
Савол: хавориж худони бадтарин махлуқоти эмасми, мусулмонлар учун уларни ўлдириш аслий кофирлар ва тоғут тузумларидан кўра муқаддамроқ эмасми?
(5 – қисм)
Амирал мўъминин Али ибни Аби Толибни лашкаридаги мана бу гурух нахравон қўшинини катта қисмини ташкил қиларди, мана бу кишилар айтишадики: хукм фақат аллох томонидан бўлиши керак. Шунда Али айтдики: мана бу хақ калом аммо ботилни назарда тутяпти. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам бир қавмни сифатлаб бергандилар, мен мана бу сифатларни бу гурухда кўриб турибман:
يَقُولُونَ الْحَقَّ بِأَلْسِنَتِهِمْ لَا يَجُوزُ هَذَا، مِنْهُمْ، – وَأَشَارَ إِلَى حَلْقِهِ [1]
Улар хақ сўзни тиллари билан айтишади,аммо мана бу ерларидан пастга ўтмайди- шунда томоқларига ишора қилгандилар.
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мана бу даста хақида мархамат қиладиларки:
إِنَّ مَا أَتَخَوَّفُ عَلَيْكُمْ رَجُلٌ قَرَأَ الْقُرْآنَ حَتَّى إِذَا رُئِيَتْ بَهْجَتُهُ عَلَيْهِ، وَكَانَ رِدْئًا لِلْإِسْلَامِ، غَيَّرَهُ إِلَى مَا شَاءَ اللَّهُ، فَانْسَلَخَ مِنْهُ وَنَبَذَهُ وَرَاءَ ظَهْرِهِ، وَسَعَى عَلَى جَارِهِ بِالسَّيْفِ، وَرَمَاهُ بِالشِّرْكِ»، قَالَ: قُلْتُ: يَا نَبِيَّ اللَّهِ، أَيُّهُمَا أَوْلَى بِالشِّرْكِ، الْمَرْمِيُّ أَمِ الرَّامِي؟ قَالَ: بَلِ الرَّامِي.[2]
Мени сизларни устингизда қўрқадиган нарсам шуки, бир киши қуръон ўқийди. Хатто унда энг гўзал бир холатга етиб боради ва ислом устунларидан бир устунга айланади ( яъни қуръонни янгилиги,хуррамлиги унда кўринади ва исломни дифоъ қилиш рангини,хидини ўзига олган бўлади ва исломни химоя қилади,одамларни орасида бир олим хисобланади) сўнгра аллох хохлаган нарсага ўзгариб қолади. Исломни усул ва асосларидан холи бўлиб қолади ва уни орқага отиб юборади ва қўшнисига қарши қилич кўтаради ва уни ширк келтиришда муттахам қилади. Ровийни айтишича: эй набиюллох, уларни қайси бири ширкда аввалроқ, муттахам бўлган кишими ё муттахам қилаётганми?-дедим. Қўшнисини ширкда муттахам қилаётган киши,дедилар.
Бугунги кунда биз жуда кўп кишиларни кўрамизки, бир мухтасар мутолаъа қилгандан ва ўзини атрофидагиларни орасида ё фазойи мажозийда ахли дин деб танилгандан сўнг, нихоятда осонлик билан яхудий,насроний, мажус ё собеин хатто ўзига мухолиф бўлган мусулмон қўшнисини хам нохақдан мушрик дейди ва мушрик кофирларни ахкомларини уларни устида татбиқ қилади.
Мана бу кимсалар Али ибни Аби Толиб билан бирга бўлган сахобаларни хаммасини шу жумладан ибни Аббос, Анас, ибни Умар, Хасан,Хусайн,Оиша, Хафса, Умми Саламага ўхшаш бир неча оналаримизни хам кофир деб хисоблашарди; уларни гурухига кирмаган хамма мусулмонларни тобеъиндан тортиб тоба тобеъингача такфир қилишарди. Бунга қўшимча бу даста муовияни қўшинидаги минглаб нафарларни хам такфир қилган эди, ғайри мукаффара бўлган гунохи кабираларни яъни шаробхўрлик ё зино, ўғирлик, ёлғон гапиришга ўхшаган гунохларни қилган кишиларни хам такфир қилишган, шундай бўлган тақдирда хам мана бу катта гунохларига қарамасдан Али ибни Аби Толиб хам ва исломдаги катта кишиларни қатъий раъйи хам ахли таъвил бўлган хаворижлар дастасини такфир қилишмаган, сахобалар хаворижни кофир эмаслигига ижмоъ қилишган эди. Ахли қиблани такфир қилишлик фақатгина мана бу шахсларнинг огох холда,қасддан, ўзини ихтиёри ва ишонч билан шаходатайнни бузган пайтида мумкин бўлади. [3]
Дорул исломни рахбари ва бошқа сахобалар қуролланган ё қуролсиз мунофиқлардан иборат ахли таъвил хаворижларига қарши жангни бошлашмаган, улар бегунох инсонларни ўлдириб мусулмонларни молларини талон-тарож қилган пайтларида дорул исломни масъуллари ва мўъминлар зулмни ва уларни туғёнларини ўртадан кўтариш учун уларга қарши жанг қилишди, бу жанг уларнинг исломдан чиқиб секуляр кофирларнинг ва ошкор мунофиқларнинг хукмига шомил бўлганликлари сабабли эмас эди. Шу сабабли уларни қул қилиб хам олинмаган ва моллари хам ғанимат сифатида мусодара қилинмаган, улардан ярадор бўлганлар хам ўлдирилмаган, қочиб кетган кишиларни хам таъқиб қилинмаган, тавба қилиниши хам талаб қилинмаган, балки уларга нисбатан бошқа мўъминлардек муносабатда бўлинарди, ибни Умар ва ибни Аббосга ўхшаган сахобалар уларни ортида намоз хам ўқишган, улардан 2000 нафарга яқини ибни Аббос билан сухбатлашиб мунозара олиб боргач тавба қилишади ва динга ёки дорул ислом хокимиятига қайтишади. [4]
ادامه خواندن Савол: хавориж худони бадтарин махлуқоти эмасми, мусулмонлар учун уларни ўлдириш аслий кофирлар ва тоғут тузумларидан кўра муқаддамроқ эмасми?
