Шаръий душманшиносий (3) умумий суратда тан олиш ва ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзодалар билан муомала қилиш равиши
Муқаддамот дарслари/ бешинчи дарс
Шаръий душманшиносий (3) умумий суратда тан олиш ва ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзодалар билан муомала қилиш равиши
(41- қисм)
45-Улар эга бўлган чиройли хайкаллари,тилёғламачиликлари, чиройли гапиришларига қарамасдан ичкаридан пўк бўлишади ( ичи пўк бўлиб қолган чўпга ўхшашади),фақат деворга суяб қўйилган тахтага ўхшашади,илдизи йўқ ва уйга,шифтга устун бўлишдан ё ундан бир нарса ясашга хам ярамайди,хатто устига ўтиришга хам ярамайди,шунинг учун хам деворга суяб қўйилган ,деган сўз ишлатилган. Ичи пўк бўлиб қолган чўплар ёқиб ташлашдан бошқа нарсани дардига ярамайди-да:
«وَإِذَا رَأَیْتَهُمْ تُعْجِبُکَ أَجْسَامُهُمْ وَإِن یَقُولُوا تَسْمَعْ لِقَوْلِهِمْ کَأَنَّهُمْ خُشُبٌ مُّسَنَّدَةٌ یَحْسَبُونَ کُلَّ صَیْحَةٍ عَلَیْهِمْ هُمُ الْعَدُوُّ فَاحْذَرْهُمْ قَاتَلَهُمُ اللَّهُ أَنَّى یُؤْفَکُونَ» (منافقون/4)،
Қачон сиз уларга боқсангиз уларнинг жисмлари (кўринишлари,кийган кийимлари) сизни хайратга солур, сўзлаганларида эса сўзларига (охангдор,фасохатли бўлгани учун берилиб) қулоқ солурсиз. (Лекин уларнинг диллари иймон ва яхшиликдан холи бўлгани учун) улар гўё (деворга) йўлаб қўйилган (чирик) ёғочларга ўхшайдилар. Улар (юраксизликлари сабабли) хар бир қичқириқ-овозни устларига (тушаётган бирон офат-бало деб) гумон қиладилар. Улар душмандирлар. Бас, улардан эхтиёт бўлинг! Уларни аллох лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар- а!
Улар албатта илдизи йўқ кимсалардир. Агар сиз қуръон ва пайғамбар хақида бир нарса десангиз улар ўзларига қарши сўзланяпти ,деб ўйлашади,чунки уларни илдизи ўша жойга бориб тақалади, агар сахобалар,аимма хақида сухбат қилсангиз улар бизларга қарши сўзлаяпти ,деб хаёл қилишади, шунинг учун хам оғзингизни очсангиз бўлди, улар изтиробга тушиб саросимага тушишади. Бир мусулмонни илдизи қуръон ва суннатдан иборатдир; мунофиқларда мана шу илдиз топилмайди, илдизсиз ичи бўм-бўш деворга суяб қўйилган чўпдирлар.
Улар хатто мусулмонларни исломий тарихи хақида ёки ўзларини миллатини иззати,тарихи хақида сўз очилишидан хам қўрқишади ва ўзлари тарих ясашга харакат қилишади. Чунки улар ўзларидаги мавжуд ана ўшанча фасодлар билан бирга миллатини тарихида хам илдизга эга эмаслар. Аллохни шариатидаги қонунлар хақида гапиришни бошласанг улар қўрқишади, одамларни хақиқий тарихи хақида гап бошласанг улар қўрқишади, хулоса хар қандай гапни бошласанг хам уларга қарши гапириляпти,деб ўйлашади. Хатто агар уларни исмларини келтирмасдан фақат хақиқатни баён қилсанг хам, улар мана бу хақиқатлардан қўрқишади ва улар хақида гапирилди деб фикрлашади.
46-Иккиюзламачи бўлишади:
«يَقُولُونَ بِأَفْوَاهِهِم مَّا لَيْسَ فِي قُلُوبِهِمْ وَاللّهُ أَعْلَمُ بِمَا يَكْتُمُونَ» (آل عمران/167)،
Улар оғизда кўнгилларида бўлмаган нарсани гапирмоқдалар. Аллох эса уларнинг яширган сирларини жуда яхши билгувчидир.
Улар қинғир, кофир инсонлар бўлишади,забонлари билан яхши,тўғри инсонлар бўлганлик,мусулмон бўлганликни адосини чиқаришади. Бизлар исломий хукуматни ташкил бўлиши, аллохни шариатидаги қонунлари йўлида харакат қиламиз,дейишади, аммо уларни босиб ўтаётган йўллари, хибзларини лойихасига қарасангиз секуляризм,демократия йўлида юрганликларини кўрасиз. Сўзлаётган сўзлари бошқа қилаётган амаллари бошқа.
(давоми бор……)