Вахдатга монеълик қиладиган нарсалар(4): мусулмонларда ихтиёрни йўқлиги,озод бўлмасликлари ва бошқаларнинг фикрига қарам бўлиш.(1)
Корзон Шаккок
Хақ йўлга тушиб олишлик хам, турмуш қуриш ва фарзандли бўлишга ўхшаган нарса экани хақида фикрлаб кўрганмисиз? Ота-она ва жамият хақ ва ақидани шахсни устига мажбурий холда юклаб қўйишадими? Ё бўлмасам шахсни ўзи ихтиёр эгаси бўлиб унда хақ талаб қилиш рухияси ва хақга фитратан мойиллиги борми ё далил келтириш ва хақиқий хужжатлар йўли орқали ақидасини қўлга кирита оладими?
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:
«كلُّ مولودٍ یولدُ علی الفطرةِ فأَبواه یهوِّدانهِ أو ینصرانهِ أویمجسانِهِ… .»[1]
” хар бир фарзанд фитратига мувофиқ равишда (пок ва солим) дунёга келади. Аммо уни ота-онаси уни яхудий, насроний ё мажусий қилиб етиштиради.”
Яъни адашган кишиларни айбларидан бири , улар ўзларидаги ишончларини кейинги авлодга мерос қилиб қолдиради. Бугунги кундаги жуда кўп мусулмонлар хам худди шу йўлда харакат қилиб боришяпти, улар ўзларидаги ишончларни мол-дунёга ўхшаш кўчма ё кўчмайдиган мерос сифатида ота-боболаридан қабул қилиб олишади ва уларни йўли буйича харакат қилишади.
Яъни мисол тариқасида айтадиган бўлсак, агар сиз Қум ё Нажафда 12 имомлик шиъа бўлган ота-онадан туғилганингизда мажбуран 12 имомлик шиъалардан ва агар Саъдада дунёга келганингизда мажбуран зайдий шиъалардан ва агар Саравондаги ханафийларни оиласида туғилганингизда мажбуран ханафийлардан ва агар хўромон ё Махобод ё Урумиядаги шофеъий хонадонларда дунёга келганингизда мажбуран шофеъийлардан ва …….. бўлардингиз, шу тарзда хақ ва ақидангиз ота-онангизни тухумдони орқали сизга мерос бўлиб қолади. Бугунги кунда сизни қаршингизда туриб сиз билан тортишиб бахс қилаётган шахс, агар сиз яшаган мухитда туғилганда шубхасиз сизни хомийларингиздан бири бўлган бўлар эди.
Мана шундай холда ишончларни мерос бўлиб қолиши ва хақиқатни баробаридаги мухолиф бўлиб турган ва мерос бўлиб қолган ишончларни химоя қилишлик, умматларни орасида хақни қабул қилишга монеълик қилиб турибди. Улар даъватчилар ва мусулмон таблиғчилари томонидан уларга етказилаётган хақни қаршисида бундай дейишади:
﴿إِنَّا وَجَدۡنَآ ءَابَآءَنَا عَلَىٰٓ أُمَّةٖ وَإِنَّا عَلَىٰٓ ءَاثَٰرِهِم مُّقۡتَدُونَ٢٣﴾ [الزخرف: 23].
“Албатта бизлар ота-боболаримизни бир миллат-динни устида топганмиз ва албатта бизлар уларнинг изларидан эргашгувчидирмиз”, деганлар.
Уларга пайғамбарни берган жавоби қуйидагича бўлган:
﴿قَٰلَ أَوَلَوۡ جِئۡتُكُم بِأَهۡدَىٰ مِمَّا وَجَدتُّمۡ عَلَيۡهِ ءَابَآءَكُمۡۖ٢٤﴾ [الزخرف: 24].
(шунда пайғамбарлар уларга): “агар мен сизларга- сизлар ота-боболарингизни топган диндан тўғрироқ динни келтирган бўлсам хам-а?”
Меросли ишончларни тарафдорлари нима деб жавоб беришни билмай қолган вақтларида айтишадики:
﴿إِنَّا بِمَآ أُرۡسِلۡتُم بِهِۦ كَٰفِرُونَ٢٤﴾ [الزخرف: 24].
“албатта бизлар сизлар келтирган рисолатга кофирдирмиз.”
Мана бу сўзлашув ва мунозара фақатгина бир гурух кишиларни баъзи бир пайғамбарлар билан ораларида бўлиб ўтган нарса эмас, балки бугунги кунда хам такрорланувчи тарихий мунозара бўлиб, қиёмат кунигача аллохни шариатига эргашувчилар билан кўр-кўрона,жохилий таъассуб билан меросий ақидаларга эргашганларни ўртасида содир бўлиб боради.
Аслида мана бу жуда катта монеъ хисобланади,жохилият муридларини ва тоғутларни таниб олиш учун аллох таоло бизларга бу гурухдаги инсонларни баён қилиб мархамат қиладики:
وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ ٱتَّبِعُواْ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ قَالُواْ بَلۡ نَتَّبِعُ مَآ أَلۡفَيۡنَا عَلَيۡهِ ءَابَآءَنَآۚ أَوَلَوۡ كَانَ ءَابَآؤُهُمۡ لَا يَعۡقِلُونَ شَيۡٔٗا وَلَايَهۡتَدُونَ (بقرة/ 170)
Қачон (мушрикларга): “аллох нозил қилган хукмларга буйсинингиз”,дейилса, улар: “йўқ, биз оталаримизни қандай йўлда топган бўлсак, ўшанга эргашамиз”, дейишади. Агар оталари хеч нарсага ақллари етмайдиган, тўғри йўлни тополмайдиган бўлсалар, хам-а?
إِنَّا وَجَدۡنَآ ءَابَآءَنَا عَلَىٰٓ أُمَّةٖ وَإِنَّا عَلَىٰٓ ءَاثَٰرِهِم مُّقۡتَدُونَ [الزخرف: 23].
“албатта бизлар ота-боболаримизни бир миллат-дин устида топганмиз ва албатта бизлар уларнинг изларидан эргашувчидирмиз”,деганлар.
مَا يَعۡبُدُونَ إِلَّا كَمَا يَعۡبُدُ ءَابَآؤُهُم مِّن قَبۡلُۚ[هود: 109].
Улар хам худди ота-боболари каби ибодат қилмоқдалар (бутга сиғинмоқдалар) холос,
قَالُواْ بَلۡ وَجَدۡنَآ ءَابَآءَنَا كَذَٰلِكَ يَفۡعَلُونَ [الشعراء: 74].
Улар дедилар: “йўқ, бизлар ота-боболаримизнинг мана шундай (бутларга ибодат) қилишларини кўрганмиз.”
قَالُوٓاْ أَجِئۡتَنَا لِتَلۡفِتَنَا عَمَّا وَجَدۡنَا عَلَيۡهِ ءَابَآءَنَا﴾ [يونس: 78]
Улар дедилар:”сен бизларни ота-боболаримизни амал қилган холда топган динимиздан буриш учун ва икковингиз еримизга эга бўлиб олиш учун келдингми?!”
Мана шу тарихий дунё-қараш сабабли хам қурайш секуляристлари авваллари росулуллох саллаллоху алайхи васалламни ибни Аби Кабша, деб чақиришарди, чунки Аби Кабша ота-боболари сиғиниб келган нарсаларга ибодат қилишдан бош тортган эди.
Мана бу метод ва равишга эргашган холда фиқхий мазхабларга эргашучиларни аксари ахбор ва рохиблар томонидан уларни мияларига қуйилган меросий ишончларидан воз кечишни хохлашмайди, агар улар бундай амал қилишганда қуръон ва суннати сахих, вахдат ва мусулмонларни иззатини фойдасига бўлар эди. Воқеиятда эса улар росулуллох саллаллоху алайхи васалламни хадисларида айтилганидек, Адий ибни Хотамни бўйнидаги салибга ўхшаш ахбор ва рохибларга сиғиниб ўзларига мерос бўлиб қолган нарсаларни сақлаб қолиш билан овора бўлишади.
Вахдатни монеъ бўладиган нарсалар (4): мусулмонларни ихтиёрсиз бўлиши ва озод бўлмаслиги, хамда бошқаларни фикрига қарам бўлишлик (2)
Корзон Шаккок
Мерос усулидаги ақидага эга бўлган кишилар, сиз уларнинг ақидаларини қабул қилган яъни улар ва уларнинг ота-боболари мерос қилиб олган нарсаларга иймон келтириб ишонган пайтингизда ё бошқачароқ қилиб айтганда эътиқод қилганингизда сизни қабул қилишади. Яна хам соддароқ қилиб айтганда уларни тоифасидан бўлишингиз лозим, бўлмасам битта махалладан, қишлоқдан ё шахардан ё бир давлатдан бўлиш ёки яшаётган шахрингизда маълум даражадаги тоифадан эканингиз уларга мухим эмас!
Шу сабабли хам хар қандай бахсни бошлашдан олдин, улар аввал сизни қайси исломий фирқага мутаъаллиқ эканингизни билмоқчи бўлишади,рўбарўсидаги шахсни таниб олгач уни ўзини ва фирқасини хатоларига ишора қилади ва мана шу хатоларни ана ўша шахс етказаётган хақ, сахих сухбатни устига умумлаштириб қўя қолади,натижада эса бу шахсни сўзларига қулоқ хам солмасдан осонлик билан ўзини хам хақиқий неъматдан махрум қилади.
Аслида эса қуйидагича бўлиши лозим: ” ким гапираётганига эмас, балки гапирилаётган нарсага эътибор бер”, чунки агар хақиқат мухолиф тарафни ё шахсни душмани томонида бўлса хам уни қабул қилиш керак. Чунки хақиқат мўъмин кишини йўқотиб қўйган нарсаси хисобланади, имоми Али бу хақида айтадики:
الْحِكْمَةُ ضَالَّةُ الْمُؤْمِنِ فَخُذِ الْحِكْمَةَ وَ لَوْ مِنْ أَهْلِ النِّفَاقِ[2]
Хикмат мўъмин кишини йўқотиб қўйган нарсасидир, шундай экан уни агар иккиюзламачи одамдан бўлса хам ўрган. Бошқа бир жойда айтишларича:
الحِكمَةُ ضَالّةُ المؤمنِ ، فاطْلُبوها و لَو عندَ المُشرِكِ تكونوا أحَقَّ بها و أهلَها.
Хикмат мўъмин кишини йўқотиб қўйган нарсаси; мушрикларни олдидан бўлса хам уни қидиринглар, чунки сизлар унга улардан кўра кўпроқ сазоворсизлар.
Ироқдаги ханафий мазхабидагиларни раиси, хамда уларни катта устозларидан хисобланмиш Абул Хасан Кархий айтадики: ” бизни катта кишиларимизни эътиқодларига қарши бўлган хар қандай оят, ё таъвил қилинган ё мансухдир, худди шунга ўхшаш катта кишиларимизни эътиқодларига мухолиф бўлган хадис хам ёки таъвил қилинган ё бўлмасам мансух бўлади. [3]
Шунингдек “кашфул кабир” китобида нақл қилинишича, Абу Ханифани мазхабига мухолиф бўлган хадис хақида ,имом Абу Ханифа бу хадисни ё кўрмаган ёки у кишига бу хадис етиб келмаган, дейилиши хам дуруст эмас.
Хақиқатда эса улар имомларнинг маъсум эканига ва хеч нарса уларни назаридан четда қолиб кетмаслигига , хамда бир масала хақида уларни хато қилишларини имкони йўқлигига эътиқод қилишади, аслида эса имомлар махсусан тўрт мазхабни имомлари жуда кўп масалаларда бир-бирлари билан ихтилофларга яъни турли-хил назарга эга бўлишганини хаммамиз хам яхши биламиз. Агар уларни барчасини қилган ихтиходларини тўғри деб хисоблайдиган бўлинса,- бундан аллох сақласин- аллохни дини қарама-қаршиликларга эга ва хақиқат жуда кўп ,дегани бўлади. Аслида эса аллох субхана ва таоло баён қилганидек,назарларни хилма- хил бўлиши инсоний каломни сифатларидан хисобланади ва фақатгина аллох таолони каломи пок ва зулолдир. Аллох таоло мархамат қиладики:
﴿وَلَوۡ کَانَ مِنۡ عِندِ غَیۡرِ ٱللَّهِ لَوَجَدُواْ فِیهِ ٱخۡتِلَٰفٗا کَثِیرٗا ﴾ [النساء: ۸۲].
Агар у аллохдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлар эдилар-ку?!
Хофиз Алмағриб ибни Абдулбир ўзини фаслий китобида ихтилофларда хато бўлиши мумкинлигига ишора қилиб айтади: барча ихтилофлар хам тўғри ва сахих эмас, сахоба ва салафлар хам бир-бирларини хато ва нотўғри назар борасида айблагани хақида жуда кўп мисоллар топилади. Хатто уларни баъзилари бир-бирларини инкор қилиб баъзи бир ижтиходларда бахслашиб тортишганлар ,натижада эса уларнинг баъзилари ўзини назари ва фикридан қайтган пайтлари хам бўлган. [4]
У китобда айтилишича: агар биз уларни эътироз ва инкор қилган нарсаларини жамламоқчи бўлсак, уни бир китобга сиғдиришни иложи йўқ, энди бир фаслни ичида бу мавзуни ёритиб бериш хақида гапирмаса хам бўлади. Сахоба ва салафлар ўзаро ихтилоф қилган ва бир-бирларини инкор қилган мавзуларни тўғри ё хато экани хақида гапирадиган бўлсак ,икки томонни албатта бири хақ,аммо уларни хар иккови сахих ва тўғри,хамда китоб ва суннатга мувофиқ, деб бўлмайди. Агар хар икки томонни назари тўғри, сахих бўлганда, сахоба ва салаф бир-бирларини хато қилганликда айбламаган бўларди. Дархақиқат бир кишини қуйидаги сўзлари жуда хам ўринли айтилган:
«اثبات ضدین معاً فی حالٍ أقبح ما یأتی من المحال».
“Бир-бирига қарама-қарши бўлиб турган икки нарсани хар икковини исботлашлик,амри махол бўлган нарсани олиб келишдан кўра хуникроқ ва жирканчлироқдир.”[5]
Ибни Абдулбир имоми Молик ва Лайсдан зикр қилиб айтадики: бу хурматли кишилар росулуллох саллаллоху алайхи васалламнинг асхобларини ихтилофлари хақида қуйидаги назарни билдиришган, сахобаларни ўртасидаги ихтилофларда исломий уммат учун рахмат ва кенглик бор, дейдиган кимсалар хато қилишади. Аслида бу ихтилофлар тўғри ва хато бўлган икки ўриндан иборат,яъни албатта уни бир хақ ва иккинчиси нохақ, агар бир нарсада ихтилоф пайдо бўлган бўлса албатта уларни бири сахих ва иккинчиси хато бўлади. [6]
Вахдатга монеълик қиладиган нарсалардан (4): мусулмонларнинг ихтиёрсиз бўлиши, озод бўлмаслиги ва бошқаларни фикрига қарам бўлишлик (3)
Корзон Шаккок
Имом Абу Хомид Ғаззолийни айтишича: ” ўзингни асрдошларингга бир назар ташла, агар хақиқат уларга мухолиф бўлиб турган тарафни тилидан айтиладиган бўлса, чехралари қорайиб хижолат бўлиб кетишади ва бутун куч-қудратлари билан айтилган хақиқатни инкор қилиб ташлашади, ахир улар бутун умри бўйича уни бечора қилиб ташлаган кимсани мақтай олишадими! Мунозара қилаётган хар икки тараф ўзини йўқотиб қўйган нарсасини қидираётган кимсадек, хақиқатни қидириб топишга харакат қилишлари лозим, бу хақиқат ўзини олдида бўладими ё бошқа бир кишини олдидами фарқи бўлмаслиги керак. Ўзини ёнидаги одамни душмани эмас дўсти деб ва агар бу дўст уни хатосини айтиб хақиқатни унга очиб кўрсатадиган бўлса, унга ташаккур билдирмоқлиги керак бўлади.” [7]
Яъни бу инсоф ва адолатга эга бўлиш дегани бўлади, бу хақида имоми Молик айтадики: ” бизни давримизда инсофдан кўра камроқ нарса топилмайди.” [8]
Ибни Таймия хақиқатни қидириш ва унга эргашиш борасида жуда чиройли сўзларни айтган: ” шубхасиз албатта инсон доим иймон ва илмни орқасидан юради. Агар унга ровшан бўлмай юрган нарса ошкор бўлиб кўринса унга эргашиши лозим, бу уни фикри ўзгариб қолибди ,дегани эмас, балки бундай кишилар аллох томонидан хидоят топган кишилар бўлиб, аллох уларни хидоятини зиёда қилган бўлади холос…….хар бир мусулмон бошқа мусулмонни ва мусулмонларни уламосини яхши кўриши,хақиқатни доим қидириб юриши ва агар уни топса унга эргашиши лозим бўлади.” [9]
У киши яна қўшимча қилиб айтадики:” хақиқат борасида инсонни назарини ўзгариши ё унга бошқа назарни кўчиб ўтиши нихоятда яхши иш. Аммо хеч қандай далили бўлмаган назарни махкам ушлаб олиш ёки назарини фақатгина одат ва хавойи нафсига эргашган холда ўзгартириш айбли,хуник ишлардан хисобланади.”[10]
Уламоларни султони из ибни Салом бу хақида айтадики: одамлар бир муъайян мазхабга эргашмаган холларида савол берувчи кишини айблаш учун хам ишлар хақида уламолардан савол қилишар эди. Шу тарзда мазхаблар ва мутаъассиб тақлид қилувчилар пайдо бўлишди. Бундай одамларни кўпчилиги агарчи бу уламо ва имомнинг ўзини назари бўйича махкам далил,исботи бўлмаган тақдирда хам фақатгина уни сўзларига тақлид қилиб амал қилишарди, гўёки бу олим уларни назарида парвардигор томонидан жўнатилган бир пайғамбар хисобланади. Бундай фикрлаш тарзи ва андишалар билан одам хақиқатдан узоқлашиб кетади, бу нарсаларни ақлли кишилар умуман қабул қилишмайди.”[11]
Имоми Шавконий турли-хил мазхаблардаги мутаъассиблар ва тақлид қилувчиларга хитоб қилиб айтадики: “худованд банда ва сизларни хидоят қилсин, олдин ўтиб кетганлар, ўлиб кетган кишилар ёзган китобларни,ёзилган нарсаларни бир четга қўйиб қўйинглар,буларни ўрнига сизларни барчангизни яратиб қўйган сизларни маъбудингиз аллохни китобига эргашинглар.” [12]
Мана бу мехнатларни барчаси шахснинг қуйидаги нарсаларни яхшилаб тушуниши учундир, бу дунёдаги хаёт ўлим билан нихоясига етади ва буни кетидан хар бир шахсни жаннати ё жаханнамий бўлиш мархаласи бошланиб мушаххас бўлади, шундай экан инсон мана бу мархалага етмасдан олдин парвардигорини рози қилиш учун қўлидан келганча бутун куч-қувватини сарфлаб мехнат қилишга мажбур. Бу барча мусулмонларни вазифаси бўлиб, бу борада кўпроқ нарса билган кишиларнинг албатта кўпроқ харис бўлишликлари хам табиийдир. Хар қандай холатда хам мана шунча адашган йўлларни ўртасидан,зохирда осон ва лаззатбахш бўлган дўзахга олиб борувчи йўлларни тарк қилиб,агарчи оғир ва қийин бўлса хам охирида жаннатга олиб борувчи йўлни танлаган киши энг ақлли инсон хисобланади.
Инсонни адаштирувчи йўллардан нажот берадиган ва хидоят йўлига соладиган абзорлардан бири,турли-хил каналлар орқали ундан тортиб олинган истиқлолни яна инсонни ўзига қайтарилишидир. Инсонни озод қилиб унга истиқлолни қайтариш,дегани ихтиёрни уни ўзига берилиши керак, шунда уни ўзини нафсига эътимоди ошади ва бу дин барча инсонлар учун келганини ва аллохни бериб қўйган вусъатини андозасига кўра барча инсонларнинг дарк қилишга имкони борлигини тушуниб етади. Институтни дипломини ё муллолик хужжатини олган ёки махсус кийимни кийган кишигина тўғри фикр ва амал қилади холос,дегани эмас, ихтиёрини ва ақлини ўзига ўхшаш бир инсонга топшириб қўйилиши хам керак эмас.
Рухонийларга ўхшаш кишилар одамлар билан аллохни ўртасида восита бўлишга мойиллик кўрсатишади. Аммо исломни хохшига кўра, одамлар аллохнинг уларга берган вусъатини андозасига қараб ,ўзлари тўғридан-тўғри аллох билан боғланишлари керак ва фақат аллохни ўзигина уларни ниятлари ва амалларини кўриб турувчи эканини тушунишлари лозим.
Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламни мархамат қилишларича, баъзида хақиқатни етказувчи одамга нисбатан қабул қилиб олувчи яхши тушунади, лекин у киши тарафни саводли ё бесавод эканига ишора қилмаганлар. Мендан агарчи бир оят бўлса хам етказинглар.
[1]) صحیح بخاری، کتاب الجنائز، حدیث شماره (1385)، علل الشرائع ابن بابویه قمی، ج 2، ص 376، روایت شماره (2).
[2]ترجمه وشرح نهج البلاغه(فيض الاسلام)، ج 6 ص 1122)
[3]تاریخ التشریع الإسلامی للخضری،ص ۳۳۲٫ / این سخن را یکی از نویسندگان کتاب «الاجتهاد المجتهدون در ص ۸۲» از کتاب «تنقیح الحامدیه» استخراج کرده و آن را نوشته است
[4]جامع بیان العلم «(۲/۱۰۴-۲/۱)
[5]جامع بیان العلم ۲/۱۰۷-۱۰۸
[6]جامع بیان العلم(۲/۱۰۰)
[7])احیاء علوم الدین، ج 1، ص 64.
[8])جامع بیان العلم، ج 1، ص 132.
[9]) مجموع الفتاوی، ج 2، ص 352-353.
[10]) همان منبع، ج 20، ص 213-214.
[11]) الفكر السامی، حجوی، ص 230.
[12]) فتح القدیر، ص 352-353.