлари хақида ўнлаб китоблар ёзилган ва йиллар давомида олий ўқув даргохларида тавхид ва даъват дарси таълим олинади ва бу соха бўйича докторлик,аспирант, бакалавр каби илм даражаларини хам назарга олишган, аммо бу ишларни охирида тоғутларни хизматига бериладиган натижа қўлга киритилади холос. Бизлар мана бу натижаларни оли саъудни олий ўқув даргохларида, зайтунада,алазхарда ва ахли суннат деб маъруф бўлган фирқаларни диний мадрасаларини аксарида кўриб турибмиз.
Хар қандай суратда хам:
Хозиргача ислом дини нима эканини тушунгандирмиз? Шахс қандай қилиб ислом доирасига киради? Аллох таоло ўзини динига кирган шахсларга қандай исмни танлаган? Хозирги пайтда бизлар кўриб турган дасталар,гурухлар хатто фан ва сохаларни хам ўзига хос исми бор, мана бу фан ва сохаларни,гурухларни,хизбларни эгалари мана бу исмларни ихтиёр қилишган: нажжорлик,хайдовчилар,муаллимлар, табиблар ва …….секуляризм динида хам хар қандай киши ўзига бир исмни қўйиб олган, бири ўзини секуляр либирал деса, бошқаси нацианал социалист дейди, яна бошқа бири эса социал демократ, яна бошқаси моркисист ленинист дейди, шунга ўхшаш кумала,демократ,порти,екити ва …….дейишади.
Умуман айтганда, биз хар бир янги туғилган бола учун хам исм қўямиз, ёки хар қандай ишлаб чиқарилган нарсалар учун хам ўзига хос исмни таъйин қилинади. Энди аллох таоло ўзини вохид ислом динига эргашган кишиларга қайси исмни ихтиёр қилган? Мана бу вохид динга эргашган кишилар хар бир даврда бир исмга эга бўлишганми? Секуляризм динига эргашганларга ўхшаш турли-хил номларни ихтиёр қилишганми? Чунки секуляризм динига эргашувчиларни хар бирини ўзига хос исми бўлган, бутун тарих давомида уларни мохиятлари битта бўлгани билан хилма-хил исмларга эга бўлишган. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам замонларида ё қуръон адабиётида ва фиқхда уларга “мушриклар” дейилган,аммо хозирда уларга “секуляристлар” деймиз, биз уларни умумий суратда бу исм билан номлаймиз, фирқалари эса нихоятда хилма-хилдир. Уларни мазхаблари хам ранго-ранг номларга эга бўлган, хозирда хам вазият шундай, хар бир минтақада ўнлаб исмга эга ва турли-хил ахзобларни кўринишидадир. Ислом дини хам ана ўшаларга ўхшайдими ё болалар,сохалар,маконлар ва нарсаларга ўхшаш уларга ўзимиз бир исмни ихтиёр қилишимиз учун аллох таоло рухсат берганми?
Ёки масалан одамга эргашган кишиларни одамийлар, идрисга эргашганларни эса идрисийлар, ё нухга эргашганларни нухийлар, худга эргашганларни худийлар, солихга эргашганларни солихийлар, шу тартибда иброхимга эргашганлар- иброхимийлар, исмоилники- исмоилийлар, лутники- лутийлар, исхоқники- исхоқийлар, яъқубники- яъқубийлар, юсуфники- юсуфийлар, шуайбники- шуайбийлар, айюбники- айюбийлар, мусоники- мусовийлар, довудники- довудийлар, сулаймонники- сулаймонийлар, илёсники- илёсийлар, юнусийлар, закариёийлар, яхёийлар, ийсоийлар, мухаммадийлар деб номланишадими?
Биз мана бунга ўхшаган номларни қуръонда ё росулуллох саллаллоху алайхи васалламни суннатларида кўрганмизми? Агар бундай бўлмаса исломни қабул қилган кишиларни исми нима? Аллох таоло уларга нима исмни ихтиёр қилган?
Аллох таоло мархамат қиладики:
«مَا كَانَ إِبْرَاهِيمُ يَهُودِيًّا وَلاَ نَصْرَانِيًّا وَلَكِن كَانَ حَنِيفًا مُّسْلِمًا وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ»،
Яъни саййидимиз Иброхим секулярист хам бўлмаган,яхудий хам, насроний хам бўлмаган, балки “мусулмон” бўлган. Аллох таоло исломга эргашган кишиларга уни пайдо бўлган кунидан бошлаб то қиёмат кунигача фақат бир исмни ихтиёр қилган, у хам бўлса “мусулмон” деган номдир. Аллох таоло ла илаха иллаллох ,деб тоғутга куфр келтирган ва ибодатни фақатгина аллохга хос қилган ва бу усулга таслим бўлган кишиларни исмини мусулмон деган:
هُوَ سَمَّاكُمُ الْمُسْلِمينَ مِن قَبْلُ وَفِی هَذَا(حج/78)،
(аллохнинг) ўзи сизларни илгари(ги муқаддас китобларида) хам, мана шу (қуръонда) хам мусулмонлар (яъни ўзининг динига буйсинувчилар) деб атади.
Мусулмон биродарлар ва опа-сингиллар! Диққат қилинглар аллох таоло бутун башарият тарихидаги ислом динига эргашувчиларни исмини мусулмон деб ихтиёр қилди, хозирда хам бизларни исмимиз мана шудир. Агар ерни,осмонни, дарёни, тоғни,шамолни,офтобни,ойни исмини ўзгартира олмайдиган бўлсак ёки уни ўзгартириш ва ўзгартирмаслик хақида холиқ томонидан буюрилган хам эмасмиз. Худди дарёга тоғ ёки осмонга тоғ дея олмаганингга ўхшаш, аллох таоло бутун башарият тарихи бўйича сенга ихтиёр қилган исмни хам ўзгартира олмайсан. Тоғга бу исмни сен қўйгансан аммо сенга бу исмни аллох қўйган. Пайғамбарлар ўзларини тарихда қандай таништирганликларига бир эътибор бер: нух алайхиссалом айтадики:
«وَأُمِرْتُ أَنْ أَکُونَ مِنَ المُسْلِمِینَ» (یونس/۷۲)،
“Ва мен унга бўйинсинувчи- мусулмонлардан бўлишга маъмурман (амр этилганман).”
Иброхим ва Исмоил алайхимассалом хам айтишганки:
«رَبَّنَا وَاجْعَلْنَا مُسْلِمَیْنِ لَکَ وَمِنْ ذُرِّیَّتِنَا أُمَّةً مُسْلِمَةً لَکَ» (بقره/۱۲۸)،
Пайвардигоро,бизни ўзингга бўйинсингувчилардан қилгин ва зурриётимиздан хам ўзингга итоат қиладиган кишилар чиқаргин.
Иброхим ва Яъқуб алайхимуссаломларни хам фарзандларига қилган этлатмалари қуйидагича бўлган:
«وَوَصَّى بِهَا إِبْرَاهِیمُ بَنِیهِ وَیَعْقُوبُ یَا بَنِیَّ إِنَّ اللهَ اصْطَفَى لَکُمُ الدِّینَ فَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ» (بقره/۱۳۲)،
Иброхим, у билан бирга Яъқуб хам болаларига шу динни васият қилиб дедилар: “ўғилларим, албатта аллох сизлар учун шу динни танлади. Бас, мусулмон бўлган холингизда дунёдан ўтинг!”
Юсуф алайхиссалом дуо қилиб айтдиларки:
«تَوَفَّنِی مُسْلِمًا وَأَلْحِقْنِی بِالصَّالِحِینَ» (یوسف/۱۰۱)،
“(умрим битиб,сен ўзинг белгилаб қўйган ажалим етганида) мусулмон холимда жонимни олгин ва мени хам солих бандаларинг қаторига қўшгин.”
Мусо алайхиссалом хам айтадики:
«وَقَالَ مُوسَى یَا قَوْمِ إِنْ کُنْتُمْ آَمَنْتُمْ بِاللهِ فَعَلَیْهِ تَوَکَّلُوا إِنْ کُنْتُمْ مُسْلِمِینَ» (یونس/۸۴)
Мусо у (иймон келтирган кишиларга) деди: “эй қавмим,агар аллохга иймон келтирар экансизлар, демак, мусулмон бўлсангизлар, унинг ўзигагина суянинглар – таваккул қилинглар!”
Фиръавнни жодугарлари хам мусога иймон келтирган пайтларида айтадиларки:
«رَبَّنَا أَفْرِغْ عَلَیْنَا صَبْرًا وَتَوَفَّنَا مُسْلِمِینَ» (اعراف/۱۲۶)،
Парвардигоро, устимиздан сабру тоқатни ёғдиргайсан ва бизларни фақат мусулмон бўлган холимизда ўлдиргайсан!”
Сулаймон алайхиссалом яманни малакаси балқисга ва уни одамларига хитоб қилиб ёзадики:
«أَلَّا تَعْلُوا عَلَیَّ وَأْتُونِی مُسْلِمِینَ» (نمل/۳۱)،
“мехрибон ва рахмли аллох номи билан (бошлайман). Сизлар менга кибр- хаво қилмай,хузуримга бўйинсинган холингизда келингиз!”
Ийсо алайхиссаломни хаворийлари айтишган эдики:
«آَمَنَّا بِاللهِ وَاشْهَدْ بِأَنَّا مُسْلِمُونَ» (آلعمران/۵۲)،
“(Эй ийсо), гувох бўлгинки, биз аллохга буйсингувчилармиз. парвардигоро, нозил қилган нарсангга ишондик, пайғамбарингга эргашдик.”
Мана бу келтирилган далиллар очиқ-ойдиндир, шунингдек “ислом дини” барча пайғамбарларни рисолатини ташкил қилган, “мусулмон” номи хам бутун башарият тарихи давомида ислом динига эргашганларга берилгандир. Агар бутун қуръонни қидириб чиқсангиз,унга “мусулмон” дан бошқа хеч қандай исм берилмаганини кўрасиз. Мана бу исмни аллох таоло бизлар учун ихтиёр қилган; бу дин бутун башарият тарихи бўйича бир исмга эга бўлган ва бу динга эргашганларга хам бир исм берилган, мана бу дин бизлар учун то қиёмат кунигача нозил қилингандир.
Секуляризм динининг муридлари секуляризм динидаги ўзгаришлар,ўргартиришларни ислом динига қиёс қилиш сабабли ( чунки секуляризм динида ўзгаришлар,ўзгартиришлар жуда хам кўп), ислом динига нисбатан хам мана шу ўзгаришлар,ўзгартиришлар кўз-қараши билан қарашни хохлашади ва айтишадики: ислом дини бундан 1400 йил олдинги нарса, улар шу йўл орқали мана бу шубхани ривожлантиришни исташади,шунингдек секуляризм дини бутун тарих давомида башарни ақлига муносиб равишда ўзгарган, кундан- кунга ривожланиб бугунги холига етиб келган, улар хатто айтишадики: секуляризм бугун хам ўзгариб боряпти, бугун бизни дардимизга еган нарсани эртага ёқтирмай қолишимиз мумкин, уни рад қилиб ўрнига бошқа нарсани қўйишимиз хам мумкин. Яъни улар хавойи нафсларига эргашиб юришади, кўнгиллари нимани хохласа шуни қилишади. Дини ислом хақида улар худди шундай фикрга эга, ислом хам хавойи нафсга эргашади ва бу дин бундан 1400 йил олдинги даврники, бу дин ана ўша макон,замон ва миллатники ва бошқа замонларни,маконларни дардига емайди,дейишади.
Бизлар мана бунга ўхшаш шубхаларни махаллий секуляристлар хатто жахон секуляристларидан жуда кўп эшитганмиз, уларни фикрича ислом дини барча пайғамбарларни дини бўлган ва росулуллох саллаллоху алайхи васаллам келгач, у кишини даврида хам уни склети ана ўша ла илаха ( тоғутга куфр келтириш) ва иллаллох ( аллохга иймон келтириш) бўлган, бизлар ибодатни бир қисми сифатида хар куни “ийяка наъбуду ва ийяка настаъин” орқали баён қиламиз.
Мана бу бечора,девона секуляристлар хато қилишади. Одамни алайхиссаломни давридан буён дин мана шу дин бўлган, фақат уларни шариатлари фарқ қилган, исломни 1400 йил олдинги дин ,дейишни ўрнига уни олдинги пайғамбарларга хам қайтаришлари лозим. Уларни ақли мана бу даражада, уларни жохил ва фахмсиз дейилишини сабаби хам шу, улар фақат гумон,шубхаларга асосланиб сўзлашади.
Буни жавобига шуни айтиш лозимки, аллох таоло хеч қайси умматни хар бир макон ва замонда йўлбошчисиз қўйиб қўйган эмас, у зот мархамат қиладики:
وَ لَقَدْ بَعَثْنا فی کُلِّ أُمَّةٍ رَسُولاً أَنِ اعْبُدُوا اللَّهَ وَ اجْتَنِبُوا الطَّاغُوت (نحل/36)،
Аниқки, биз хар умматга: “Аллохга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар”, (деган вахий билан) бир пайғамбар юборганмиз.
وَ إِنْ مِنْ أُمَّةٍ إِلاَّ خَلا فیها نَذیر(فاطر/24)،
(сизнинг умматингиздан аввалги) хар бир уммат ичида хам албатта бир огохлантирувчи – пайғамбар ўтгандир.
ثُمَّ أَرْسَلْنا رُسُلَنا تَتْرا (مؤمنون/44)،
Сўнгра пайдар-пай пайғамбарлар юбордик.
Мана бу ва шунга ўхшаш оятларни бизларга айтаётган нарсаси шуки, ислом дини хамма замонлар ва хамма насллар учун рисолатдир, муайян давр ё макон ё мушаххас насл учун махсус қонун,программа бўлмаган; балки собит мохиятга эга барча пайғамбарларни хамма наслларга,маконларга,замонларга тегишли рисолатидир.
Ислом дини секуляризм динига ўхшаш хос бир табақа ё нажод ва миллат учун вужудга келтирилган нарса эмас. Бугун бир нарсани хохлаб эртага ундан воз кечадиган нисбий,хар куни ўзгариб турадиган ва бугун бир нарсани истаб эртага бошқа нарсани кўнгли тусаб қоладиган хавойи нафсига тобеъ, ноқис башар фикридан пайдо бўлган нарса эмас, шу сабабли хам ўзгаришлар,ўзгартиришларга бўйсинмайди. Ўзини хос табақасини доирасига муносиб равишда инсон томонидан ишлаб чиқарилган хос бир табақа ё хос бир миллат учун ана ўша табақани манфаъатларини таъминлаш йўлида ишлаб чиқарилган хам эмас. Ислом учун даъват қилиш уни фахмлаш хам ўзига хос бир табақани ихтироси бўлмаган. Ислом дини охирги пайғамбарни келган кунидан бошлаб то қиёмат кунигача аллох таолони барча одамлар учун хидояти,қонуни,рахмати бўлади. Аллох таоло мархамат қиладики:
وَمَا أَرْسَلْنَاکَ إِلَّا رَحْمَةً لِلْعَالَمِینَ(انبیاء/۱۰۷)،
Биз сизни барча оламларга фақат рахмат (яъни аллохнинг рахмати- жаннатга етаклагувчи) қилиб юбордик.
تبَارَکَ الَّذِی نَزَّلَ الفُرْقَانَ عَلَى عَبْدِهِ لِیَکُونَ لِلْعَالَمِینَ نَذِیرًا (فرقان/۱)،
Барча оламларни (охират азобидан) қўрқитувчи бўлсин деб ўз бандаси (мухаммад)га фурқон – қуръон нозил қилган зот- аллох барокотли-буюкдир.
إِنْ هُوَ إِلَّا ذِکْرٌ لِلْعَالَمِینَ (یوسف/۱۰۴)،
Бу (қуръон) фақатгина барча оламлар учун бир эслатмадир, холос.
قُلْ یَاأَیُّهَاالنَّاسُ إِنِّی رَسُولُ اللهِ إِلَیْکُمْ جَمِیعًا(اعراف/۱۵۸)،
Айтинг (эй Мухаммад): “эй одамлар,албатта мен сизларнинг барчангизга аллох( юборган) элчиман.
Росулуллох саллаллоху алайхи васалаллам ислом динини ана ўша тарихий занжирини давом эттирувчиси ва уни охирга халқаси рахматул лилаъламиндир ва қиёмат кунигача умумий хамма инсонлар хох у араб,турк, форс, курд, балуч,хўромий ва оқ,қора,сариқ,қизил бўладими, уларни барчаси учун аллохни юборган элчисидир.
(давоми бор…..)
[1] این مقدمه را رسول الله صلی الله علیه وسلم قبل از هر خطبه و سخنرانی ایراد می فرموند.
[2] که در جلسه ی قبل به صورت موردی به چند مورد اساسی آن ها اشاره کردیم.