Ўлганларга қуръон ўқишни савоби етиб борадими?

Ўлганларга қуръон ўқишни савоби етиб борадими?

( 2- қисм)

Хойрул қурунни исломий уламолари иттифоқ қилган нарса шуки, мусулмон холида ўлганларга дуолар,қилинган амалларни савоби етади, аммо агар бу шахс пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламни амакиларига ўхшаган шахс бўлса,

 مَا أَغْنَىٰ عَنْهُ مَالُهُ وَمَا كَسَبَ (مسد/٢)

Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ!

Яъни бу ерда шунга диққат қилишимиз лозимки, ошкор кофирларни хар олти дастаси яъни:

الَّذِينَ هَادُوا / یهودی ها 2- وَالصَّابِئِينَ  3- وَالنَّصَارَىٰ  4- وَالْمَجُوسَ 5- وَالَّذِينَ أَشْرَكُوا/ مشرکین (حج/ 17)  و 6- « مَن يَرْتَدَّ مِنكُمْ عَن دِينِهِ»/ مرتدین

Яхудийлар, собеинлар, насоро, мажус, мушриклар ва муртадлар ва шунингдек ички пинхон кофирлар ёки мунофиқларга хатто дуо қилинса хам етиб бормайди.

«إِن تَسْتَغْفِرْ لَهُمْ سَبْعِينَ مَرَّةً فَلَن يَغْفِرَ اللَّهُ لَهُمْ»(توبه/80)

(Эй Мухаммад), хох улар учун мағфират сўранг, хох мағфират сўраманг- агар етмиш марталаб улар учун мағфират сўрасангиз хам, аллох уларни асло мағфират қилмас.

Аллох таоло мархамат қиладики:

مَا کَانَ لِلنَّبِیِّ وَالَّذِینَ آمَنُواْ أَن یَسْتَغْفِرُواْ لِلْمُشْرِکِینَ وَلَوْ کَانُواْ أُوْلِی قُرْبَى مِن بَعْدِ مَا تَبَیَّنَ لَهُمْ أَنَّهُمْ أَصْحَابُ الْجَحِیمِ ‏(توبه/113)

На пайғамбар ва на бу мўъминлар- агар мушриклар қариндошлари бўлса хам- уларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир.

Энди агар бирор киши хабардор бўлмаганлиги боис бундай кимсаларни хаққига дуо қилса, худди Иброхим алайхиссаломга ўхшаб қилган ишини хато эканлигини билгач, мана бундай секуляристлар ё араб тили билан айтганда бундай мушриклардан бароат қилиб безор бўлиши ва бошқа дуо қилмаслиги лозим:

 «وَمَا كَانَ اسْتِغْفَارُ إِبْرَاهِيمَ لِأَبِيهِ إِلَّا عَن مَّوْعِدَةٍ وَعَدَهَا إِيَّاهُ فَلَمَّا تَبَيَّنَ لَهُ أَنَّهُ عَدُوٌّ لِّلَّهِ تَبَرَّأَ مِنْهُ ۚ » (توبه/114)

Иброхимнинг ўз отаси учун мағфират сўраши фақат унга берган ваъдаси сабабли эди. Энди, қачонки унга отаси аллохнинг душмани эканлиги маълум бўлгач, ундан бутунлай тонди. Албатта, Иброхим кўнгилчан ва халимдир.

Энди ўзларини секулярист бўлган яқинларини ,қариндошларини хаққига дуо қилаётган кишилар хатто муллолар, Иброхим алайхиссаломга ўхшаб ўзларини хатоларини тушунгач, бу ишдан ўзларини тийишлари ва исломни тўғри йўлига қайтишлари лозим, яъни бу секуляристлардан бароат қилишади, агар бу секуляристлар уларни оталари бўлса хам, энди тоға,амаки ё бегона бўладиган бўлса хам бу ишдан  тийилишлари керак.

 Энди мўъминларни мўъминлар учун қилган дуоси хақида қуйидагилар келтирилган:

  وَالَّذِینَ جَاءُوا مِن بَعدِهِم یَقُولُونَ رَبَّنَا اغفِرلَنَا وَلإِخوَانِنَا الَّذِینَ سَبَقُونَا بِالإیمَانِ وَلاَتَجعَل فِی قُلُوبِنَا غِلاً لِلّذِینَ آمَنُوا رَبَّنَا إنَّکَ رَؤُفٌ رَّحِیم (حشر: 10)

Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар:”парвардигоро, ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғашлик қилмагин. Парвардигоро, албатта сен мехрибон ва рахмлидирсан”.

Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хам мархамат қиладиларки:

دَعْوةُ المرءِ المُسْلِمِ لأَخيهِ بِظَهْرِ الغَيْبِ مُسْتَجَابةٌ، عِنْد رأْسِهِ ملَكٌ مُوكَّلٌ كلَّمَا دَعَا لأَخِيهِ بخيرٍ قَال المَلَكُ المُوكَّلُ بِهِ: آمِينَ، ولَكَ بمِثْلٍ . [1]

Мусулмон инсонни ўзини мусулмон биродари учун ғоибдан  қилган дуоси ижобат бўлади, (чунки) уни ёнидаги маъмур қилинган фаришта у биродари учун дуо қилган пайтида, омин худди шундай дуо ўзинг учун хам бўлсин,дейди.”

Шундай бўлгач хамма нарсани ўзини жойига қўяйлик. Бу аллохни шариатидаги қонундир; Умар ибни Хаттоб розиаллоху анху росулуллох саллаллоху алайхи васалламдан ривоят қилган:

« إنَّ اللَّهَ يَرْفَعُ بهذا الكِتَابِ أَقْوَامًا، وَيَضَعُ به آخَرِينَ»[2]

“Худованд бу китоб (қуръон) ни воситасида қавмларни даражасини кўтаради ва баъзиларини эса паст қилади. Чунки бу қуръон  икки хил йўналиш бўйича ишлайди:

 وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ ۙ وَلَا يَزِيدُ الظَّالِمِينَ إِلَّا خَسَارًا (اسراء/82)

Биз мўъминлар учун шифо ва рахмат бўлган қуръон оятларини нозил қилурмиз. (Лекин бу оятлар) золим- кофир кимсаларга фақат зиённи зиёда қилур.

(давоми бор…..)


[1] مسلم 7105

[2] رواه مسلم 817

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *