Партия (хизб),партиявийлик ва дорул ислом ва дорул куфрдаги хизблар (1) (22 бўлим)
(4-қисм)
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам аллох таолони хабари билан хизбни барча меъёрлари бўйича мушрикларни турли-хил хизбларини баробарида янги шахсиятга эга аъзолар билан янги манхажга,ақидага асосланган вохид хизбни ташкил қилдилар ва янги мақсадларни бу хизбга сингдирдилар.
Мана бу хизб аллохни хизби эди. Мана бу хизб маккадаги заифликни авжига чиққан пайтида хам ёки мадинада хукумат қудрати авжига чиққан пайтида хам ягона бўлган эди, аллох таоло у хақида мархамат қиладики:
وَمَن یَتَوَلَّ اللّهَ وَرَسُولَهُ وَالَّذِینَ آمَنُواْ فَإِنَّ حِزْبَ اللّهِ هُمُ الْغَالِبُونَ (مائده/56)
Кимки аллохни, унинг пайғамбарини ва мўъминларни дўст тутса (нажот топгай), зеро фақат аллохнинг гурухигина ғолиб бўлгувчидир.
Аллохни хизби хақида аллох таоло яна қуйидагича мархамат қилади:
لَا تَجِدُ قَوْماً یُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْیَوْمِ الْآخِرِ یُوَادُّونَ مَنْ حَادَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَوْ کَانُوا آبَاءهُمْ أَوْ أَبْنَاءهُمْ أَوْ إِخْوَانَهُمْ أَوْ عَشِیرَتَهُمْ أُوْلَئِکَ کَتَبَ فِی قُلُوبِهِمُ الْإِیمَانَ وَأَیَّدَهُم بِرُوحٍ مِّنْهُ وَیُدْخِلُهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِی مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِینَ فِیهَا رَضِیَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ أُوْلَئِکَ حِزْبُ اللَّهِ أَلَا إِنَّ حِزْبَ اللَّهِ هُمُ الْمُفْلِحُونَ (مجادله/22)
Аллохга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг аллох ва унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан – гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға- инилари, ёки қариндош- уруғлари бўлсалар-да – дўстлашаётганларини топмассиз. Ана ўшаларнинг дилларига ( аллох) иймонни битиб қўйгандир ва уларни ўз томонидан бўлган рух- қуръон билан қувватлагандир. У зот уларни остидан дарёлар оқиб турадиган, улар мангу қоладиган жаннатларга киритур. Аллох улардан рози бўлди ва улар хам ( аллохдан- у зот берган ажр –мукофотлардан) рози бўлдилар. Ана ўшалар аллохнинг хизбидирлар. Огох бўлингизким, албатта аллохнинг хизби ( бўлган зотларгина) нажот топгувчидирлар!
Агар мана бу аллохнинг хизбининг аъзолари росулуллох саллаллоху алайхи васалламни сахих йўлларида харакат қилишса қуйидаги оқибат албатта уларга насиб этади, аллох таоло росулуллох саллаллоху алайхи васалламни ва у кишини ёронларини таништириб мархамат қиладики:
كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ ۗ (آل عمران/110)
(Эй уммати Мухаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро, сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва аллохга иймон келтирасиз.
Аллох таоло хеч қаерда сизлар умматларни энг яхшисизлар деб мархамат қилмади,балки хамиша вохид умматга ишора қилган
«الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ »
улар қуйидаги ном билан аталган йўлда
«الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ»
харакат қилишади ва аллох таоло мана бу вохид умматни тўғри йўли хақида ва тарқоқ йўллар хақида мархамат қиладики:
وَأَنَّ هَذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيمًا فَاتَّبِعُوهُ وَلاَ تَتَّبِعُواْ السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَن سَبِيلِهِ ذَلِكُمْ وَصَّاكُم بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ (انعام/153)
Албатта, мана шу менинг тўғри йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга (тобеъ бўлманг) эргашмангизки, улар сизларни унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангиз,деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди.”
(давоми бор……)