Ўлганларга қуръон ўқишни савоби етиб борадими?
( 3- қисм)
Аллохни шариатини равшан бўлишлиги билан бу шариатнинг душманларига яхшилик етади ёки аллох уларни нажас,беарзиш ,паст деган секуляристлар ё мушриклар билан мусулмонларга ўхшаш муомала қиламиз,деб ўйламасин.
«إِنَّمَا الْمُشْرِكُونَ نَجَسٌ » (توبه/28)
أَفَنَجْعَلُ الْمُسْلِمِینَ کَالْمُجْرِمِینَ* مَا لَکُمْ کَیْفَ تَحْکُمُونَ (قلم/35-36)
Ахир биз мусулмонларни жиноятчи- кофир кимсаларга баробар қилурмизми?! *** (Эй мушриклар), сизларга нима бўлди? Қандай хукм чиқармоқдасизлар?
Сизлар хам мусулмонлар билан жиноятчи кишиларга баробар муомала қилманглар,аллохни фармонига,дастурига биноан амал қилинглар.
Ўша аввалидаёқ намоз ўқийдиган ва рўза тутадиган,хажга борадиган,закот берадиган хатто гохида жиходга хам борадиган мунофиқларни тўдаси хақида аллох таоло мархамат қиладики:
وَلَا تُصَلِّ عَلَىٰ أَحَدٍ مِّنْهُم مَّاتَ أَبَدًا وَلَا تَقُمْ عَلَىٰ قَبْرِهِ ۖ (توبه/84)
Улардан биронтаси ўлса зинхор унинг (жаноза) номозини ўқиманг ва қабри устига хам бориб турманг! Чунки улар аллох ва унинг пайғамбарига кофир бўлдилар ва итоатсиз холларида ўлдилар.
Секуляристик ақидалар билан ўлган кишиларни қабрига харгиз борманглар, уларга жаноза намози хам ўқиманглар, хатто агар Иброхим алайхиссаломни отаси ёки пайғамбаримизни амакиси Абу Лахаб бўлган тақдирда хам.
Ана ўша фалончи секуляр ё мушрик шахс чиройли сифатларга эга бўлган ва яхши ишларни қилган бўлиши хам мумкин, аммо шуни хам яхши билингларки, аллох таоло Исмоил, Ясаъ,Юнус, Лутга ва уларни оталари,фарзандлари, ака-укаларига хидоят неъматини берганлиги ва уларни бутун оламлардан афзал қилгани хақида сухбат қилиб мархамат қиладики:
وَلَوْ أَشْرَكُوا لَحَبِطَ عَنْهُمْ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ [أنعام/ 88]
Агар улар мушрик бўлганларида қилган амаллари бехуда кетган бўлур эди.
Хатто росулуллох саллаллоху алайхи васалламга хитоб қилиб мархамат қиладики:
وَلَقَدْ أُوحِيَ إِلَيْكَ وَإِلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكَ لَئِنْ أَشْرَكْتَ لَيَحْبَطَنَّ عَمَلُكَ وَلَتَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ (زمر/65)
Дархақиқат,сизга хам,сиздан аввалги (пайғамбарларга) хам (шундай) вахий қилингандир: ” қасамки, агар мушрик бўлсанг,албатта қилган амалинг бехуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб қолурсан!
(давоми бор…..)