Шаръий душманшиносий (3) умумий суратда тан олиш ва ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзодалар билан муомала қилиш равиши
Муқаддамот дарслари/ бешинчи дарс
Шаръий душманшиносий (3) умумий суратда тан олиш ва ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзодалар билан муомала қилиш равиши
(17- қисм)
6-Исломий хукуматни рахбариятига нисбатан самъ ва тоах қилишмайди:
«وَمَن یُشَاقِقِ الرَّسُولَ مِن بَعْدِ مَا تَبَیَّنَ لَهُ الْهُدَى وَیَتَّبِعْ غَیْرَ سَبِیلِ الْمُؤْمِنِینَ نُوَلِّهِ مَا تَوَلَّى وَنُصْلِهِ جَهَنَّمَ وَسَاءتْ مَصِیراً» (نساء/115)،
Ким хақ йўлни аниқ билганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўъминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаханнамга дохил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!
“Нуваллихи ва тавалла”, яъни у яхши кўрадиган нарсага уни қўйиб қўямиз. Пайғамбаримиз бошқа бир жойда мархамат қиладиларки:
«الْمَرْءُ مَعَ مَنْ أَحَبَّ»،
Инсон ўзи яхши кўрган кишиси билан бирга бўлади. Шахс мусулмонларни рахбарини рад қилса ва ўзини валоъси ва дўстлигини тоғутларга, секуляр кофирларга берадиган бўлса қиёматдаги дахшатли натижани хам кутаверсин. Биз қуръонга иймон келтирамиз,дейдиган мунофиқлар ёлғон айтишади, аммо улар пайғамбарни ва рахбарни итоат қилишга муносиб деб билишмайди. Жуда хам қизиқ, секулярзадалар бизлар қуръонга иймон келтирамиз,дейишади-ю, аммо мана бу қонунларни ижро қилувчи рахбарга эътиқодимиз йўқ ва уни қабул қилмаймиз,дейишади. Аллохга итоат қилиш билан аллохни ахкомларини ,қонунларини ижро қилувчи рахбарга итоат қилишни орасини жудо қилиб ажратишади.
Мана бундай рахбарга мухолифат қилишлик,уни жойгохини тебратишлик аслида тангани у томонидаги секуляризм дини ва уни ақидаларини баён қилишдир, улар булғанган адабиёт билан буни баён қилишади. Улар худди ошкор кофир секуляристларга ўхшаб очиқ-ойдин: дин хаётимизга аралашмаслиги керак,дейишга журъат қилишмайди. Ошкор секуляр кофирлардек: биз жамиятимизни ижроъий ишларида, хукумат ишларида, қонун ишлаб чиқаришда, судларда,оилавий ва таълим –тарбияга оид ишларда ўзимиз учун ўзимиз қонун ишлаб чиқарамиз ва аллохни қонунларига эхтиёжимиз йўқ,дейишга журъат қилишмайди.
Секулярзадалар ошкор секуляристларнинг мана бу иддаъоларини озор бериш,ғайратсизлик, бахона тўқиб чиқариш билан,аллохни шариатидаги қонунларни ижро қилувчи рахбарга мухолифат қилиш қолибида баён қилишади.
7-Нохақ равишда рахбардан айб ва нуқсонлар топишади:
«وَمِنْهُم مَّن یَلْمِزُکَ فِی الصَّدَقَاتِ فَإِنْ أُعْطُواْ مِنْهَا رَضُواْ وَإِن لَّمْ یُعْطَوْاْ مِنهَا إِذَا هُمْ یَسْخَطُونَ» (توبه/58)،
Уларнинг орасида садақотлар тўғрисида сизга таъна қилгувчи кимсалар хам бордир. Бас,агар ўша садақалардан уларга хам берилса рози бўладилар, агар берилмаса бирдан норози бўлиб қоладилар.
Мана бу оят ва бунга ўхшаган оятлар бизларга шуни айтяптики, агар аллохни пайғамбари бўлсанг хам жамиятни иқтисодий ва ижроъий масалаларида секулярзадаларнинг захарли тилларидан омонда бўла олмайсан. Демак, исломий хукуматни ижроъий системасидан айб,нуқсон топишлик бир касалликдир, секулярзадалар харгиз ундан жудо бўлишмайди ва агарчи ёлғон билан бўлса хам айблашга бир бахона ўйлаб топишади, ёки бўлмасам арзимаган пашшадан фил ясашади. Агар ният қиладиган бўлишса хамма нарсадан айб топишга қодирдирлар. Чунки у нарсаларга айблаш,бахона қидириш нияти билан қарайдилар.
(давоми бор……)